بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Аллоҳдан қўрқиш
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
جاء في الحديث القدسي الذي رواه أبو هريرة وحسنه الألباني، أن الله عز وجل قال: “وعزتي لا أجمع على عبدي خوفين وأمنين، إذا خافني في الدنيا أمنته يوم القيامة، وإذا أمنني في الدنيا أخفته في الآخرة
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ва Албоний Ҳасан, деган ҳадиси қудсийда Аллоҳ Таоло айтади: “Иззатим ҳаққи, бандамда икки хавфни ҳам, икки хотиржамликни ҳам бирлаштирмайман. Агар бандам бу дунёда Мендан хавфда бўлса, қиёмат кунида унга хотиржамликни бераман, агар бандам бу дунёда Мендан хотиржам бўлса, қиёмат кунида уни хавфу хатарга соламан”.
Азиз биродарлар!
Биринчидан, бу ҳадиси шариф ер юзидаги барча мазлумлар учун хушхабардир. Фаластин, Чеченистон, Афғонистон, Ироқ ва бошқа жойларда зулмдан азият чекаётган одамлар учун, шунингдек Сурия, Миср, Иордания, Ўзбекистон, Тунис, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлардаги золимларнинг қамоқхоналарида зулм остида қолганлар учун хушхабардир.
Иккинчидан, бутун омма Аллоҳнинг улуғлиги, қудрати, ғазаби, азоби ва салтанатидан қўрқиши учун уларни огоҳлантиришдир.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
01 Жуммадус Саани, 1446ҳ йил.
02 Декабрь, 2024м йил.