Матбуот баёноти
Яҳудий вужуди Фаластинда мавжуд бўлиш ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгами?!
Эй бош вазир, сизга бирдан-бир насиҳатимиз – тавба қилиб қолинг!
Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 2024 йил 14 ноябрда «CNN» телеканалига берган интервьюсида Фаластин масаласида Ғарбнинг яҳудий вужудини қўллаб-қувватлашини танқид қилди. Аввалда мана шундай эҳтиёткорлик билан жавоб берар экан, «CNN» мухбири Ричард Квестнинг иккита асосий саволига дуч келганда, ўз позицияси очиқ маълум қилиб, қалбида нима борлигини ошкор қилди. Журналистнинг «аммо сиз Исроилнинг у ерда туриш ҳуқуқини қабул қилишингиз мумкинку, тўғрими?», деган саволига у «ҳа» деб жавоб берди. Кейин «Исроилнинг ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқи борми?», деган саволга ҳам «ҳа» деб жавоб қилди. Унинг бу баёнотлари кенг жамоатчилик муҳокамаси ва танқидига сабаб бўлди. Ўшандан бери ушбу очиқ икки жавоби кенг муҳокама ва танқидларга сабаб бўлди. Кўпчилик бу қарашлар Малайзиянинг Фаластин бўйича анъанавий сиёсатига мос келадими, деган саволни ўртага ташлади.
Шундай кескин реакциядан кейин Анвар ўз жавобларини изоҳлашга уринди. Яъни «APEC» (Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги) саммитидан кейин матбуот конференциясида «Шуни тушуниш керакки, биз Исроилни дипломатик муносабатлар нуқтаи назаридан тан олмаймиз ҳамда Малайзияда савдо ёки расмий фаолият олиб боришига рухсат бермаймиз», деди. Кейин «Халқаро тизим доирасида баъзилар уни амалда (де-факто), бошқалари эса ҳуқуқ (де-юре) жиҳатидан бир вужуд сифатида эътироф этади. У БМТ аъзоси бўлгани учун унга давлат сифатида муносабатда бўлишади. Аммо биз ҳали ҳам уни расман тан олишни рад этиб келмоқдамиз», дея қўшимча қилди. У ўз танқидчиларини масаладан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланаётганликда ва одамларни алдаётганликда айблади.
Эй давлат раҳбари!
Сиз «CNN»га тушунмовчиликка ўрин қолдирмайдиган даражада аниқ-тиниқ баёнот бердингиз. Сизнинг кейинги изоҳингиз асл позициянгизни янада мустаҳкамлади. Жавобингизни янада аниқлаштиришга уринишингиз фақат сизнинг ҳақиқий юзингизни очиб берди. Сизнинг «дипломатик тан олиш» ёки «расмий тан олиш», деган сўзларни ишлатишингиз мусулмон заминидаги босқинчи яҳудий вужудини тан олганингизни билдиради. Агар сиз шариат қонунларига содиқ ва бир оз жасоратга эга бўлганингизда эди, Фаластиннинг бутун Ислом Умматига тегишли эканини очиқ-ойдин баён қилган бўлар эдингиз. Бу сионистларни мустамлакачилар, босқинчилар ва тажовузкорлар деб аташингиз ва зудлик билан Фаластинни тарк этишлари шартлигини таъкидлашингиз керак эди. Гарчи ечим сифатида жиҳодга даъват қилиш қўлингиздан келмаса-да, аммо биз айтгандек жавоб беришингиз Ислом аҳкомларига кўпроқ мос келган бўлур эди.
Эй давлат раҳбари!
Сизларнинг Фаластиндаги яҳудий вужудини тан олаётганларингиз биз учун ҳайрон қоладиган ҳол эмас. Чунки аслида ҳар бирингиз Американинг икки давлат ечимини қўллаб-қувватламоқдасизлар. Ҳолбуки, бу – яҳудий вужудининг Фаластин тупроғида бўлишини тан олувчи ечим ва ўша пайтдан бери ўзгармаган позициядир. Ҳатто сизлардан олдинги малайзиялик президентларнинг ҳам позицияси шундай бўлган. Шубҳасиз, бу Фаластинга нисбатан очиқдан-очиқ хиёнаткорлик позициясидир. Чунки бу босқинчи яҳудий вужудига исломий заминда давлат сифатида туриш ҳуқуқини беради.
Яна бир нарсани таъкидламоқчимиз, сиз «CNN»нинг саволига жавоб бериб қўйиб, сўнг уни тузатишга уриняпсиз. Афтидан, уни ўзгартириб, қайта одамлар кўнглини қозонаман деб ўйлаётган кўринасиз. Бироқ сиз «яҳудий вужуди ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга» деган сўзларингиз билан нимани назарда тутганингизга аниқлик киритмадингиз. Буни ҳеч нарса билан изоҳлай олмаслигингизга ишончимиз комил. Чунки ҳар қанча изоҳлашга уринманг, албатта ўзингизга тескари натижа беради. Малайзия раҳбари сифатида бизга айтингчи, мустамлакачилар мустамлака қилинганлар ҳужумларидан ўзларини ҳимоя қилишга ҳақлими, ахир, мустамлака қилинган юртлар ўз ерларини мустамлакачилардан озод этиш учун жанг қилмоқдалар-ку?! Агар сиз ўз позициянгизда турган бўлсангиз, у ҳолда, голландияликлар, британияликлар ва японияликларнинг Малайзия ерларини мустамлака қилишганини ҳам, уларни қувиб чиқариш учун жанг қилаётган малайзияликларга қарши уларда ўзларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи борлигини ҳам тан олишингизга тўғри келади! Бу позициянгиз голландияликлар, британияликлар ва японияликларнинг маҳаллий халқнинг қаршилигига қарши «ўз-ўзини ҳимоя қилиш» ниқоби остида содир этган барча қотиллик ва ваҳшийликларини билвосита қабул қилишингизни англатади!
Афтидан, сиз душманнинг тузоғига тушиб бўлган кўринасиз! Биз шу пайтга қадар содир этган қилмишларингизни ҳисобга олсак, уларнинг тузоғига тушганингизга ажабланмаймиз. «(Исроил) ўзини ҳимоя қилишга ҳақли» деган гап яҳудийларнинг шиори ва тарғиботи эканлигини, бу ибора яҳудийларнинг мусулмонларни қирғин қилиш ва Ғазони вайрон қилишда айбдор эмасликларини кўрсатиш учун Америка ва унинг иттифоқчилари томонидан қўлланаётганини бутун дунё жуда яхши билади! Шу позициянгиздан келиб чиқиб, биз сиздан сўрамоқчимиз, айтингчи, фаразан яҳудий вужуди келиб, Малайзияни босиб олса ва унинг аскарлари малайзияликларни истаганларича қирғин қилса, вайрон қилишмаган уй-жой, касалхона, мактаб ва масжид қолмаса, шунда ҳам сиз бу вужудни Малайзияда туришга ҳаққи бор, дейсизми?! Икки давлат ечими сифатида унга Малайзиянинг катта қисмини берасизми?! Малайзия халқи яҳудийларни ўз юртидан қувиб чиқариш учун ҳаракат қилди ва бунга яҳудийлар катта қирғин билан жавоб беришди, деб фараз қилсак, шунда ҳам сиз улар ўзларини ҳимоя қилишга ҳақли деб айта оласизми?! Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!
Эй Малайзия бош вазири!
Сизлар эгаллаган позиция султон Абдулҳамид II роҳимаҳуллоҳ кўрсатган мардлик ва қатъиятга мутлақо зид. Дарҳақиқат, ўшанда сионизм асосчиси Теодор Герцл Халифалик давлатининг қарзини ёпиб бериш эвазига Фаластинда маълум бир ерни сотиб олишни таклиф қилади. Шунда султон Абдулҳамид буни рад этиб, яҳудийларга бир қарич ер у ёқда турсин, Фаластиндаги битта хонани ҳам бермаслигини айтиб, дадиллик билан бундай дейди: «Мен Фаластиннинг бир қарич еридан ҳам воз кеча олмайман. Чунки у менинг шахсий мулким эмас. Аксинча, Ислом Умматининг мулкидир. Халқим бу замин учун жиҳод қилиб, уни қонлари билан суғорган… Яҳудийлар миллионларини ўзларида сақлаб қўйишсин. Бир кун келиб, Халифалик давлати парчаланса, Фаластинни текинга олишлари мумкин. Аммо мен тирик эканман ҳаргиз бундай бўлмайди…».
Эй Малайзия бош вазири!
Шуни таъкидламоқчимизки, расмий ёки норасмий бўлишидан қатъий назар, яҳудий вужуди Ислом шариати бўйича мутлақо қонуний эмас. Чунки у босиб олинган мусулмонлар ерларида ташкил этилган. Америка ишлаб чиққан ва сиз қўллаб-қувватлаётган икки давлат ечими ҳаром. Чунки бу ечим яҳудий вужудини мусулмонлар фатҳ қилган заминда қонуний давлат деб тан олмоқда. Зеро, муборак Фаластин замини Ислом Умматининг мулкидир, душман учун унинг бир бўлагидан ҳам воз кечиб бўлмайди. Яҳудийлар Умматга қарши уришаётган (амалда уруш ҳолатида бўлган) кофирлардир. Ислом аҳкомларида уларнинг тажовузини ягона шаръий жавоби уруш экани таъкидланган. Сизнинг шаръий аҳкомларга зид келган ва реал шармандаликдан иборат бўлган мазкур жавобларингиз олдида, бизнинг сизга «тавба қилинг ва Фаластин масаласида тўғри ҳаракат қилинг», дейишдан бошқа насиҳатимиз қолмади. Бош вазир сифатида сизнинг ва бошқа мусулмон раҳбарларининг зиммангиздаги вазифангиз бу жиноятчи вужуднинг мавжудлигини тан олиш, унинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қабул қилиш ёки унинг ҳимоячиси бўлиш эмас, балки уни йўқ қилиш учун қўшинларингизни сафарбар қилишдир.
Абдулҳаким Усмон
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Малайзиядаги расмий нотиғи