Шом тоғутининг ағдарилиши мазлумлар учун байрамдир

18
0

Матбуот баёноти

Шом тоғутининг ағдарилиши мазлумлар учун байрамдир

Биз барча мусулмонларни, хусусан Шом ва Ливан аҳлини Шом тоғути, Баас партияси, Асадлар оиласи, уларнинг гумашталари, маълумот ташувчилари ва думларининг ағдарилиши билан муборакбод этамиз. Бу кимсалар мусулмонлар бошига Ливан ва Сурияда қирғин, қийноқ, қатл, қамоқ ва қочқинлик мусибатларини солиб келишди.

2024 йил 8 декабрда Башар Асад қўзғолончи халқдан қочиб кетиши билан унинг золим ҳокимияти тугади. Энди ушбу жиноятчиларни жазолаш вақти келди. Мусулмонлар катта шодликка ҳақлидирлар. Бироқ қувончимиз Аллоҳнинг шариатини ҳукмрон қилиб, мусулмонлар юртларини бирлаштириш билангина тўлиқ бўлади.

Эй Ливандаги аҳлимиз!

Сиз Шом ва мусулмон юртларининг бир бўлагисиз. Шом тоғутининг малайлари Фаластин қочқинларини хорлаганидек, сизларни ҳамиша хорлаб, зулм қилиб келди. Бас, эгнингиздан хорлик ғуборини қоқиб, яҳудий вужудидан тортиб, уни қўриқлаётган ҳукмдорлар ва уларнинг Ғарбдаги хўжайинларига қадар сизга тузоқ қўяётган барча душманларингизга қарши бирлашмоғингиз вақти келди.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аъзолари сизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун биз билан бирга фаолият қилишга чақирамиз. Ушбу Халифалик Ислом билан ҳукм юритади ва уни бутун оламга етказади. Ана шу кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. Зеро, Умматнинг ўз ҳокимиятини қайтариб олиши мусулмонлар учун ҳам, бошқалар учун ҳам ёруғликдир. Юзлаб йиллар давомида одамлар хавфсизлик, тинчлик, мол-мулк муҳофазаси, таълим, соғлиқни сақлаш ва даволаниш каби ҳуқуқларидан фойдаланиб келгани каби, сиз ҳам булардан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатингиз соясида баҳраманд бўласиз.

Ливан режими Шом қўзғолонини қўллаб-қувватлаганликда айбланиб, ноҳақ ва тажовузкор тарзда қамоққа олинган Румия ва бошқа қамоқхоналардаги исломий маҳбусларни озод қилмоғи даркор. Токи, Ливан мусулмонларининг шодлиги ярим қолмасин.

﴿وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى ٱلَّذِينَ ٱسۡتُضۡعِفُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَنَجۡعَلَهُمۡ أَئِمَّةٗ وَنَجۡعَلَهُمُ ٱلۡوَٰرِثِينَ﴾

«Биз ер юзида хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб) барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислар қилишни истаймиз»                                                          [Қасос 5]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here