Матбуот баёноти
Роҳинга мусулмонлари Халифалик йўқ бир замонда мусибат кетидан мусибатга дучор бўлмоқдалар
2024 йил 10 ноябр куни Индонезиянинг Ачех вилояти маъмурий маркази бўлмиш Банда-Ачех томонидан қабул қилинмаган 152 нафар Роҳинга қочқинлари Жанубий Ачехга қайтишга мажбур бўлди. Маҳаллий ҳукумат бу қочқинларни Мьянма ҳудудидан икки ҳафта олдин Жанубий Ачехга жойлаштирган эди. Улар юк машиналарида яна юзлаб километр йўл босиб ўтдилар. Ҳозирда улар Жанубий Ачехдаги «GOR Tapaktuan» спорт марказига жойлаштирилган. Бошқа томондан, 2024 йил 12 ноябр куни «Radio Free Asia» радиоси Мьянмадаги зўравонлик ва таъқиблардан қочган Роҳинга қочқинлари ҳарбий хунта ва Аракан армияси томонидан ўғирлаб кетилгани ва Мьянмадаги фуқаролик урушида қатнашишга мажбур қилингани ҳақида хабар берди. Роҳингаларнинг айтишича, улар ҳеч қандай ҳарбий машғулотлардан ўтказилмасдан жонли қалқон сифатида фронтга жўнатилган ва уларга ишдан чиққан ўқотар қуроллар берилган. Ҳарбий хунта интернетда уларнинг ўқотар қурол кўтариб юрган суратларини тарқатганди. Бироқ аслида уларга ўқ-дорилар берилмаган, аксинча, фронтнинг олдинги сафига қўйиб юборилган. Маълумотларга кўра, ўз лагерларидан 80 нафар қочқин ўғирланиб, мажбуран Мьянма чегарасидан олиб ўтиб кетилган.
Бу сурункали муаммо эртами-кечми кризисга айланиб, яна кўп фожиаларни келтириб чиқариши мумкин. Роҳинга мусулмонлари билан айнан шундай бўлди. Бангладешнинг Мьянмага мажбуран қайтариш сиёсати сабабли фуқаролиги йўқ Роҳингаларнинг фожиалари тугамаяпти. Ҳатто улар Малайзия ва Индонезиянинг Ачех соҳилларида қолиб кетганларида ҳам бир неча бор мамлакатга қабул қилинмадилар.
«Ёмғирдан қочиб, дўлга тутилмоқ» деган мақол Роҳинга мусулмонлари бошдан кечирган фожиаларнинг мураккаблигини ифодалаш учун ноўрин ва содда бўлиб қолади. Ўнлаб Осиё саммитлари, БМТнинг сон-саноқсиз резолюциялари бу муаммони ҳал қила олмади. Чунки муаммо Мьянманинг жиноятчи режими, Бангладеш давлатининг муваффақиятсизлиги, Малайзия ва Индонезиядаги миллатчи режимлар ҳамда қочқинлар лагерлари ва Андаман денгизидаги жиноий гуруҳларнинг блокадаси каби мураккаб масалалар билан ўралган. Бангладешлик академик Кришна Кумар Саха «ReliefWeb»даги мақоласида Роҳингаларни ватанига қайтариш масаласи Мьянманинг ҳамкорлик қилмаслиги ҳамда қуролли Роҳинга гуруҳларининг қаршиликлари каби сабабларга кўра, муваффақиятсиз бўлиши эҳтимоли юксаклигини таъкидлади.
Роҳингалар бошдан кечираётган фожиа Осиё ва дунёни бошқараётган глобал тартибнинг барбод бўлганини кўрсатади. Биз айни тартибга муқобил бўлувчи оламшумул тузумга муҳтожмиз, чунки у нафақат Роҳинга, балки Ғазо, Шарқий Туркистон ва бутун дунёдаги мусулмонлар бошдан кечираётган азоб-уқубатларга чек қўяди. Шубҳасиз, Роҳинга муаммосини фақатгина уларни тўлиқ қўллаб-қувватлагандагина ҳал қилиш мумкин! Бу қўллаб-қувватлов фақат мусулмонларнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалиги бўлмиш қалқони ва ҳақиқий раҳбарияти орқали амалга ошади! Халифалик глобал янги тартибни ўрнатади ҳамда мустамлакачи кофир давлатлар билан дипломатик алоқаларни узиб, минтақавий барқарорликни таъминлайди. Араканни озод этиб, Бангладеш, Индонезия ва Малайзиядаги номард режимларга барҳам беради.
Халифалик сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан бутун саъй-ҳаракатини мусулмонларни зулмдан ҳимоя қилишга, қон ва номусларини ҳимоя этишга сарфлайди, бунда на масофанинг узунлигига қарайди, на оқибати қимматга тушишига. Чунки Ислом буни фарз қилган. Бу ҳақда Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«فَإِنَّ دِمَاءَكُمْ وَأَمْوَالَكُمْ وَأَعْرَاضَكُمْ بَيْنَكُمْ حَرَامٌ عَلَيْكُمْ كَحُرْمَةِ يَوْمِكُمْ هَذَا، فِيْ شَهْرِكُمْ هَذَا، فِيْ بَلَدِكُمْ هَذَا»
«Шубҳасиз, сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва номусларингиз сизларга ушбу (муборак) кунингиз, ойингиз ва шаҳрингиз(да уруш) ҳаром қилингани каби ҳаромдир».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қаноти