Даъватни кўтариб чиқувчилардан бирининг вафоти

16
0

Таъзия

Даъватни кўтариб чиқувчилардан бирининг вафоти

﴿وَبَشِّرِ ٱلصَّٰبِرِينَ + ٱلَّذِينَ إِذَآ أَصَٰبَتۡهُم مُّصِيبَةٞ قَالُوٓاْ إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّآ إِلَيۡهِ رَٰجِعُون﴾

«Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг»

Бугун Аллоҳ Таолонинг қазосига имон келтирганимиз ҳолда фозил биродаримиз ва отахонимиз ҳожи Ҳозим Муҳаммад Яҳё Роҳунинг 2024 йил 22 ноябр жума куни вафот этгани хабарини олдик. Дарҳақиқат, раҳматли устоз Халифалик давлатига кўз тикиб, даъватни холис кўтариб чиққан ва Ҳизбнинг олийҳиммат биринчи аъзоларидан бири эди. Ёшининг кексайиб қолганига ҳам, сурункали касаллик ўтқазиб қўйганига ҳам қарамай, вафот этгунига қадар воқеа-ҳодисаларни кузатиб бориб, Ҳизб фикрларини тарқатишда давом этди.

Шу муносабат билан биз Ҳизб ут-Таҳрир – Ироқ вилояти аъзолари марҳумнинг оиласига илиқ ҳамдардлик билдирамиз. Шунингдек, ўзимизга ва барча даъватни кўтариб чиқаётган биродарларимизга ҳам ҳамдардлик билдириб, Мавло Азза ва Жалладан устозни Ўзининг кенг раҳматига буркашини, розилиги ва мағфиратини ёғдиришини ҳамда бепоён жаннатида анбиёлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ айлашини сўраймиз, уларга ҳамроҳ бўлмоқ нақадар буюк бахт! Аҳли оиласи ва яқинларига сабру жамил бериб, бунинг ажридан бизни маҳрум айламаслигини, фитнага учратмаслигини сўраб қоламиз.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ироқдаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here