Тоғут Асад ва унинг режими ағдарилгани муносабати билан Шом аҳлини табриклаймиз!

15
0

Матбуот баёноти

Тоғут Асад ва унинг режими ағдарилгани муносабати билан Шом аҳлини табриклаймиз!

Ҳозир рошид Халифалик сари олға юриш вақтидир!

«Тажовузни тўхтатиш» операциясининг ўн иккинчи куни (2024 йил 8 декабр якшанба куни) мухолафат жангчилари Сурия пойтахти Дамашққа кириб бориб, Башар Асад режимини ағдаришга муваффақ бўлдилар. Рейтер ахборот агентлиги суриялик расмийларга таянган ҳолда Башар Асаднинг пойтахтдан номаълум томонга жўнаб кетганини хабар қилди. Шу билан жангчилар Идлиб, Ҳалаб, Ҳама, Ҳимс ва Дамашқни озод этишга ҳамда жиноятчи режимнинг зулм зиндонларида ўнлаб йилдан бери сақланаётган минглаб маҳбусларни озод этишга муваффақ бўлишди. Шом замини тоғут ва унинг режимидан қутулганидан шодланди, бутун Шом ва унинг атрофида такбир садолари янгради. Сурия майдонлари билан бирга дунёнинг узоқ ва яқинидаги кўплаб давлатлар майдонлари шодлик ва сурурга тўлди. Зеро, бунга ҳақлидирлар.

Ҳа, тоғут Башар ва унинг режимининг қулаши жангчилар учун буюк нусрат, Шом ва унинг аҳли учун улкан озодликдир. Чунки аёллар, болалар, қариялар ва эркаклар дохил ушбу аҳлимиз 13 йиллик қўзғолон пайтида ва ундан олдин жиноятчи Башар ва унинг отасининг ўнлаб йиллар давомидаги ҳукмронлиги даврида юракларни қон йиғлатадиган қамоқ, қирғин, сургун, очлик, зўрлаш каби режимнинг зулмларидан азоб чекиб келишди. Шунинг учун ҳам Шом ва унинг аҳлига буюк Нусрат қутлуғ бўлсин, аввало Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿قُلِ ٱللَّهُمَّ مَٰلِكَ ٱلۡمُلۡكِ تُؤۡتِي ٱلۡمُلۡكَ مَن تَشَآءُ وَتَنزِعُ ٱلۡمُلۡكَ مِمَّن تَشَآءُ وَتُعِزُّ مَن تَشَآءُ وَتُذِلُّ مَن تَشَآءُۖ بِيَدِكَ ٱلۡخَيۡرُۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ﴾

«Айтинг: «Эй мулку давлат эгаси бўлган Аллоҳим, сен истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта Сен барча нарсага қодирсан» [Оли Имрон 26]

Ғалабадан кейин эслаш керак бўлган энг муҳим нарса ҳозирги ютуқлар билан қаноатланмасликдир. Башар ва унинг режимининг қулаши ишнинг тугаши эмас, балки бошланиши бўлиши лозим. Жангчилар Шом тупроқларини тўлиқ озод қилишга эришгунларига қадар йўлда давом этишлари керак. Мақсад, бутун Шом юртларини битта имом-халифа байроғи остида бирлаштириш бўлмоғи даркор. Зеро, халифа Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни эълон қилиб, Исломни камчиликсиз тўлиқ татбиқ қилади. У, шунингдек, давлатни секуляр ёки исломий республика ёки қироллик давлати эмас, балки давлат аппарати, конституцияси ва тузилиши билан соф исломий давлатга айлантиради. Акс ҳолда, Шом аҳли ва уларнинг қўзғолончиларининг буюк қурбонликлари улар кутган ва хоҳлаган ўзгаришларни амалга ошира олмайди.

Секуляр ёки демократик давлатга рози бўлиш ёхуд ички ўзаро тўқнашувларга киришиш ҳамда мамлакатни кантонлар ва вилоятларга бўлиш, буларнинг барчаси қилинган шунча саъй-ҳаракатлар, берилган барча қурбонликлар ва сарфланган молларни беҳуда совуришни, шунингдек, мамлакатнинг янги башаралар билан мустамлакачи Американинг чангалида, Эрдоган Туркиясининг назорати ва ҳомийлигида қолишини англатади. «Муассасалар давлати» деб аталаётган нарса капиталистик тузумнинг бир версиясидир. Уни қон тўкиб, «Бу Аллоҳ учун, Аллоҳ учун» деб ҳайқирган қўзғолончилар ва жангчиларга ўтказишга ҳаракат қилинмоқда.

Шундай экан, қўзғолончилар ва жангчилар Шомдан мустамлакачиликнинг илдизларини қўпориб ташлаш йўлига қадам ташлаб, унинг базаларини ҳам, кучларини ҳам, одамларини ҳам, партияларини ҳам қолдирмай супуриб чиқарсинлар ва Шомни мусулмонларгагина хос ўлкага айлантирсинлар. Шунингдек, Американинг минтақадаги Туркия, Эрон ва Ироқ каби қўғирчоқлари ва бошқа исломий юртлар ҳукмдорлари билан барча алоқаларни узишлари лозим. Бу қадам уларнинг қарорлари мустақил бўлишини таъминлаб, қўзғолонлари бошқа қўзғолонлар каби муваффақиятсиз якунланишининг олдини олади. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿ٱلَّذِينَ يَتَرَبَّصُونَ بِكُمۡ فَإِن كَانَ لَكُمۡ فَتۡحٞ مِّنَ ٱللَّهِ قَالُوٓاْ أَلَمۡ نَكُن مَّعَكُمۡ وَإِن كَانَ لِلۡكَٰفِرِينَ نَصِيبٞ قَالُوٓاْ أَلَمۡ نَسۡتَحۡوِذۡ عَلَيۡكُمۡ وَنَمۡنَعۡكُم مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۚ فَٱللَّهُ يَحۡكُمُ بَيۡنَكُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۗ وَلَن يَجۡعَلَ ٱللَّهُ لِلۡكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ سَبِيلًا﴾

«Улар (яъни мунофиқлар) сизларга кўз тикиб турадилар. Агар сизларга Аллоҳ томонидан фатҳу зафар бўлса: «Биз ҳам сизлар билан бир диндамиз-ку», дейдилар. Агар ғалаба кофирларга насиб бўлса: «Биз сизлардан устун бўлган ва сизларни мўминлардан ҳимоя қилган эмасмидик?» – дейишади. Энди қиёмат кунида Аллоҳ ўрталарингда ҳакамлик қилур. Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай»                              [Нисо 141]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here