Британия нима учун Қирғизистонга 1,8 млрд фунт стерлинг бермоқда?

26
0

Британия нима учун Қирғизистонга 1,8 млрд фунт стерлинг бермоқда?

Британия ҳукумати Қирғизистонга 1,8 миллиард фунт стерлинг ажратади. Бу ҳақда Британиянинг Қирғизистондаги элчихонаси 12 декабр куни маълум қилди.

Берилган маълумотга кўра, маблағлар рақобатбардошликни оширишга қаратилган турли лойиҳаларни амалга оширишга сарфланади. Асосий шарти шуки, лойиҳанинг умумий қийматининг 20 фоизи Британия товарлари ёки хизматларидан иборат бўлиши керак.

“Буюк Британия тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, таълим соҳаси, қурилиш, темир йўл ва муҳандислик технологиялари ва креатив соҳаларда ҳамкорликни таклиф қилмоқда. Британия компаниялари UKEF агентлиги ёрдамида Қирғизистонга илғор технологияларни арзон ва хавфсиз олиб келиш имкониятига эга. Шу боис бу икки давлатнинг савдо алоқаларида бурилиш нуқтаси бўлади деган умиддаман”, — деди Британиянинг Қирғизистондаги элчиси Николас Боулер.

Эслатиб ўтамиз, Британия Қирғизистондан асосан олтин сотиб олади. Жорий йилнинг ўн ойида 870 миллион долларга 11 тонна олтин сотиб олди.

Аввалроқ Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Бишкекка келиб, икки давлат ўртасида 2026 йилгача бўлган ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолаган эди. Ундан аввал эса Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Акилбек Жапаров бошчилигидаги делегация Лондонга бориб, Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон ва Британия парламенти аъзолари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашган эди. Учрашувда бир қатор битимлар, жумладан Британия савдо вазири Нусрат Ғани билан Қирғизистон-Британия ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, бугунги кунда халқаро вазият беқарорлашиб бораётган бир пайтда Британия Марказий Осиё минтақасида, жумладан Қирғизистонда ҳам ўз таъсирини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё ва Мўғулистонга расмий ташрифини бу ҳаракатнинг бошланиши сифатида келтириш мумкин. Қолаверса, Британия кадрларининг Қирғизистонда сони ортиб бораётгани ва уларнинг бир қисми президентлик сайловларида иштирок этиб, парламентдан ўрин олгани ҳам сир эмас.

Қирғизистон ва Британия ўртасидаги ҳамкорлик иқтисодий жиҳатдан ҳам ривожланиб бораётгани кўзга ташлана бошлади. Мисол учун, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 4 баробар ошиб, 70 миллион долларга етди. Юқоридаги келишувлардан кейин бу ҳажм яна бир неча баробар ортиши кутилмоқда. Хусусан, Британия Қирғизистонда мавжуд қуёшдан энергия олиш учун зарур бўлган минерал ресурсларга қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда меҳнат муҳожирларини жалб қилиш орқали иқтисодий таъсирини оширишга ҳам ҳаракат қилмоқда.

Сақофий жиҳатдан “Би-Би-Си” оммавий ахборот воситаси ва қатор лойиҳалар Британия манфаатлари учун хизмат қилмоқда. Масалан, инглиз тилини ўқитиш методикаси ҳамда инглиз таълим тизимини мамлакатимизга олиб кириш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Талабаларни ўқитиш, тажриба алмашиш баҳонасида ўз кадрларини тайёрлаш каби мақсадлари ҳам шулар жумласидан. Ҳозирча мамлакатда Британия таъсири заиф бўлса-да, аммо иқтисодий жиҳатдан кириб келиш ва таъсирини кенгайтиришга кучли уриниш мавжуд.

Бундан ташқари, жорий йилда Британия ҳукумати Марказий Осиё давлатлари билан C5+1 саммитини ўтказишни режалаштирмоқда. Зеро, Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг кучайиб бораётганидан Ғарб давлатлари ҳам хавотирда экани шубҳасиз. Шу боис минтақанинг бутунлай Хитой таъсирига тушиб қолмаслиги учун Британия ҳам минтақага йирик капиталларни киритишга ҳаракат қилмоқда.

Маълумки, капитализм билан ҳукмронлик қилаётган дунё империалистлари қайси ерда бўшлиқ пайдо бўлса ўша жойга, худди суяк излаб юрган оч итлар каби етиб келишади. Бугунги кунда бундай бўшлиқ Марказий Осиёда кузатилаётгани ҳамда бу минтақанинг стратегик аҳамияти империалистларни минтақада ўз таъсирини кенгайтиришга ундамоқда.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Қирғизистон ҳукумати ташқи сиёсатда мослашувчан сиёсат олиб бораётгани боис, гарчи асосий эътибор Хитой ва Россияга қаратилган бўлса-да, Ғарб давлатлари, жумладан, Британия билан ҳамкорликни кучайтиришга қарши эмас. Юқоридаги келишувлар, савдо алоқаларининг мустаҳкамлангани ва Британиянинг мамлакатга 1,8 млрд. фунт ажратиши ҳам буни тасдиқлаб турибди. Шунинг учун биз мусулмонлар фойдага асосланган ва зулм устига қурилган капиталистик тузумдан воз кечиб, ўз Исломимизга юзланмагунимизча, мустамлакачиларнинг устимиздаги ҳукмронлиги давом этаверади. Бу мустамлакачилар ўнлаган йиллардан бери минтақада қўллари қонга ботган ҳолда, ўзларини бизга дўст сифатида кўрсатиб келмоқда. Уларнинг жиноий фаолиятлари Афғонистон, Ироқ ва Сурияда фош булди. Ҳозирда қонли жиноятлари Ғазода давом этмоқда. Шунинг учун бу мустамлакачилардан биз мусулмонлар учун ҳеч қачон яхшилик келмайди. Уларни фақат ер ости ва ер усти бойлигимиз қизиқтиради холос. Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзи уларнинг ниятларини аниқ тасдиқлаб турибди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاء مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ

“Эй мўминлар, мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутманглар!” (Нисо: 144).

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here