Дин тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишдаёқ қабул қилинди

136
0

Дин тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишдаёқ қабул қилинди

10 декабрь куни Жогорку Кенешнинг учта қўмитаси “Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ маъқуллади. Бундан аввал Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси мазкур қонунни биринчи ўқишда маъқуллаган эди.

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директори Азамат Юсупов йиғилишда сўнгги уч йил давомида Қирғизистонда ноқонуний фаолият юритаётган1000дан ортиқ масжид аниқлангани ва улардан 120таси ёпилгани ҳақида маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, диний масканларнинг қурилиши фақат тегишли муассасалар рухсати билан мумкин бўлади.

Изоҳ:

Мазкур қонун лойиҳасининг Ислом ва мусулмонларга каршилиги Юсуповнинг сўзларидан ҳам, шунингдек, қонунда кўрсатилган чекловлардан ҳам кўриниб турибди. Масалан, қонун қабул қилинса, турар-жой ва нотурар жойларга бориб Исломга даъват қилиш, хусусий тарзда ва диний мактаблардан ташқарида диний таълим бериш тақиқланади. Бу эса, Мусулмоннинг асосий масъулияти бўлган даъват ишларига чек қўйиш ва совет давридан буён Ислом динининг сақланиб қолинишига ҳисса қўшган “ҳужра” шаклидаги мадрасаларнинг тақиқланишини англатади.

Бундан ташқари, “воиз” атамаси атайин жорий этилиб, бу билан дин ходимларининг интернет ва минтақалардаги баёнотларини назорат қилиш ва чеклаш кўзда тутилмоқда. Масалан, туман масжиди имом-хатиби ўзи рўйхатдан ўтган ҳудуддан ташқарида даъват қилиши ёки диний фаолиятини амалга ошириши мумкин эмас. Шунингдек, даъват қилиш учун олий диний маълумотга эга бўлиши ва ҳар йили Диний комиссия рўйхатидан ўтиши керак. Агар хутбалардан бирида ҳукумат манфаатларига зид ёки қонунга зид бўлган шаръий мажбурият ҳақида сўз юритган бўлса, Диний комиссия унинг фаолиятини дарҳол тўхтатиш ҳуқуқига эга. Рўйхатдан ўтмаганлар эса даъват қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Аслида, даъват қилиш, шунингдек яхшиликка буюриб, ёмон ишлардан қайтариш ҳар бир мусулмоннинг зиммасида фарздир. Уни тарк қилган киши худди намозни тарк қилган киши каби гуноҳкор бўлади. Қолаверса, шариатга кўра, ўзингиз яхши билган иш борасида сиз олим саналасиз, уни билмаганларга етказиш, ўргатиш сизнинг бурчинггиз ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:

«… فَرُبَّ حَامِلِ فِقْهٍ غَيْرُ فَقِيهٍ، وَرُبَّ حَامِلِ فِقْهٍ إِلَى مَنْ هُوَ أَفْقَهُ مِنْهُ»

«…баъзида фиқҳни кўтарган киши фақиҳ бўлмаслиги ва баъзида у ўзидан фақиҳроқ кишига етказиши мумкин».

Шу боис ҳукумат мазкур қонун лойиҳаси орқали мусулмонлар фаолиятини назорат қилиб, жамиятга чуқур кириб бораётган Исломий даъватни тўсишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг ягона сабаби диний соҳада қабул қилинган қарорларнинг мустамлакачи давлатлар ва уларнинг қуролига айланган халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг босими остида қабул қилинишидир. Бинобарин, бугунги кунда қабул қилинаётган лойиҳа бўйича, ҳар ким ва ҳар бир партия ўз имконияти ва қобилиятига кўра Аллоҳнинг олдида жавоб беради. Ҳокимиятдагилар эса кофир мустамлакачиларнинг талабларини мукаммал амалга ошираётгани учун жавоб беришади. Агар мажбуран қилаётган бўлса, фосиқлик қилаётган бўлади. Агар уларнинг мажбурлашига қарши турса ва бундай мункар ишларни қилишдан бош тортса, катта ажрларга эга бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам, мўминлар, айниқса, уламолар бундай мункар қилувчиларни наҳи мункар қилишлари фарздир.

Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here