Мерос

65
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Мерос

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ عُمَرَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ عَنْ بُدَيْلٍ عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَلْحَةَ عَنْ رَاشِدِ بْنِ سَعْدٍ عَنْ أَبِي عَامِرٍ الْهَوْزَنِيِّ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ لُحَيٍّ عَنْ الْمِقْدَامِ

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ تَرَكَ كَلًّا فَإِلَيَّ وَرُبَّمَا قَالَ إِلَى اللَّهِ وَإِلَى رَسُولِهِ وَمَنْ تَرَكَ مَالًا فَلِوَرَثَتِهِ وَأَنَا وارث مَنْ لَا وارث لَهُ أَعْقِلُ لَهُ وارثهُ وَالْخَالُ وارث مَنْ لَا وارث لَهُ يَعْقِلُ عَنْهُ وَيَرِثُهُ

Ҳафс ибн Умар розияллоҳу анҳу Миқдам розияллоҳу анҳудан “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлигини ривоят қилади: “Кимки бу иккисини қолдирса, (яъни ўлиб, ортида қарзлари ва ёш болалари қолса) менинг зиммамда – баъзи ривоятларда – Аллоҳ ва Расулининг зиммасидадир. Ким мол-мулк қолдирса меросхўрига бўлади. Мен меросхўри бўлмаганнинг меросхўриман, у (жиноят қилгани учун фидя тўлашга гирифтор бўлса) унинг номидан хунини мен тўлайман ва унга меросхўр бўламан. Тоға ҳам, меросхўри бўлмаган кишининг меросхўри бўлиб, унинг номидан хун тўлайди ва мерос олади”, дедилар.

Авнул Маъбудда бундай дейилади: “كَلًّا”, калимасидаги “كَ”нинг фатҳа билан ва “لًّا”нинг ташдид билан келиши оғир аҳволни, яъни ортида қарз ва етим ёш болалар қолган аҳволни англатади. Бунинг маъноси “Ким ўлиб, ёш болалари етим қолса, Мендан паноҳ топадилар, уларга кафил бўламан, агар қарзи бўлса, тўлайман”, деганидир.

Унинг номидан хунини мен тўлайман”, яъни у иқрор бўлган жиноятларининг хунини мен тўлайман.

“Меросхўри бўламан”, яъни меросхўри йўқнинг меросхўри менман.

Қози раҳимаҳуллоҳ айтади: “меросхўри бўламан” дегани, унинг молини Байтулмолга қўйишни англатади. Чунки у Аллоҳ ва Расулига тегишлидир.

“Тоға ҳам, меросхўри бўлмаган кишининг меросхўридир”. Бу фақат қариндошлари ва яқинлари мерос олиши мумкинлигидан далолат беради.

Унинг номидан хун тўлайди”, Яъни, синглисининг ўғли жиноят қилса ва хун тўлайдиган яқин қариндошлари бўлмаса, унинг номидан тоғаси қариндош сифатида хун тўлайди ва ундан (жиянидан) мерос олади.

Азиз биродарлар!

Мерос мол-мулкка эга бўлиш сабабларидан биридир. Меросхўрлар вафот этган қариндошларидан қолган мол-мулкка шариат қонунларида белгиланган улушларга ҳақли бўладилар. Шариат ҳар бир меросхўрнинг улушини белгилаб қўйган. Шунингдек, мерос бўлиб қолган мол-мулк меросхўрларнинг улушларидан ортиқ бўлса, қолган мол қандай тақсимланиши кераклиги ҳам белгилаб қўйган.

Мерос – бу вафот этган шахснинг мулкига меросхўрнинг эгалик қилиш ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқни фақат шариат таъқиқлаб қўйиши мумкин. Бу эса, бойликнинг майда-чуйдасигача тақсимлаш усулидир. Шунингдек бойлик бир ҳовуч одамлар қўлида тўпланиб қолмаслиги учун уни жамиятнинг қолган қисмига ҳам тақсимлаш усулидир. Меросни меросхўрларга тақсимлаш орқали шахснинг тириклигида тўплаган мол-мулки фақат унинг ака-укалари қўлида қолмаслиги учун мол-мулк барча меросхўрларга тақсимланади. Бинобарин, бу мулк жамиятнинг кенг қатламлари орасида айланиб, жамиятнинг табақаларга бўлинишининг олдини олади. Жамиятни тартибга солиш ва коррупциянинг ҳар қандай йўл билан кириб келишининг олдини олишнинг энг яхши йўли Исломдир. Ислом меросни шаръий ҳуқуққа айлантиргани каби икки ҳолатда меросхўрни бу ҳуқуқдан маҳрум қилади:

Биринчиси: диндаги фарқлилик.

Насоий «Сунанул-кубро»да шундай келтиради.

عن أسامة بن زيد قال سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول لا يرث الكافر المسلم ولا يرث المسلم الكافر

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Кофир мусулмондан, мусулмон ҳам кофирдан мерос олмайди”, деганларини эшитдим.

Ибн Абу Шайбанинг асарида шундай дейилган:

عن أسامة بن زيد قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : ” لا تتوارث الملتان المختلفتان

Усома ибн Зайд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хил дин бир-бирига меросхўр бўлмайди”, дедилар.

Иккинчиси: меросхўрнинг мерос қолдирувчини ўлдириши.

روى الترمذي عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ الْقَاتِلُ لَا يَرِث

Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қотил мерос олмайди”, дедилар.

Бу икки ҳолатдан ташқари ҳеч ким меросхўрни шариат берган ҳуқуқдан маҳрум қила олмайди. У ким бўлишидан қатъи назар, мерос қолдирувчи ҳам, бошқа меросхўрлар ҳам, ҳоким ҳам меросхўрни бу ҳуқуқдан маҳрум қилишга ҳаққи йўқ. Ким шундай қилса, катта гуноҳ қилган бўлади.

“Саҳиҳ ал-Бухорий”да келган ҳадисда шундай келади:

جَاءَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَعُودُنِي وَأَنَا بِمَكَّةَ وَهُوَ يَكْرَهُ أَنْ يَمُوتَ بِالْأَرْضِ الَّتِي هَاجَرَ مِنْهَا قَالَ يَرْحَمُ اللَّهُ ابْنَ عَفْرَاءَ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ أُوصِي بِمَالِي كُلِّهِ قَالَ لَا قُلْتُ فَالشَّطْرُ قَالَ لَا قُلْتُ الثُّلُثُ قَالَ فَالثُّلُثُ وَالثُّلُثُ كَثِيرٌ إِنَّكَ أَنْ تَدَعَ وَرَثَتَكَ أَغْنِيَاءَ خَيْرٌ مِنْ أَنْ تَدَعَهُمْ عَالَةً يَتَكَفَّفُونَ النَّاسَ فِي أَيْدِيهِمْ وَإِنَّكَ مَهْمَا أَنْفَقْتَ مِنْ نَفَقَةٍ فَإِنَّهَا صَدَقَةٌ حَتَّى اللُّقْمَةُ الَّتِي تَرْفَعُهَا إِلَى فِي امْرَأَتِكَ وَعَسَى اللَّهُ أَنْ يَرْفَعَكَ فينتفِع بِكَ نَاسٌ وَيُضَرَّ بِكَ آخَرُونَ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ يَوْمَئِذٍ إِلَّا ابْنَةٌ

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада бўлганимда мени зиёрат қилдилар. У киши ҳижрат қилинган жойда ўлишни ёмон кўрардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ибн Афрани (у Маккада вафот этган эди) Аллоҳ раҳматига олсин”, дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ, барча мол-мулкимни васият қиламан (эҳсон қиламан)”, дедим. У киши: “Йўқ”, дедилар. Мен: “яримини” дедим. Яна “йўқ”, дедилар. Мен: “Учдан бирини”, дедим. Шунда У киши бундай дедилар: “Учдан бири жуда кўп. Ўз меросхўрингни одамларнинг қўлига қараб қолган, камбағал, тиланчи қилиб қолдирганингдан кўра, бой қолдирганинг афзалдир. Нима сарфласанг ҳам садақадир. Ҳатто хотининга берганинг бир луқма нон ҳам (садақадир). Балким, Аллоҳ сенга шифо бериб, баъзи одамлар сендан (сенинг қўлинг билан эришилган Фатҳлардан) наф кўрар, баъзилар эса сендан (сенинг қўлинг билан эришилган Фатҳлардан мушриклар) зарар кўрар”. Ўшанда унинг (Саъд ибн Абу Ваққоснинг) битта қизидан бошқа ҳеч кими йўқ эди.

Саъд бу ерда битта қизи бўлса-да, бутун мол-мулкини васият қилмоқчи эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу иш унинг қизига нисбатан адолатсизлик бўлиши туфайли бундай қилишдан қайтардилар. Чунки бутун мол-мулкини васият қилса, меросга мол қолмайди. Ҳатто ярмига ҳам рухсат бермадилар. Мол-мулкининг учдан бир қисмини васият қилишга рухсат берган бўлсалар ҳам, қолган қисми қизига мерос қилиши мумкин бўлган максимал миқдор эди. Шундай экан, аёл кишининг меросдан олган нарсаси унинг ҳаққи эканини билиш учун ушбу ҳадис шарифлар ҳақида фикр юритиш лозим. Токи, қиз болани отасининг меросидан маҳрум қилаётганлар аёл кишининг мерос олиши унинг ҳуқуқи эканлигини билиб қўйишсин. Бу ака-укалари ёки оиласи ҳоҳлаганда қизга бериладиган нарса эмас. Балки шариат белгилаган шаръий мулкдир. Шундай эмасми? Бу ерда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёл вориснинг меросдан маҳрум бўлганини тушунтирмоқда. Аёлнинг оилали бўлиши ёки нотаниш кишига турмушга чиқиши унинг ота-онасидан мерос олишига ёки бошқа яқинлари қолдирган мол-мулкдан мерос олиш ҳуқуқига тўсқинлик қилмайди.

Азиз биродарлар!

Аллоҳ Таолонинг ҳукмлари амалда татбиқ қилиниши учун Расулуллоҳга нозил қилинди. Мусулмонлар ундан наф кўради, бироқ бу наф эндиликда йўқ. Аллоҳ Таолонинг қонунларини татбиқ қилувчи Ислом давлати йўқлиги сабабли кўп мусулмонлар бундан маҳрум бўлмоқда. Эй муслима аёллар, Аллоҳ ҳукмининг ҳаётга қайтиши сиз учун манфаатлидир. Чунки Исломнинг ҳаётда татбиқ этилмаслигидан энг кўп зарар кўрганлар сизларсиз. Исломнинг ҳаётда татбиқ этилмаслиги оламлар Роббиси сиз учун белгилаб қўйган кўплаб моддий ҳуқуқлардан сизни маҳрум қилди. Агар Халифалик давлати бўлганда, сиз у ҳуқуқлардан фойдаланардингиз ва у ҳуқуқларга эришиш учун хўрланиб, зулмга дучор бўлмасдингиз.

Шунинг учун, Исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилишингиз зарур. Бу йўлда сиз учун икки манфаат бор:

Биринчиси руҳий манфаат: Бу Аллоҳнинг шариатини ҳукмрон қилиш учун ҳаракат қилишда Аллоҳнинг амрига лаббай, деб жавоб беришдир.

Иккинчиси моддий манфаат: Бу шариат сиз учун белгилаб қўйган, аммо бузуқ ва адолатсиз жамият сизни бундан маҳрум қилган молиявий ва дунёвий манфаатларга эришишдир.

Шундай экан, тортиб олинган ҳақ-ҳуқуқларингизни қайта тиклаш ва сизга бу ҳуқуқларни берган Зотни рози қилиш учун Исломий ҳаётни қайта бошлаш ва Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилаётган холис мусулмонлар сафига қўшилишингиз мақсадга мувофиқдир.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

17 Жуммадул Увла, 1446ҳ йил.

19 Ноябрь,                 2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here