Шом қўзғолони ўз улуғворлигини тикламоқда, унинг душманлари эса келишув тузоғига туртмоқда

104
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шом қўзғолони ўз улуғворлигини тикламоқда, унинг душманлари эса келишув тузоғига туртмоқда

Фронтларда беш йил давомида ҳарбий амалиётлар тўхтаб қолганидан сўнг, 2024 йил 27 ноябрда бир нечта ҳарбий тузилмалар иштирокида жиноятчи режимга қарши амалиётлар бошлангани эълон қилинди. «Агрессияни тўхтатиб қолиш» деб номланган бу амалиёт Ҳайъати Таҳрируш Шом назоратидаги Ҳалабнинг ғарбидаги қишлоқдан бошланди. Кўзланган мақсадлар: «жиноятчи режим ҳужумларини тўхтатиш, озод қилинган ҳудудлардан Эрон жангарилари таҳдидини бартараф этиш ва одамларнинг ўз ерларига қайтиши учун муносиб шарт-шароитларни яратиш» экани айтилди. Бунинг ортидан бир неча кундан сўнг Ҳалабнинг Миллий армия назоратидаги шимолий қишлоқларида «Озодлик тонги» номи остида янги амалиёт бошланди.

Жанглар бошланиши биланоқ одамлар илк қўзғолон бошланган пайтдаги жўшқинлик ва куч-қувватни қайта тиклаб, такбир айта бошладилар. Садоқатли қўзғолончи ва мужоҳидлар кучли қатъият ва ғайрат кўрсата бошладилар. Улар ҳудуд, қишлоқ ва шаҳарларни жиноятчи режим назоратидан озод қилишда энг ажойиб қаҳрамонлик достонларини ёздилар. Айниқса, Аллоҳ Таолонинг уларга кўрсатган иззат-икроми ва уларга ризқ эшикларини очиб, душманнинг ҳар хил турдаги қуролларни ўлжа қилиб олишларига имкон бериши, шунингдек, халқнинг турли даражада қўллаб-қувватлаши натижасида Ҳалаб шаҳрини озод қилдилар. Бунинг ортидан Сароқиб, Мааррату Нўъмон ва Хон Шайхунни, шунингдек, Ҳалаб ва Идлибнинг жуда кўп шаҳар ва қишлоқларини озод қилдилар. Аллоҳ уларга ғалаба бериб, уларнинг қаршисида ҳудудлар кетма-кет қулади. Ушбу мақола ёзилган лаҳзага қадар кўплаб шаҳар ва қишлоқларни озод қилганларидан кейин Ҳама шаҳри остоналаригача етиб бордилар. Булар душман қалбига даҳшат солган Хомс ва Даръа қаҳрамонларининг саъй-ҳаракатлари билан бир вақтда бўлди. Чунки Хомс ва Даръа қаҳрамонлари режимнинг назорат пунктлари ва ҳарбий казармаларига ҳужум қилиб, унинг бурнини ерга ишқаб қўйдилар. Жиноятчи режимни қўллаб-қувватловчилар ҳамда унинг аскарлари ва безорилари қалбига ҳақиқий қўрқув ўрнашди. Буларнинг барчаси Америка ва унинг юртларимиздаги зараркунанда режимлардан иборат малайлари қалбига қўрқув солди. Улар (терроризмга қарши курашда) жиноятчи режимни қўллаб-қувватлашларини, Сурия ҳудудий бирлиги ва мустақил қарор қабул қилишини исташларини эълон қилишди. Бунга кичик ўйинчиларга энг жирканч ролларни тақсимлаган америкалик катта пудратчи, АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жек Салливаннинг: «Биз Суриядаги воқеаларни диққат билан кузатиб боряпмиз ва бу борада минтақадаги ҳамкорларимиз билан алоқадамиз», деб айтганидан кўра кучлироқ далил бўлмаса керак. Айни пайтда Туркия ташқи ишлар вазирлиги «Суриядаги тўқнашувлар исталмаган эскалация» эканини таъкидлади. Туркия ташқи ишлар вазири америкалик ҳамкасбига шундай деди: «Биз Сурия ҳукумати билан мухолафат ўртасида тинчликни тиклаш учун сиёсий жараённи бошлашга чақирамиз». Албатта, бу жиноятчилар макридир ва Аллоҳнинг уларга қарши макри каттароқдир.

Умматнинг муборак ҳаракати ва унинг ортидан келган натижалар Аллоҳнинг Ўз бандалари билан бирга эканлигини исботлайди. Бу яна шуни исботлайдики, қўзғолончи ва мужоҳидларнинг асл табиати уларнинг адолатсизлик устида ухламайдиган Аллоҳнинг аскарлари эканликларидир. Уммат душманлари Шомнинг қўзғолончи аҳли иродасини ва уларнинг ўзгартиришга қодир эканликларига бўлган ишончларини синдиришга қодир эмас. Шиддат билан авж олиб бораётган воқеалар, бу ҳақда берилган кўплаб таҳлиллар бу ерда кескин ва очиқ кўриниб турган сиёсий ҳақиқат борлигини, яъни жиноятчи режимнинг мадорсизлигини, устун ва бинолари дарз кетганини, ҳатто ўзини шердек кучли қилиб кўрсатишга ҳар қанча уринмасин, ўргимчак тўридан ҳам заифлигини кўрсатди. Агар Америка душман ва «дўстлар»дан иборат қуролларидан, шунингдек, конференциялар ва уларда қабул қилинган қарорлардан фойдаланмаганида, у анча олдин қулаган бўларди.

Шундай экан, садоқатли қўзғолончилар ва озод мужоҳидлар мадорсизланган режимни соҳил бўйидаги дабдабали қасрида, ватани Дамашқда нафасини ростлаб олишидан олдин ларзага келтириш учун тўхтамай ўз йўлларини охирига етказишлари лозим. Аллоҳнинг изни ила ҳал қилувчи жанг ўша жойда бўлади.

Бироқ, биз яшаётган ғалаба муҳитида, жанглар бошланганидан икки кун ўтиши биланоқ, «Инқоз ҳукумати»га қарашли «Озод қилинган ҳудудлардаги сиёсий ишлар бошқармаси» ҳайратга солувчи баёнотлар билан чиқди. У Шом аҳлини қонга белаган ҳамда уларни қирғин қилишда, кўчиришда ва қувиб чиқаришда давом этаётган салибчи Россияни «порлоқ келажакни қуришдаги потенциал ҳамкор» деб ҳисоблаб, уни «манфаатларни Асад режими ёки Башар шахси билан боғламаслик»ка чақирди.

Хўш, баёнот муаллифлари тўкилган қонлар, сочилган таналар, зўрланган номусларни ҳамда вайрон қилинган бозорлар, шифохоналар ва мактабларни нима қилишаркин?! Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Чунки бир неча ҳафта олдин «мухолафат» дея аталмишнинг музокарачи делегацияси раҳбари Аҳмад Таъма бу соҳада улардан ўзиб кетди. У камтарлик билан Россиянинг «мухолафат билан режим қарашларини бирлаштиришда каттароқ рол ўйнашини» талаб қилди.

Оддий одамлар, таҳлилчи ва кузатувчилар орасида бу жангнинг моҳияти ҳақида кўплаб саволлар пайдо бўлди. Яъни, бу самимий ва мустақил равишда бошланган жангми? Ёки илмоний жиноятчи режимни мустаҳкам ўрнаштириш ҳамда қўзғолонга барҳам бериш мақсадида Америка қабул қилган ечимга туртиш учун Америка ва Туркиянинг ёққан яшил чироғими? Бунинг «яшил чироқ» эканига ишора қилган баъзи таҳлилчиларнинг айтишича, уни ёққанлар ишларнинг бу тарзда ўзгариб кетишини ва режимнинг мудофаа чизиғи қулашини кутишмаган. Айниқса, қўзғолончиларнинг улкан энергиялари, имкониятлари ва маҳоратларини, шунингдек, уларнинг душманларини шок ҳолатига туширган ҳамда уларнинг фойдасига ишлаган қулай шароитларни ҳисобга олсак, ишлар бу тарзда ўзгариши аниқ.

Қисқача айтганда, бу жанг қўзғолонни қўллаб-қувватловчи жамоатчиликнинг фронтларни очиш, сиёсий ва ҳарбий қарор қабул қилишни қайта тиклаш учун ўтказган босимларидан кейин, айниқса, режимнинг шароитлари турли даражада ёмонлашаётган ва унинг иттифоқчилари бўлган Россия, Эрон ва унинг Ливандаги ҳизби ўзи билан овора бўлиб турган бир пайтда бошланди.

Душманларимизнинг қўзғолонга қарши ҳар қандай ҳийла-найранглари қўзғолон аҳли томонидан онгли равишда ҳамда бу ҳийла-найрангларни барбод қилишга қаратилган майдондаги ҳаракатлар билан қарши олиниши керак.

Бугун Шом заминидаги қўзғолон ва жиҳод аҳлининг кўрсатган сабр-матонати, қаҳрамонликлари, қурбонликлари, тўкилган қонлари ва сочилган таналари Ислом душманлари йўлида эмас, балки Ислом йўлида бўлмоғи керак. Шунингдек, булар Америка талаб қилаётган ва золим Асад билан тузилган сулҳларнинг чўқинтирган отаси бўлган Туркия режими бошчилигидаги воситалари орқали уни амалга оширишга зўр бериб интилаётган сиёсий келишувлар столига ўтириш йўлида эмас, балки жиноятчи режимни қулатиш йўлида бўлмоғи керак. Уммат сафидаги озод инсонлар режим нафасини ростлаб олишидан олдин унга қарши курашни тўхтовсиз давом эттириш ва ҳимояланган картон қўрғонларини ларзага келтириш зарурлигини, шунингдек, у ёки бу давлатга ишонч ёрлиқларини топширмаслик (ваколат бермаслик) кераклигини англаб етди. Чунки уларнинг барчаси Исломга ва Шом қўзғолонига душман бўлган давлатлар, режимлар ва халқаро ташкилотлардир. Улар Шом қўзғолонига ҳалокатли ечимларни жорий этиш орқали бизни жиноятчи режимга қайтариш учун кечаю кундуз ҳийла-найранг қилишмоқда.

Биз қўзғолончи аҳлимизга ва озод мужоҳидларга айтамиз: қўзғолонингизни ва жиҳодингизни бартараф этиш учун сизларга қарши ҳийла-найранг қилаётганлардан эҳтиёт бўлинг. Чунки сизлар Исломнинг Аллоҳ Таолодан кейинги қўриқчи посбони ва қўзғолоннинг умидисиз. Шундай экан, вазиятни ўзгартириш ва жиноятчи режимни ном-нишонсиз йўқ қилиш учун Аллоҳнинг баракоти ила жанубга, пойтахт Дамашқ томон юришни давом эттиринг. Шояд, Аллоҳ бизга икром кўрсатиб, бу режим вайроналари устида Ислом бошқарувини, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этишга имкон берса. Шом аҳли ва уларнинг берган қурбонлари учун мукофот бўлишга биргина Халифаликнинг ўзи лойиқдир. Албатта Аллоҳ Халифаликни келтирувчи ва унга қодир Зотдир.

 Роя газетасининг 2024 йил 4 декабр чоршанба кунги 524-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here