Уламолар танлови: ҳақиқатни айтиб азиз бўлиш ёки яшириб хор бўлиш

43
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Уламолар танлови: ҳақиқатни айтиб азиз бўлиш ёки яшириб хор бўлиш

Аллоҳ Таоло билмаган нарсаларимизни уламолардан сўрашни буюрди:

﴿فَسۡ‍َٔلُوٓاْ أَهۡلَ ٱلذِّكۡرِ إِن كُنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ﴾

«Агар билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан сўранглар!»         [Наҳл 43]

«Зикр аҳли» деганда уламолар назарда тутилади.

Аллоҳ Таоло уламоларнинг даражасини кўтарди:

﴿يَرۡفَعِ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ دَرَجَٰتٖۚ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур»                                              [Мужодала 11]

Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«إنَّ اللهَ وَمَلاَئِكَتَهُ وَأَهْلُ أَرْضِيهِ يُصَلُّونَ عَلَى مُعَلِّمِ النَّاسَ الْـخَيْرَ»

«Одамларга яхшиликдан таълим берганларга Аллоҳ, Унинг фаришталари ва ер аҳли салавот айтади». (Термизий ва Табароний «Муъжамул Кабир»да чиқарган).

Росулуллоҳ ﷺ яна айтадилар:

«العُلَمَاءَ وَرَثَةُ الأَنْبِيَاءِ، وَإِنَّ الأَنْبِيَاءَ لَمْ يُوَرِّثُوا دِينَارًا وَلَا دِرْهَمًا، إِنَّمَا وَرَّثُوا العِلْمَ، فَمَنْ أَخَذَهُ أَخَذَ بِحَظٍّ وَافِرٍ»

«Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар. Балки илмни мерос қолдирганлар. Ким уни олса, тўла насибасини олибди».

Юқорида аҳли илм бўлиш Аллоҳнинг наздида яхшилик эканлиги баён қилинди. Бу борада жуда кўп далиллар мавжуддир. Аслида, кўпчилик бу мавзуни яхши билади. Чунки муфтиёт соҳасида фаолият юритаётган ва улар билан ҳамкорлик қилаётган кўплаб уламоларимиз бу ҳақда тинмай гапиришади. Уламоларни ҳурмат қилиш, уларга итоат қилиш ҳақида ҳам кўп маърузалар қилишади. Бироқ, бу муаммонинг бошқа томони ҳам бор бўлиб, у худди ойнинг иккинчи томони каби ошкор этилмайди. Мазкур мақоламизда ушбу йўналишга эътибор қаратиб, ҳукумат томонидан парламентга киргизилган «Эътиқод эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида»ги қонун мисолида баён қилмоқчимиз.

Бу қонун куфрнинг Исломга қарши кураш амалиёти доирасида киритилди. Энди уламолардан бирортаси бу ҳақиқатни ошкор қилса ва бу мункарга қарши чиқса – ана шунда улар юқорида уламолар ҳақида айтиб ўтилган фазилатларга эга бўладилар. Яъни улар Аллоҳ Таоло кўтарган мартабага, Пайғамбарларнинг ворислари унвонига лойиқ бўладилар. Шунингдек, Аллоҳнинг ўзи ва еру осмондаги барча махлуқотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам уларга салавот айтади.

Энди сўзимизни бир ривоят билан давом эттирсак. Ироқ ҳокими Умар ибн Ҳубайрга Язиддан буйруқ хати келади. Ҳоким Басра ва Куфа фуқаҳоларини чақириб, уларнинг бу мактуб ҳақидаги фикрларини сўрайди. Шунда Ҳасан Басрий Роҳимаҳуллоҳ мактубдаги хатоларни назарда тутиб шундай дейди: «Эй Умар, Аллоҳдан қўрқ! Аллоҳнинг амрига асло итоатсизлик қилмайдиган қудратли фаришта тушиб, сени тахтингдан олиб, саройингдан тор қабрга кўчирадиган кун келади. Шуни унутма, Аллоҳ сени Язиддан қутқаради, лекин Язид сени Аллоҳдан қутқара олмайди. Шундай экан, Аллоҳ Таолога гуноҳлар билан йўлиқишдан эҳтиёт бўл. Холиққа (Яратувчига) гуноҳкор бўладиган ишларда (яратилганларга) итоат қилинмайди». Ҳасан Басрий бу гапларни айтиб чиқиб кетади. Унинг ортидан келган одам ундан «Амирга бундай муносабатда бўлишингизга сизни нима мажбур қилди, шайхим?!» деб сўрайди. Шунда Ҳасан Басрий «Мени бунга Аллоҳнинг уламолардан илми ҳақида олган ваъдаси мажбур қилди» деб ушбу оятни ўқийди:

﴿وَإِذۡ أَخَذَ ٱللَّهُ مِيثَٰقَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ لَتُبَيِّنُنَّهُۥ لِلنَّاسِ وَلَا تَكۡتُمُونَهُۥ فَنَبَذُوهُ وَرَآءَ ظُهُورِهِمۡ﴾

«Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ Китоб берилган кимсалардан «Албатта у Китобни одамларга очиқ баён қилурсизлар ва яширмайсизлар!» — деб аҳд-паймон олган эди. Сўнг улар бу аҳд-паймонни ортларига ташладилар!»  [Оли Имрон 187]

(Хаттобийнинг «Узлат» китобидан қисқартириб олинди).

Агар уламолар арзимас дунё матоси учун ҳақиқатни яширадиган бўлсалар, Аллоҳ Таоло уларга қаттиқ азобни ваъда қилган:

﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ يَكۡتُمُونَ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ مِنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَيَشۡتَرُونَ بِهِۦ ثَمَنٗا قَلِيلًا أُوْلَٰٓئِكَ مَا يَأۡكُلُونَ فِي بُطُونِهِمۡ إِلَّا ٱلنَّارَ﴾

«Аллоҳ нозил қилган Китобдан иборат бўлган нарсани беркитадиган ва уни озгина қийматга сотадиган кимсалар қоринларини фақат олов билан тўлдирадилар»                                                                           [Бақара 174]

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ ﷺнинг шундай деганликлари ривоят қилинади:

«مَنْ سُئِلَ عَنْ عِلْمٍ عَلِمَهُ فَكَتَمَهُ جَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَلَيْهِ لِجَامٌ مِنْ نَارٍ»

«Ким билган илми ҳақида сўралса-ю, уни яширса, қиёмат кунида оловли юган билан юганланади». (Имом Аҳмад ривояти).

Хўш, эй уламолар, юқоридаги қонуннинг мақсади ва моҳиятини тушунмаганлар «Бу қандай қонун?» деб сўраса, нима деб жавоб берасиз?!

Шу ўринда Аҳмад ибн Ҳанбал Роҳимаҳуллоҳдан иқтибос келтириб, насиҳат қилиб ўтамиз: Бир куни шогирдларидан баъзилари у зотга «Пардалаб гапириб, четлаб ўтиб кетмайсизми, зора шу билан балолардан қутулиб қолсангиз», дедилар. Шунда буюк имом «Агар олим пардалашга рухсат берса, ҳақиқат қачон рўёбга чиқади?!», деб жавоб бердилар.

Росулуллоҳ ﷺ

«العُلَمَاءَ وَرَثَةُ الأَنْبِيَاءِ»

«Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир», дедилар. Масалан, ота уста бўлса, устачилик отадан ўғилга мерос бўлиб қолибди, деймиз. Пайғамбарлардан уламоларга нима мерос қолган? Пайғамбарлар устачиликни мерос қилиб қолдирмаганлар. Шунингдек, «На динор ва на дирҳам» мерос қилиб қолдирмаганлар… Улардан уламоларга ҳақ динни етказиш ва ҳақ устида мустаҳкам туриш мерос бўлиб қолган. Росулуллоҳ ﷺга дин душманлар томонидан турли тазйиқлар ҳамда жуда кўп чалғитувчи таклифлар бўлишига қарамай, У зот ﷺ «ё бу иш ниҳоясига етади, ёки бу бош кетади», деб, динни етказишда ҳақиқат устида мустаҳкам турдилар. Мана шу пайғамбаримизнинг уламоларимизга қолдирган меросидир.

Ким динни етказишда ҳақиқатдан ўзини четга олса, у омонатга хиёнат қилган хоиндир, яъни динга хиёнат қилган бўлади. Шариатимизда бундай хоин мунофиқлардан дин ўрганилмайди. Улар олим ҳисобланмайди. Масалан, ҳозирда «Эътиқод эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида»ги қонун динимиз учун фойдали, бу қонун мусулмонлар манфаатига хизмат қилади, деса, уларга ишониб, эргашиб кетилмайди.

Ибн Асокир Ибн Аббосдан шундай ривоят қилади, Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:

«سَيَكُونُ قَوْمٌ بَعْدِي مِنْ أُمَّتِي، يَقْرَؤُونَ الْقُرْآنَ، وَيَتَفَقَّهُونَ فِي الدِّينِ، يَأْتِيهِمُ الشَّيْطَانُ، فَيَقُولُ لَوْ أَتَيْتُمُ السُّلْطَانَ، فَأَصْلَحَ مِنْ دُنْيَاكُمْ، وَاعْتَزِلُوهُمْ بِدِينِكُمْ! وَلَا يَكُونُ ذَلِكَ، كَمَا لَا يُجْتَنَى مِنَ الْقَتَادِ إِلَّا الشَّوْكُ، كَذَلِكَ لَا يُجْتَنَى مِنْ قُرْبِهِمْ إِلَّا الْخَطَايَا»

«Мендан кейин Умматим орасидан Қуръон ўқийдиган ва динда фақиҳ бўлган қавм чиқади… Шайтон келиб, уларга «Султоннинг ҳузурига борсанглар, дунёларингизни обод қилади. Аммо динингизни ушлаб улар(нинг гуноҳи)дан узоқ туринглар», дейди. Афсуски, бундай бўлмайди. Чунки янтоқдан фақат тикан олингани каби, султонларга яқин бўлиш билан фақат гуноҳлар олинади, холос».

Эй муфтиёт мутасаддилари, қозилар ва имомлар, шунингдек, бошқа уламолар! Сизларни «Эътиқод эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида»ги қонун қаршисида ҳақиқатни яширадиган, бировларнинг дунёси учун ўз динини сотиб, икки дунё хорлик позициясини танлаган хоинлардан бўлишингизни истамаймиз. Биз сизларни Пайғамбарларнинг ҳақиқий ворислари бўлишингизни, икки дунё азизлигини танлаган роббоний уламолар бўлишингизни умид қиламиз. Биз сизларни Аллоҳ Ўзига итоат қилиш учун ўтқазган кўчатлар бўлишингизни истаймиз.

Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«لاَ يَزَالُ اللَّهُ يَغْرِسُ فِي هَذَا الدِّينِ غَرْسًا يَسْتَعْمِلُهُمْ فِي طَاعَتِهِ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ»

«Аллоҳ Таоло ушбу динда қиёмат кунига қадар Ўзига итоат қилинишида ишлатадиган кўчат ўтқазишни тўхтатмайди».

Ҳизб ут-Таҳрир          Қирғизистон                                                        

    4 жумодулохир 1446ҳ

                                                        5 декабр 2024м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here