Американинг Афғонистондан чиқиб кетиши ортидан Покистон ҳукмдорларининг Навид Баттни озод этиш вақти келмадими?!

249
0

Матбуот баёноти

Американинг Афғонистондан чиқиб кетиши ортидан Покистон ҳукмдорларининг Навид Баттни озод этиш вақти келмадими?!

Оммавий ахборот воситаларида «яхши ният» белгиси сифатида Толибон маҳбусларининг озод этилиши мумкинлиги муҳокама қилинаётган экан, Покистон ҳукмдорларига Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги расмий нотиғи Навид Баттни озод этиш вақти келмадими?! 2012 йил 11 майдан бери оиласини кўролмаётган, оиласи ҳам у ҳақда ҳеч қандай маълумот ололмаётган бир инсонни озод этсалар бўлмайдими?! Покистон тергов-суриштирув қўмитаси 2018 йил 4 январда мажбурий яширинча ҳибсда ушлаб туриш билан боғлиқ тергов бошлаб, Навид Баттни судга топшириш тўғрисида қарор қабул қилган экан, наҳотки ҳали ҳам уни ижро этиш вақти келмаган бўлса?! Навид Баттни очиқ суд қилмай ёки уни оиласи билан учраштирмай сақлаб туриш ер юзи ва само қонунларини масхара қилиш эмасми?!

«Террорга қарши кураш» якунланиб, АҚШ ҳарбийлари Атлантика океанига хавфсиз тарзда чиқиб кетганига қарамай, Покистон ҳукмдорлари Навид Баттни ҳамон ҳибсда ушлаб турибди. Дарҳақиқат, Покистон ҳукмдорлари пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликнинг қайтишини ўз хўжайинлари Байден учун Афғонистондан шармандаларча чиқиб кетишдан ҳам кўра аламли деб билишади. Улар Байденга хизмат қилганлари учун ҳам Навид Баттни мана шундай тарзда ушлаб туриб, бир вақтнинг ўзида Ҳиндистон жосуси Кулбҳушан Жадҳавга ҳамда Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари учувчиси Абхинандан Вартаманга ҳар томонлама раҳм-шафқат кўрсатишмоқда. Шубҳасиз, Покистон ҳукмдорлари мўминларга нисбатан шафқатсиз, кофирларга нисбатан раҳм-шафқатлидирлар. Ҳолбуки, Аллоҳ Таоло бундай марҳамат қилади:

﴿مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ

«Муҳаммад Аллоҳнинг Росулидир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар»                                               [Фатҳ 29]

Эй Покистондаги мусулмонлар!

Ҳар қандай йиғин-форумларда Навид Баттнинг озод этилишини талаб қилинг. Росулуллоҳ A марҳамат қилганлар:

«مَنْ نَفَّسَ عَنْ مُؤْمِنٍ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ الدُّنْيَا، نَفَّسَ اللَّهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ»

«Ким битта мўминнинг дунё машаққатлардан бир машаққатини аритса, Аллоҳ унинг қиёмат кунидаги машаққатлардан бир машаққатини аритади». (Имом Муслим ривояти).

Навид Баттнинг озод этилишини талаб қилинг, чунки у Росулуллоҳ қуйидагича башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилгани сабабли ўғирлаб кетилди:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». (Имом Аҳмад ривояти).

Эй Покистон Қуролли кучлари сафидаги зобитлар!

Ўзингизга маълум, Навид Батт рошид Халифаликни барпо этиш учун сиздан нусрат талаб қилгани сабабли ўғирланди. Сиздан нусрат сўради, чунки нусрат, қудрат ва ёрдам аҳли сизсиз. Сиздан талаб қилинаётган нарса фақат Навид Баттни озод этишларини талаб қилишгина эмас. Балки сиздан асосий талаб қилинаётган нарса унинг озод этилишини таъминлашдир. Чунки бу сиз осон бажара оладиган вазифа. Сизни Аллоҳ олдида юзингизни ёруғ қиладиган нарса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришингиздир. Зеро, Ислом Уммати душманларининг жанг майдонида мағлубиятга учраши билан ғалаба ортидан такбир садолари кўтарилади.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here