Судхўр банклар 9 ойда 115 млрд сом фойда кўрди

12
0

Судхўр банклар 9 ойда 115 млрд сом фойда кўрди

Қирғизистондаги молия ташкилотлари 2024 йилнинг тўққиз ойида (январ-сентябрь) 115 миллиард сомдан ортиқ даромад олди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, молия ташкилотларининг даромадлари 2023 йилнинг ушбу даврига нисбатан 26 фоизга (деярли 24 миллиард сома) ошган. Уларнинг аксарияти тижорат банкларидир.

Тўққиз ойда мамлакатимизнинг молия соҳасида 619та ташкилот иш олиб борди. Булар Миллий банк, 21та тижорат банки, 581та нобанк молия-кредит ташкилоти ва 16та суғурта компаниясидан иборатдир.

Расмий маълумотларга кўра, йил бошидан 1 октябргача банклар ва нобанк молия-кредит ташкилотлари портфели 352 миллиард сомдан ошди. Берилган кредитларнинг 85 фоизи банк секторига тўғри келади.

Изоҳ:

Аҳолининг асосий қисми қашшоқлик ва ишсизликдан азият чекаётган ҳозирги вақтда капиталистик тузум банк секторига катта фойда кўриш имкониятини яратиб бермоқда. Чунки банк эгалари ҳокимият билан ҳам, йирик капиталистлар билан ҳам ҳамтовоқ бўлишади. Бу эса, уларга инқироз шароитида ҳам даромадларини кўпайтириш имконини беради. Худди фармацевтика компанияларининг эгалари пандемия даврида янги миллиардерлар қаторига қўшилгани каби.

Демак, бугунги кунда муаммо қашшоқлик ёки озиқ-овқатнинг етишмаслигига боғлиқ эмас. Аксинча, умумий бойлик бир ҳовуч одамлар қўлида тўпланиб қолганлигига боғлиқдир. Чунки статистикага кўра, озиқ-овқат керагидан икки баравар кўп ишлаб чиқарилади ва бу соҳада дунё бўйлаб қўлга киритилаётган даромад йил сайин ортиб бормоқда. Бинобарин, капиталистик империализмнинг дунёда ҳукмронлиги давом этар экан, бизнинг мамлакатларимиз бу муаммолардан қутула олмайди.

Бунинг муқобилида, Исломда иқтисодий сиёсат барча фуқароларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш ва камолий эҳтиёжлари учун шароит яратиб беришга асосланган. Шунингдек, капиталистик жамиятда бўлгани каби, кўпчилик одамларни фойдадан маҳрум қилиб, бойликнинг бир ҳовуч одамларнинг тўпланиб қолиши ҳамда судхўрлик, монополия, бойликни тўплаш каби фаолиятлар Исломда мутлақ таъқиқланади. Аллоҳ Таоло айтади:

كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ

«Токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун» [Хашр: 7].

Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here