Мулойимлик

23
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Мулойимлик

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى رَفِيقٌ يُحِبُّ الرِّفْقَ، وَيُعْطِي عَلَى الرِّفْقِ مَا لَا يُعْطِي عَلَى الْعُنْفِ، وَمَا لَا يُعْطِي عَلَى مَا سِوَاهُ” رَوَاهُ مُسْلِمٌ، وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: قَالَ لِعَائِشَةَ: “عَلَيْكِ بِالرِّفْقِ، وَإِيَّاكِ وَالْعُنْفَ وَالْفُحْشَ، إِنَّ الرِّفْقَ لَا يَكُونُ فِي شَيْءٍ إِلَّا زَانَهُ، وَلَا يُنْزَعُ مِنْ شَيْءٍ إِلَّا شَانَهُ“.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганликларини ривоят қилди: “Албатта, Аллоҳ Таоло мулойимдир, мулойимликни яхши кўради. Қўполликка ва бошқаларга бермаган нарсани мулойимликка беради”. (Мусулмон ривояти). Бошқа бир ривоятда Оиша розияллоҳу анҳога шундай дедилар: Мулойим бўл, қўполлик ва фаҳшдан сақлан, мулойимлик нимада бўлса, уни гўзал қилади, мулойимлик бўлмаган ҳар қандай нарса нуқсонли бўлади”.

Мулойимлик қўполликнинг зиддидир. Мулойим бўлиш – бу дўстлар билан хушмуомалада бўлиш, ҳар бир ишни энг яхши ва энг қулай услуб билан ҳал қилишдир.

“Албатта, Аллоҳ Таоло мулойимдир” деган сўзнинг маъноси шуки, У Зот бандаларига меҳрибондир, улар учун енгилликни хоҳлайди, қийинчиликни хоҳламайди, уларни кечиради ва уларга қўлларидан келмаган масъулиятни юкламайди, бандаларининг бир-бирига яхшилик қилишларини севади ва бундан мамнун бўлади, бандалари ўзаро бир-бирига мулойим бўлишини хоҳлайди.

“Мулойимликка беради, яъни, ажр-савоб беради ва орзу қилинган мақсадларни амалга оширади.

“Қўполликка бермаган нарса яъни, қўполлик билан эришилмаган нарсага юмшоқлик билан эришилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша розияллоҳу анҳога айтган: “Мулойим бўл, қўполлик ва фаҳшдан сақлан”, деган гапларига келсак, бу қўполликдан келиб чиқадиган нарсадир. Дарҳақиқат, ҳар қандай нарсада мулойимлик бўлса, яъни унинг моҳияти ва хусусиятлари бўлса, уни гўзаллаштириб, нуқсонларини кетказади. Мулойимлик нимада бўлишидан қатъий назар унинг айбини яширади.

Суфён ас-Саврий айтади: “Мулойимлик нима эканлигини биласизми? Мулойимлик – бу нарсаларни ўз ўрнига қўйишдир. Қаттиққўлликни ўз ўрнига, раҳм-шафқатни ўз ўрнига, қилични ўз ўрнига, қамчини ўз ўрнига қўйишдир”.

Ғаззолий айтади: “Мулойимлик мақтовга лойиқ бўлиб, унинг акси қўполликдир. Қўполлик ғазаб ва одобсизликдан келиб чиқади. Мулойимлик ва нафосат яхши хулқ-атвордан келиб чиқади. Мулойимлик фақат яхши хулқ-атворнинг самарасидир. Характерни фақат ғазаб ва истак кучини бошқариш ва уларни назорат қилиш орқали яхшилаш мумкин. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мулойимликни улуғлаб, мақтаганлар. Бошқача айтганда: Аллоҳ Таоло бандаларига меҳрибондир, улар учун енгилликни хоҳлайди, қийинчиликни хоҳламайди, уларга қўлидан келмаган масъулиятни юкламайди, аксинча, уларни мағфират қилади ва уларга яхшилик қилади. Мулойимлик – бу дунёда гўзаллик, мақтов ва ўз мақсадларига эришишда қулайлик яратадиган, охиратда эса, буюк ажрга сабаб бўладиган хислатдир. Яъни қўполликка берилмаган нарса, мулойимликка берилди. Ҳар бир ишда мулойимликни излашимиз учун Аллоҳ Таоло бизларни тўғри йўлга бошлаб, Ўзини мулойим деб сифатлади.

Эй Мусулмон биродарим!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам иштиёқида бўлганларидек, бузуқ воқеликни ўзгартиришга интилаётганларнинг биринчи вазифаси шуки, Ислом Уммати сиз уларнинг ҳизматида эканлигингизни ва уларнинг дунё ва охиратда бахтли бўлишига иштиёқманд эканлигингизни, бу уларнинг ҳам асосий ташвиши эканлигини ҳис қилиши лозимдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орзуси одамларни жаҳаннамдан қутқариб, охиратда жаннат билан хурсанд қилиш эди. Даъватчилар ҳар қандай такаббурликдан, манманликдан ва қўполликдан ўзларини тийиб, мулойимлик ва раҳм-шафқат билан Умматни қўлидан тортиш учун бел боғлашган. Улар ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйишга интилишади. Агар улардан Уммат манфаати учун қаттиққўллик талаб қилинса, кофирларнинг Уммат манфаатларига зид ҳаракатларини фош қилишда қаттиққўл бўладилар. Шунинг учун улар Ислом Умматининг ажралмас қисми бўлиб, унинг манфаатларини қабул қилганлар. Чунки улар Аллоҳ Таолонинг ёрдами билан Ислом Умматини юксакликка олиб чиқиш ва уни дунё ва охират азизлигига етказиш учун доимий мулойимлик кўприги бўлдилар.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

05 ЖУммадул Ула, 1446ҳ йил.

07 Ноябрь,                2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here