Давлат муассасаларида казино очишга рухсат берилди

24
0

Давлат муассасаларида казино очишга рухсат берилди

Тўлиқ ёки қисман давлатга қарашли меҳмонхоналар, пансионатлар, дам олиш масканлари ва бошқа жойларда казино очишга рухсат берилди. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори расмий сайтида эълон қилинди.

Унда айтилишича, “Кўнгилочар маскани тўлиқ ёки қисман давлатга қарашли бўлган ёки муниципал мулк бўлган муассасаларда, шунингдек капиталида давлат ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг улуши бўлган корхоналарда казино очишга рухсат этилади.

Жогорку Кенеш мазкур қонун лойиҳасини 30 октабрда, президент Садир Жапаров эса 4 ноябрда имзолаган эди. Молия вазирлиги йил бошидан бери казинолардан 208,7 миллион сом солиқ ундирилганини маълум қилди. Мамлакатда учта казино ва тўртта букмекерлик контораси фаолиятига рухсат берилган.

Изоҳ:

Аслида казино каби қиморхоналар капиталистик тузумда ҳокимият вакилларининг ноқонуний йўллар билан қўлга киритган пулларини ювиш воситаси сифатида қўлланилади. Бутун дунёдаги казиноларнинг асосий даромад манбаи бу каби ифлос ишларни бажариб бериш билан гуллаб-яшнамоқда. Айтиш мумкинки, қиморхоналар коррупцияни ривожлантиришда давлат амалдорлари учун жуда муҳим тармоқ ҳисобланади.

Энг муҳими, қимор Аллоҳ Таоло ҳаром қилган амаллардан биридир. Аллоҳ Таоло “Моида” сурасида шундай марҳамат қилади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

“Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг хар биридан узоқ бўлингиз!” (Моида: 90).

Бинобарин, ҳар бир мусулмон бирор ишга киришишдан аввал унинг шаръий ҳукмини билиши вожибдир. Ҳукумат расмийлари айтаётган “фойдалар” эса қиморни ҳаромликдан чиқариб қўя олмайди. Шундай экан, биз мусулмонлар ҳукуматнинг жамиятни бузувчи, шариатга зид бўлган барча ҳаракатларига қарши туришимиз лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

إنَّ اللهَ لا يُعذِّبُ العامَّةَ بعمَلِ الخاصَّةِ، حتى يرَوُا المُنكَرَ بينَ ظَهْرانَيْهم، وهم قادِرونَ على أنْ يُنكِروه، فلا يُنكِروه، فإذا فَعَلوا ذلك عذَّبَ اللهُ الخاصَّةَ والعامَّةَ

“Албатта, Аллоҳ Таоло айрим одамлар қилган жиноят сабабли ҳаммани жазоламайди. Аммо қачонки ўша омма кўз ўнгларида мункар (бузғунчилик, адолатсизлик) қилинаётганини кўрсалар-у, уни инкор қилишга (йўлини тўсишга) қодир бўла туриб инкор қилмасалар, у ҳолда Аллоҳ Таоло ўша жиноятчиларни ҳам, (уларни лоқайд томоша қилиб турган) оммани ҳам баробар азоблайди”.

 Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here