Матбуот баёноти
Ақсо Тўфонидан бир йил ўтиб
Ақсо Тўфони, шубҳасиз, Умматда ҳам, оламда ҳам шундай таъсир қолдирдики, унинг оқибати доим ўчмай туради. Аллоҳ Таолонинг
﴿لَن يَضُرُّوكُمۡ إِلَّآ أَذٗىۖ وَإِن يُقَٰتِلُوكُمۡ يُوَلُّوكُمُ ٱلۡأَدۡبَارَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ﴾
«Улар сизларга зарар етказа олмайдилар, фақат озор беришади, холос. Агар сизларга қарши жанг қилишса, кетларига қараб қочишади. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди»
[Оли Имрон 111]
деган каломи бутун оламнинг кўз олдида реал ҳақиқатни кўрсатиб қўйди.
Ақсо Тўфони, шунингдек, яҳудий вужудининг ўргимчак тўридан ҳам мўртлигини, аммо ҳар қандай урушга киришса ғалаба қозонаётганини иддао қилаётганини, аслида эса, улар сохта жанглардан бошқа нарса эмаслигини ҳам намоён этди. Буни 2023 йил 7 октябр жанги ҳам, ундан олдинги Карома маъракаси ҳам, Қуддус маъракаси ҳам, 1973 йил 6 октябр уруши ҳам исботлаган. Зотан, 1973 йил 6 октябр урушида малай ҳукмдорлар хиёнати бўлмаганида, босқинчи муқаррар мағлуб бўлар эди.
Ақсо Тўфонида яна шулар ҳам аён бўлдики, бу жирканч вужуднинг ўзи даъво қилган ҳарбий ва техник жиҳатдан устунлиги унинг қўрқоқлиги, даҳшатдан аскарларининг йиғлаши, зобитлари билан бирга бошпаналарга қочиб қолишлари, кўзлари худди ҳушидан кетган одамнинг кўзлари каби орқага тортиб кетиши манзарасида эриб-йўқ бўлиб кетди.
Нега ҳам шундай бўлмасин, ахир улар ҳақида Аллоҳ
﴿ضُرِبَتۡ عَلَيۡهِمُ ٱلذِّلَّةُ أَيۡنَ مَا ثُقِفُوٓاْ إِلَّا بِحَبۡلٖ مِّنَ ٱللَّهِ وَحَبۡلٖ مِّنَ ٱلنَّاسِ﴾
«Агар Аллоҳнинг ва одамларнинг аҳди паноҳида бўлмасалар (яъни Аллоҳнинг ва одамларнинг арқонини ушламасалар), албатта уларга қаерда бўлмасинлар, хору зорлик битиб қўйилди»
[Оли Имрон 112]
деб қўйган бўлса. Улар куфр келтириб, пайғамбарларни ўлдириб, Аллоҳ билан бўлган арқон-ришталарини узиб ташлашган. Ҳозирда фақатгина Ғарбнинг ҳамда ҳукмдорларимиздан иборат унинг малайларининг арқонини ушлаб туришибди. Аммо Уммат бу арқонни узиб ташлаш арафасида.
Мана шундай қўрқоқ яҳудий вужуди, агар мусулмон юртларидаги ҳукмдорлардан кўнгли хотиржам бўлмаганда эди, Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Ливанда шунча қилмишларга журъат қила олмасди, албатта. Чунки шу малай ҳукмдорлар унинг Ислом Умматига ҳамда исломий юртлар пойтахтлари ва шаҳарларига қарши шунча жиноятларида ёрдам беришяпти. Чунки улар агар Уммат кўтариладиган бўлса, бу яҳудий вужуди учун ҳам, ўзлари учун ҳам фано бўлажагини тушунишяпти ва шунинг учун Ғарбнинг Умматга қарши урушида у билан бир тану бир жон бўлиб келишмоқда.
Ғазо мужоҳидларининг нол масофадан туриб кўрсатган жасоратлари Уммат хотирасида сақланиб қолмоқда, уларнинг жиҳодларида ва ғурурларида салафи солиҳлар симоси гавдаланиб, Умматни мана шу мужоҳидларга эргашишга ундамоқда. Моҳир Жозий, Ҳасан Туркий, Муҳаммад Салоҳ ва биродарларининг шаҳидлиги Умматнинг Фаластинни озод этишга интилаётганининг ифодасидан бошқа нарса эмас. Ҳасан Туркийнинг жанозасидаги ва Иордания аҳлининг ҳайқириқларидаги ушбу ифода ҳақиқатдан улар Фаластинни озод этишга ва Ақсо масжидида намоз ўқишга нақадар ошуфта эканликларини намоён этди.
Ислом Уммати жанг бошлашга ва бу жангни жамоалар жанги ҳолатидан оммавий ҳолатга ўзгартиришга тайёр турибди. Жангнинг ушбу оммавий ҳолати эса, жиҳод, озодлик, фатҳ ва нусрат маъноларига интилаётган халқ қўллаб-қувватлови билан бирга армияларнинг қўзғалишида ифодаланади. Зотан, Миср, Иордания, Туркия, Покистон ва бошқа мусулмон юртларимиз қўшинлари, ер юзидаги барча мусулмонлар билан бирга яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлайдиган ҳал қилувчи жангни соғиниб турибдилар. Бироқ жинояткор режимлар уларнинг Аллоҳ йўлида жиҳод қилишларига йўл қўймаяпти. Шунинг учун 2023 йил 7 октябр ҳодисаси ушбу қўшинлар сафидаги холис инсонларни кишанларни парчалаб, тахтларни ағдаришга ҳамда Умматларини АҚШ ва яҳудийларга малай бўлган ҳукмдорлар зулмидан қутқаришга ундайдиган туртки бўлмоғи даркор. Ана шунда Уммат ўз қўшинлари билан бирлашиб, раббоний етакчилик соясида ўз рисоласини оламга олиб чиқади. Аллоҳ Таолонинг нусратига эришган ушбу раббоний етакчилик Америка ва унинг гумашталарига хорлик ва емирилиш қандай бўлишини тоттириб қўяди.
Кофир Ғарб билан яҳудийлар Умматимиз ҳаракатини кузатиб, унинг ғарбпараст малай режимларнинг бўғзидан олишга жуда яқин қолганини жуда яхши билиб туришибди. Билишгани учун ҳам вақтга қарши курашиб, Уммат қудратини йўқ қилишга ҳаракат қилишяпти. Умматнинг навбатдаги Тўфони уларни супуриб ташлашини билишаётгани учун ҳам армияларини Умматнинг пойтахтларига зарба бериш учун жойлаштириб қўйишмоқда. Дарҳақиқат, душман мудофаа ҳолатида турибди. Гарчи ҳужумни биринчи кофирлар бошлайдигандек кўринаётган эса-да, бироқ бу улар учун омон қолиш жанги, биз учун туғилаётган янги давлат жанги бўлади.
Бугунги кунда бутун олам ўзининг қадриятларида ҳам, тузумларида ҳам нақадар таназзулга юз тутганини, сиёсатчиларию ҳукмдорларининг инсониятга қанча-қанча жиноятлар содир этиб, қонларни сўришга ўч эканликларини ўз танида ҳис этди. Олам, шунингдек, Ғарб ҳазоратидек бадбахтликни ҳеч қачон кўрмаган. Бу ҳазоратнинг идеаллар, қадриятлар ва инсонийликни даъво қилиб, ўзини оламнинг ахлоқий маркази сифатида кўрсатишга ҳаракат қилганини кўрди! Унинг сохталиги фош бўлиб, Ислом Уммати ўзининг ҳазоратга оид лойиҳасини бутун инсоният учун халоскор муқобил ҳазорат сифатида тақдим этиши қолди, холос.
Ислом Уммати ва унинг армиялари олдида эгнидаги хорлик ғуборини қоқиб, ожизлик туйғусини енгиб, худди 2023 йил 7 октаябр ҳодисаси даражасида, худди кофир ва унинг барча гумашталарининг бизга қарши биргаликда олиб бораётган жанги даражасида ҳамда бутун инсониятни қутқариш даражасида ҳаракатга келишдан ўзга йўл қолмади. Чунки у тарих оқимини ўзгартиришга қодир ягона Умматдир.
﴿كُنتُمۡ خَيۡرَ أُمَّةٍ أُخۡرِجَتۡ لِلنَّاسِ تَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَتَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَتُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِۗ﴾
«(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз»
[Оли Имрон 112]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
муборак Фаластин
заминидаги матбуот бўлими