Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан таклиф қилинган низом ЛГБТнинг ёйилишига йўл очадими?

19
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан таклиф қилинган низом ЛГБТнинг ёйилишига йўл очадими?

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги трансгендер фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги низом лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим қилди. Низомни ишлаб чиқиш трансгендер шахсларга нисбатан камситишларни бартараф этишга ва уларнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамда ҳужжатларини алмаштириш борасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

ЮНЭЙДС ташкилотининг маълумотларига кўра, Қирғизистонда 3449 нафар трансгендер истиқомат қилади.

Изоҳ:

Бугунги кунда демократик тузум наслни ҳимоя қилиш ўрнига бузуқликларга йўл очиб, бундай ахлоқсизликларни инсон ҳуқуқлари сифатида танитмоқда. Натижада жамиятда ёшлар сони камайиб, кексалар сони ортиб боряпти. Бунинг асосий сабаби бир жинсли жуфтликларга рухсат бериш ҳамда зино ва жинсий йўл билан юқадиган касалликларнинг кенг тарқалишидир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан таклиф этилган юқоридаги лойиҳада туғма трансгендерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баҳона қилинса-да, аслида у Ғарбнинг бузуқ сақофатини ёйишга қаратилган. Зеро, ҳозирги демократик тузум эркинлик баҳонасида эркакнинг аёлга айланишига ва аёлнинг эркакка айланишига имкон беради. Айнан мана шу Ғарб ташвиқоти туфайли ЛГБТ вакиллари сони аҳолининг икки фоизига яқинлашди.

Ғарб бу бузуқликларини нафақат ўз ичида, балки инсон ҳуқуқлари ниқоби остида грантлар тарқатиш орқали мусулмон ўлкаларга ҳам ёймоқда. Масалан, Қирғизистонда Сорос жамғармаси томонидан ташкил этилган қатор халқаро молия ташкилотлар ЛГБТ вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва бу борада қонунлар қабул қилиш мақсадида ҳар йили миллионлаб доллар ажратади.

Бунинг муқобилида Ислом наслни сақлаб қолиш учун нав ғаризаси тўғри қондирилиши керак деб ҳисоблайди. Шу боис Исломда бир жинслилар никоҳи, зино, фоҳишалик каби ахлоқсиз ишлар қатъиян ман этилган бўлиб, бундай ишга қўл урганлар қаттиқ жазоланади. Бундан фарқли ўлароқ, хунаса бўлиб туғилганларнинг гормонлари аниқланмагунча, уларга ўртача муомала қилинади. Уларнинг ўз хоҳиши билан жинс танлашига қараб эмас, балки эркаклик ёки аёллик гормонлари тасдиқланмагунча уларга тиббий ёрдам кўрсатилади.

 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ислом дини инсон наслини сақлаб қолиш учун барча шароитларни яратиб беради. Ҳаддан ошган жиноятчилар эса, бутун жамиятни сақлаб қолиш учун жазоланади.

Аллоҳ Таоло айтади: “Эй мўминлар, Аллоҳ сизларга ҳалол қилган покиза нарсаларни ҳаром деманг ва (Аллоҳ белгилаган) чегарадан чиқманг! Албатта, Аллоҳ золимларни севмас».

Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here