Ислом беш нарса устига қурилган

27
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Ислом беш нарса устига қурилган

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний “Фатҳул-Барий – шарҳу Саҳиҳул Бухорий” асарининг “Ислом беш нарса устига қурилган ” бобида шундай дейди:

حدثنا عبيد الله بن موسى قال أخبرنا حنظلة بن أبي سفيان عن عكرمة بن خالد عن ابن عمر رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ” بني الإسلام على خمس، شهادة أن لا إله إلا الله وأن محمدا رسول الله، وإقام الصلاة، وإيتاء الزكاة، والحج وصوم رمضان“.

Убайдуллоҳ ибн Мусо бизга ибн Умар розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганликларини ривоят қилди: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва албатта Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш”.

Азиз биродарлар:

Биз эсимизни таниганимиздан бери бу ҳадисни такрорлаб келамиз. Аммо, афсуски, биз буни фақат сўзлар тўплами сифатида тушундик. Биз уни воқедан узоқ ҳолда ёдлаб, қайта-қайта такрорлашдан хурсанд бўлдик. Бу ҳадиси шарифда Ислом ва унинг арконлари ҳақида сўз боради. Агар диққат билан қарасак, Ислом асосий рукнларни ҳам ва асосий бўлмаган рукнларни ҳам ўз ичига олганлигини кўрамиз.  Шунингдек, амалий дин бўлган Ислом арконларининг ҳаётда татбиқ этилмаётганини кўрамиз. Аммо Исломнинг ўзи ҳақида нима дейиш мумкин? Уммат ҳаётида намознинг устуни қаерда қолди? Намоз ўқишни хоҳлаган ўқийди, хоҳламаган ўқимайди? Закотнинг устуни қаерда қолди? Давлат томонидан ўрнатилган солиқлар бор холос! Рўзанинг устуни қаерда қолди? Рўза тутмаган мусулмонни рўза тутишга ким мажбурлай олади? Ҳажнинг устуни қаерда қолди? Ҳар бир мамлакат учун йиллик маълум квоталар мавжуд. Ҳатто баъзи ҳукмдорлар ҳам борки, намоз ва рўза тутган одамларни жавобгарлика тортади.

Булардан ҳеч бирининг ажабланарли жойи йўқ. Аммо ажабланарлиси ва ачинарлиси шуки, бу Умматнинг шайхлари, уламолари ва Ислом учун ҳаракат қиляпмиз, деяётган оқим етакчилари “ишлар яхши кетяпти, биз Исломий ҳаётда яшаяпмиз, фақат баъзи бир ҳукмдорларнинг бепарволиги бор холос” деяётганларини эшитиб қоламиз.

Эй мусулмонлар! Бундай сўзлар Ислом олими деб ҳисобланган киши у ёқда турсин, душмандан ҳам қабул қилинмайди. Бу заҳар билан қандай яшашимиз мумкин? Ислом шундай бўладими? Бу Исломга ва мусулмонларга ҳамда Исломий ҳаётни қайта бошлашга уринаётганларга нисбатан адолатсизлик ва зулм эмасми?

Улуғ Аршнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ Таолодан Исломнинг ҳаётда тўлиқ татбиқ қилинишини кўриш бизларга ҳам насиб этишини сўраймиз. Исломни ҳимоя қилиб, уни ҳаётга татбиқ қиладиган ва Ислом ҳукмлари билан адолатга эришадиган халифалик давлатида яшашни илтижо қилиб сўраб қоламиз. Адолат ва эзгулик давлатининг қулатилганига 101 йил бўлди. Аллоҳим, Умматни тўғри йўлга ҳидоят қилгин.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

30 Робиус Сани, 1446ҳ йил.

02 Ноябрь,          2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here