Туркия ва (Исроил) ўртасида тижорат давом этаётгани фош бўлди

103
0

Туркия ва (Исроил) ўртасида тижорат давом этаётгани фош бўлди

Истанбулнинг Амбарли портида кўзга ташланган контейнерлар ҳақидаги маълумотлар, Туркиянинг (Исроил) билан тижоратни давом эттираётганини фош қилди.

Ижтимоий тармоқдаги “Мовий Мармара” номли саҳифадан мазкур тижорат тасвирларини пойлашган фаоллар, шундай ёзади: “Қотил (Исроил)га контейнер ташувчи ZIM ширкатига тегишли юк машинасига босилган муҳр бир фуқаро томонидан намойиш қилинди. Муҳрда контейнерларнинг бориш манзили, “Исроил”нинг Хайфа порти эканлигини кўриш мумкин”.

Ғазода қирғинлар давом этётганига бир йилдан ўтган бўлса-да, Туркия-(Исроил) ўртасидаги тижоратнинг тўхтовсиз давом этаётганини тасдивловчи тасвирлар ижтимоий тармоқларда минглаб кишилар томонидан пойлашилди ва унга қарши муносабатлар билдирилди.

(Исроил)га оид ZIM ширкатининг веб-сайтида ширкатнинг Туркия ва (Исроил) ўртасида доимий равишда юк ташиб келганини ва бундан кейинги кунларда ҳам юк олиб бориши белгиланган саналарини аниқ кўриш мумкин.

Ҳавога ўқ узилди

Босқинчи (Исроил) ширкатларининг контейнерлари жойлашган Амбарли порти олдида тўпланиб, бу ифлос тижоратга норозилик билдирган халққа қарши давлат қўриқчилари қаттиқ қаршилик кўрсатиб, ҳавога ўқ узишди.

ZIM ширкатининг тарихи Ҳерзлга бориб тақалади

ZIM ширкатининг тарихи ярим асрдан кўпроқ вақтни ўз ичига олади. Европадан Фаластин ерларига яҳудий кўчманчиларни ташувчи сифатида иш бошлаган ZIM ширкати ҳозирда бутун дунё бўйлаб фаолият юритиб келмоқда.

ZIM ширкатининг байроғи дастлаб Теодор Ҳерзл 1896 йилда асос солган диний байроққа бориб тақалади. Ҳерзл уни бир кун келиб “Исроил”нинг миллий герби/байроғига айлантиришни мақсад қилган эди. Ҳерзлнинг асл (оригинал) байроғида оқ фон устида еттита олтин юлдуз тасвирланган. ZIM кемаларининг ҳунилари (кеманинг устки қисмида жойлашган метал қурилмалари) ҳам шу рангларга бўялган бўлиб, бу билан ҳар бир ZIM ширкатининг кемаларини денгизда бир зумда таниб олиш мумкин.

ZIM ширкати 1945 йилда Яҳудий агентлиги, Ҳистадрут меҳнат федерацияси ва “Исроил” денгиз иттифоқи томонидан ташкил этилган. Ширкатнинг биринчи кемаси Кедмаҳ 1947 йилда сотиб олинган. Биринчи флот эса, Европадан келаётган яҳудий кўчманчиларни ташиш ва 1948 йилда Фаластин тупроқларида қурилган босқинчи “Исроил” вужудининг дастлабки йилларида унга жуда зарур бўлган материаллар ва қуролларни олиб келиш учун жиҳозланган кемаларни ўз ичига олган.

ZIM транспорт йўналишларида Туркия ҳам ўрин олмоқда

Шунингдек, мазкур юк ташувчи ширкатнинг веб-сайтида 2024 йил 28 октабрдаги “ZIM Транс-Атлантика хизматини қайта ташкил этади” сарлавҳали хабарда Туркиянинг кўплаб портларини ўз ичига олган “икки саёҳат йўналиши қайта тузилгани” маълум қилинди.

Зохид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here