Туркий давлатлар ташкилоти кимнинг манфаатига хизмат қилади?
6 ноябрь куни Қирғизистонда Туркий давлатлар ташкилотининг 11 саммити бўлиб ўтади. Президент маъмуриятининг маълум қилишича, ушбу йиғилиш “Турк дунёси: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, барча учун рақамли келажак ва хавфсизлик” мавзусида ўтказилади.
Саммит доирасида ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари долзарб масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, шунингдек, бир қатор кўп томонлама ҳужжатларни, жумладан, Саммитнинг якуний декларациясини имзолайди.
Саммитда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ҳамда кузатувчи давлатларнинг раҳбарлари иштирок этади.
Туркий давлатлар ташкилоти 2009 йилда тузилган бўлиб, 2018 йилдан буён Венгрия, 2021 йилдан бошлаб Туркманистон ташкилотда кузатувчи сифатида иштирок этиб келмоқда.
Изоҳ:
Туркий давлатлар ташкилотининг асосий мақсади туркий халқларни бирлаштириш орқали Марказий Осиё давлатларини Россия ва Хитой таъсиридан узоқлаштиришдир. Бундай сиёсат Америка манфаати учун ташкилотга оғалик қилаётган Туркия орқали амалга оширилмоқда. Эрдоған бу ташкилот орқали ички сиёсатда миллатчилик туйғуларини уйғотиб, халқларнинг дастагини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. Натижада ташқи сиёсатда АҚШнинг Марказий Осиёдаги таъсири кучаяди. Айниқса, Украина урушидан кейин Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамияти ортиб бормоқда. Шу боис минтақа давлатлари кўп векторли сиёсат баҳонасида Ғарб билан ҳамкорликни босқичма-босқич кучайтирмоқда. Хусусан, Марказий Осиё давлатлари Россияга қўйилган санкциялардан қочиш учун муқобил савдо йўлларини изламоқда, айни пайтда улар бу борада Туркия орқали Ғарб билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор.
Бироқ, аслида, барча мустамлакачиларнинг мақсади бир хил бўлиб, улар фақат кучсиз давлатларни мустамлака қилишни, бойликларини талон-тарож қилишни, аҳолисини арзон ишчи кучи сифатида ишлатишни хоҳлайди. Туркий Давлатлар Ташкилоти эса, ҳеч қачон мусулмонлар ҳақида қайғурмайди ва уларни ҳимоя қилиш нияти ҳам йўқ. Ҳатто Хитой зулми остида эзилаётган туркий уйғур мусулмонларини ҳам ҳимоя қилиб чиқа олмайди. Бу ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳар бири аллақачон Хитойнинг уйғур биродарларимизга нисбатан олиб бораётган зулмкор сиёсатини бир овоздан Хитойнинг ички иши деб эълон қилган. Фаластин масаласида ҳам қуруқ шиорлар ва қораловчи баёнотлардан нарига ўта олмаяпти.
Демак мусулмонлар ҳар бир воқеага ўз ақидасидан келиб чиқиб муносабат билдиришлари зарур. Бошқача айтганда, мусулмонларнинг бирлашиши шариатимиз тақиқлаган миллатчилик ва туркийлик асосида эмас, балки бутун инсониятга тароқнинг тишларидай тенг муносабатда бўлган Ислом асосида бўлиши лозим.
Шунинг учун биз мусулмонлар бугунги халқаро майдондаги ҳеч қандай ташкилотни тан олмаслигимиз керак. Чунки уларнинг барчаси юқоридаги мустамлакачи давлатларнинг манфаати учун тузилган. Биз бу ташкилотлар ўрнига нафақат мусулмонларни балки бутун инсониятни мустамлакачилик зулматидан Ислом нурига олиб чиқадиган давлатни қуришга ҳаракат қилишимиз лозим! Бу давлатда Исломий ўлкалар ўртасида чегара тўсиқ муаммоси бўлмайди. Аксинча, барча Исломий ўлкалар адолатли Халифа қўли остида ҳар қандай таҳдидга қарши бир тан бўлиб курашадилар! Бу давлат ялтироқ сўзларга, миллатчилик ёки бошқа қадриятларга асосланмайди. Аксинча, Аллоҳнинг қонунига асосланиб, дарҳол Унинг ҳукмини ўрнатишга киришади. Мана шунда Исломий юртларни талон-тарож қилаётган, мусулмонлар қонини сувдек оқизаётган кофирларга сичқоннинг уйи минг танга бўлиб қолади. Шундай экан, биз мусулмонлар кофирларнинг ҳийла-найрангларига ва сассиқ миллатчилик ғояларига алданмай, Ислом давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилишимиз керак!
Мумтоз Мавароуннаҳрий