بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Сизга оз илм берилган
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Ибн Ҳажар ал-Асқалоний “Фатҳул-Барий – шарҳу Саҳиҳул Бухорий” асарининг “Сизга оз илм берилгандир” бобида шундай дейди:
حدثنا قيس بن حفص قال حدثنا عبد الواحد قال حدثنا الأعمش سليمان بن مهران، عن إبراهيم عن علقمة عن عبد الله قال: بينا أنا أمشي مع النبي صلى الله عليه وسلم في خرب المدينة وهو يتوكأ على عسيب معه، فمر بنفر من اليهود فقال: بعضهم لبعض سلوه عن الروح وقال: بعضهم لا تسألوه لا يجيء فيه بشيء تكرهونه، فقال بعضهم: لنسألنه، فقام رجل منهم فقال: يا أبا القاسم ما الروح؟ فسكت فقلت: إنه يوحى إليه، فقمت فلما انجلى عنه قال: {وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُم مِّن الْعِلْمِ إِلاَّ قَلِيلاً}.
Қайс ибн Ҳафс бизга Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадина харобалари орасидан ўтиб кетаётган эдик. У зот хурмо таёқчасига суяниб турганларида бир гуруҳ яҳудийлар унинг ёнидан ўтиб кетаётиб, баъзилари “ундан руҳ ҳақида сўранларчи” дейишди, айримлари эса, “йўқ, сўраманглар. У сизлар истамаган гапни келтирмайди, дейишди. Шунда уларнинг орасидан бир киши ўрнидан туриб: “Эй Абул Қосим! Руҳ нима?”, деб сўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам индамай қолдилар. Мен: «Унга ваҳий келяпти», дедим. Ваҳийдан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни ўқидилар:
وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُم مِّن الْعِلْمِ إِلاَّ قَلِيلاً
“(Эй Муҳаммад), сиздан руҳ-жон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлардандир». Сизларга жуда оз илм берилгандир”. (Исро: 85).
Азиз биродарлар!
Инсонларга жуда оз илм берилган. Шунинг учун ҳеч ким ўз ақлига ва нафсига алданмасин. Инсон заиф, нуқсонли ва муҳтождир. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳий орқали Аллоҳга боғланмаганларида эди, бу раҳмат ва ҳукмлар У зотга етиб келмас эди. Агар У зотдан билмаган нарсаси ҳақида сўралса, Жаброил алайҳиссалом тушиб, хабар бермагунича ва У зот аниқ илмга эга бўлмагунча жавоб бермас эдилар.
Эй мусулмонлар!
Мана бу қатъий ва барқарор қадамлар билан олға боришнинг аниқ йўлидир. Ким унга амал қилса, хоҳлаган мақсадига эришади. Бу йўлдан юрган одам қоқилмайди, тоймайди. Қўрқиб, васвасага тушиб, ортгга чекинмайди. Аксинча, Аллоҳ унга берган ваъдасини бажараётганига ишониб, олға интилади.
Эй мусулмонлар!
Бугун бизлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳий орқали белгилаб берган йўлдан юришга ҳамма нарсадан кўра кўпроқ мухтожмиз. Дарҳақиқат, биз бошқа барча йўлларни синаб кўрдик. Синалмаган йўл фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик давлатини тиклашгина қолди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам илк Ислом давлатини барпо қилганларида мана шу аниқ йўлдан юрмаган эдиларми?! Нега биз у йўлдан узоқлашяпмиз? Биз инсон эмасмизми, хато қилмаймизми?! Ёки биз ўзимизни илмли, билимли, ақллироқ деб ўйлаймизми? Агар шундай бўлса, айтамизки: Масала ақл билан эмас, балки Аллоҳ буюрган йўлни қанчалик мустаҳкам ушлашимиз билан ўлчанади.
Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштириб, уларнинг бошидаги балоларни аритадиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатининг тикланишини тезлаштиргин. Аллоҳим, ер юзини Ўз нуринг билан мунаввар қилгин.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
28 Робиус Сани, 1446ҳ йил.
31 октябрь, 2024м йил.