Беморларга тикланиш ва реабилитация даврида ёрдам кўрсатиш

772
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни   даволаш чора-тадбирлари

Беморларга тикланиш ва реабилитация даврида ёрдам кўрсатиш

  Жарроҳлик амалиётларидан кейин ҳамда ўткир инфекциялар, юрак хуружлари, қон томирлари касалликлари каби баъзи касалликларни бошдан ўтказгандан сўнг, беморлар тўлиқ кучга киришлари, жисмоний ва руҳий саломатликликларини тиклашлари учун уларга вақт керак бўлади. Гоҳида улар бу вақт оралиғида ишлай олмасликлари мумкин. Шунинг учун давлат бу даврда уларнинг асосий эҳтиёжларини таъминлаб беради. Тириклик ортидан югириш уларнинг саломатлигига путур етказмаслиги учун соғлиқларини тиклаш даврида уларга керак бўлган ҳаражатларни давлат Байтул-мол ҳисобидан ажратиб беради.

Оилалари ёрдам бера олмайдиган ногиронларга, қарияларга, жароҳатланганларга ва руҳий ногиронларга хизмат кўрсатиш ва уларга ёрдам бериш

Муҳтожлар, ногиронлар, жисмоний ёки ақлий хасталар айниқса, озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой масаласида ёрдамга муҳтож бўладилар. Уларга ёрдам кўрсатиш борасидаги энг биринчи жавобгарлик уларнинг мукаллаф оила-аъзолари ва қариндош-уруғлари зиммасига тушади. Бироқ, агар қодир бўлсалар, мукаллаф қариндош-уруғлардан ушбу ёрдамларни ундириш масъулиятини таъминлашни давлат ўзи назорат қилади. Аммо ёрдамга қодир мукаллаф қариндошлари бўлмаганларнинг таъминотини давлат ўз зиммасига олади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

 مَنْ تَرَكَ مَالاً فَلِلْوَرَثَةِ وَمَنْ تَرَكَ كَلاًّ فَإِلَيْنَا

  “Ким молу-давлат қолдириб кетса, бас у меросхўрлари учундир. Ким етим қолдириб кетса, бас у бизларнинг зиммамиздадир.” Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилган.

Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам мархамат қиладилар:

وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ إِنْ عَلَى الأَرْضِ مِنْ مُؤْمِنٍ إِلاَّ أَنَا أَوْلَى النَّاسِ بِهِ فَأَيُّكُمْ مَا تَرَكَ دَيْنًا أَوْ ضَيَاعًا فَأَنَا مَوْلاَهُ وَأَيُّكُمْ تَرَكَ مَالاً فَإِلَى الْعَصَبَةِ مَنْ كَانَ

“Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, ер юзида бир мўъмин бўлса, албатта, мен унга инсонларнинг энг яқиниман. Бас, шундай экан, қайси бирингиз қарз ёки етим қолдириб кетса, бас мен унинг мавлосиман. Қайси бирингиз мол-мулк қолдириб кетса, у ким бўлишидан қатъи назар, унинг уруғларигадир”.

  Хаттобий ушбу ҳадисдаги етим хақида шундай дейди: “ Етим масдар маъносида ўлик чиқарган одамнинг сифати. Яъни, ҳадисда “Хеч нарсаси йўқ етим” қолдириб кетган киши хақида сўз бормоқда. Ушбу ҳадиси шариф мана бундай кишиларни ўз қарамоғига олиш давлатга вожиб эканлигига далилдир.

  Ногиронлик аравачалари, таёқчалар ва эшитиш аппаратлари каби ногиронлар учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, қурилмалар ёки хизматларга келсак, булар давлат томонидан таъминланиши лозим. Чунки, булар зарурий эҳтиёжлар қаторига киради. Агар бу нарсаларда етишмовчилик бўлса, бу мухтожларга зарар келтиради. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам  марҳамат қиладилар:

لا ضَررَ ولا ضِرارَ

  “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”. Ҳоким бу ҳадисни “ал-Мустадрок”да ривоят қилган ва уни Муслим шартига кўра исноди саҳиҳ деган. Шунинг учун бундай асбоб-ускуна ва хизматлар “муолажа” остига киради. Чунки, булардан кўзланган мақсад тана аъзоларининг йўқолиши ёки номутаносиблиги натижасида юзага келадиган ногиронликни даволашдир. Бу жиҳатлар юқорида айтиб ўтганимиздек, давлатнинг бошқарувдаги вазифасидир.

 Ўзига хос эътибор ва алоҳида ғамхўрлик талаб қилгани учун қариндош уруғлари қарай олмайдиган ақлий ёки жисмоний заиф кишиларга ёки агар кузатувсиз ўз ҳолларига ташлаб қўйилса, яқинларига ҳам, жамоатга ҳам зарар етказадиган кишиларга лозим бўлган шароитларни, парваришлаш уйларини Ислом давлати тайёрлаб беради. Қолаверса,  бундай жойлар ногиронлар учун зарур бўлган шарт-шароитлар билан таъминлаш, беморларга нисбатан хушмуомала бўлишни ҳам таъминлаш давлат зиммасида бўлади ва бундай хизматлар инсоний эҳтиёжларга мос юксак даражада бўлиши лозим. Шариат ногиронларга енгиллик берган. Шариат хеч кимга тоқатидан юқори, имкониятидан ортиқ юк юкламайди. Шунинг учун алоҳида эҳтиёжли кишилар фарз аҳком ва таклифларнинг кўпидан озод қилинганлар. Аллоҳ айтади:

لَا یُكَلِّفُ ٱللَّهُ نَفۡسًا إِلَّا وُسۡعَهَاۚ

“Аллоҳ хеч бир жонга ўзининг тоқатидан ортиқ нарсани юкламайди”.  [2:286].

  Таклифий аҳкомларнинг кўпида ногиронларни авайлаш ҳамда уларга енгиллик қилиб, уларни хижолатчиликдан кутқариш  Аллоҳ субҳанаҳунинг уларга қилган меҳрибонлигидир. Бухорий Зайд ибн Собитдан ривоят қилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга мана бу оятнинг имлосини ёздириб турардилар;

لَّا يَسْتَوِي الْقَاعِدُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ

“Ўтириб қолган мўъминлар Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганлар билан баробар бўлмайдилар”. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга оятни ёздириб турган бир пайт Умму Мактумнинг ўғли келиб; Ё Расулаллоҳ! Аллоҳга қасамки, агар жиҳодга қодир бўлганимда, албатта, мен ҳам жиҳод қилардим, – деди. Унинг кўзи ожиз эди. Шу пайт Аллоҳ таъоло ўз элчисига ваҳий туширди. Ваҳий тушаётган пайтда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг тиззалари менинг тиззаларимга тегиб турарди. Бу ҳол менга жуда оғир тушди, хайбат босди. Хатто, тиззаларим чилпарчин бўлиб кетишидан қўрқиб кетдим. Сўнгра, аста-секин таскин топди. Аллоҳ таъоло бу пайт: غَيْرُ أُولِي الضَّرَرِ “Зарар кўрганлардан бошқалар”, оятини нозил қилган эди.

  Аллоҳ таъоло махсус эхтиёжли одамларга енгиллик қилиб шундай марамат қилади:

لَّیۡسَ عَلَى ٱلۡأَعۡمَىٰ حَرَجࣱ وَلَا عَلَى ٱلۡأَعۡرَجِ حَرَجࣱ وَلَا عَلَى ٱلۡمَرِیضِ حَرَجࣱۗ وَمَن یُطِعِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ یُدۡخِلۡهُ جَنَّـٰتࣲ تَجۡرِی مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَـٰرُۖ وَمَن یَتَوَلَّ یُعَذِّبۡهُ عَذَابًا أَلِیمࣰا

 “Кўзи ожизга хижолатчилик йўқ, чўлоққа хижолатчилик йўқ, касалга хижолатчилик йўқ. Ким Аллоҳга ва Расулига итоат этса, уни остиларидан анҳорлар оқадиган жаннатларга киритади. Ким юз ўгирса, уни аламли азобда азоблайди”. [48:17].

Муслим ўзининг “Саҳиҳ” ида Хасъам қабиласидан бўлган бир аёлдан ривоят қилади. Аёл айтади: я Расулаллоҳ, менинг отам ёши улғайиб қолган чолдир. Унинг бўйнида ҳаж вазифаси бор. У эса, улови устида ҳам тўғри ўтиролмайди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга:

فحجي عنه

“Унинг ўрнига сен ҳаж қил”,– дедилар. Шунингдек, Ислом ақлан заифларни шаръий таклифлардан озод қилди. Ақлни таклиф маноти – шаръий аҳкомлар юклатиладиган марказ ўлароқ белгилади. Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда айтилади:

رُفِعَ القَلَمُ عن ثلاثة: عن النَّائمِ حتَّى يَسْتَيْقِظَ، وعن الصَّبي حتَّى يَحْتَلِمَ، وعن المجنون حتَّى يَعْقِلَ

“Қалам уч киши(ниг гунохини ёзиш)дан кўтарилди; ухлаб қолган киши, токи у уйқусидан уйғонгунича, гўдак, токи у балоғатга етгунича ҳамда мажнун, токи у ақли-хушига келгунича”. Ушбу ҳадисни Абу Довуд чиқарган ва уни Муслим шартига кўра саҳиҳ ҳадис, деган.

  Дарҳақиқат, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва у Зотнинг халифалари ногирон, ожиз ва беморларга ғамхўрлик қилиш билан шуғилландилар. Хатто, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шунга ўхшаш кишилар билан, то эҳтиёжлари қондирилгунга қадар ёнма-ён турардилар, уларга меҳр кўрсатардилар. Муслим Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилади.

أنَّ امْرَأَةً كانَ في عَقْلِهَا شيءٌ، فَقالَتْ: يا رَسولَ اللهِ، إنَّ لي إلَيْكَ حَاجَةً، فَقالَ: يا أُمَّ فُلَانٍ انْظُرِي أَيَّ السِّكَكِ شِئْتِ، حتَّى أَقْضِيَ لَكِ حَاجَتَكِ، فَخَلَا معهَا في بَعْضِ الطُّرُقِ، حتَّى فَرَغَتْ مِن حَاجَتِهَا

 Бир аёлнинг ақлида заифлик бор эди. У аёл; я Расулаллоҳ сизга эҳтиёжим бор, сизда ишим бор, -деди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй фалончининг онаси, эҳтиёжингни қондиришим учун қайси кўчага юришни хоҳлайсан”, – дедилар. Шундан сўнг Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам у аёл билан айрим кўчалардан юрдилар. Хатто,  у аёл ўзига керакли нарсаларни олди. Ибн Жувзий “Умар ибн Абдулазиз сийрати” китобида Ҳакам ибн Умар ар-Руъайний хабари бобида қайд этади; Умар ибн Абдулазиз разияллоҳу анҳу Шом шаҳарларига минтақадаги ҳар бир кўр, ногирон, фалаж ва намозга туришга тўсқинлик қиладиган сурункали касаллиги бор одамларнинг рўйхатини юборишларини буюради. Натижада уларнинг рўйхатини халифага юборилади. Шунда халифа ҳар бир кўрга биттадан йўл кўрсатувчи ва ҳар икки сурункали касали бор кишига битта хизматчи тайинлашга амр этади. Уммавий халифа Валид ибн Абдулмалик ҳам шундай эди. Ибн Касир  “Ал-бидая ван-ниҳая” асарида ибн Жарирдан қайд этади: “Валид ибн Абдулмалик Шом аҳлининг орасида энг афзал халифалардан эди. У Дамасқда масжилдар қурдирди, миноралар барпо этди. Инсонларга берди. Уларга; “Одамлардан сўраманглар”, – дерди. Ҳар бир ногиронга бир хизматчи ва ҳар бир кўзи ожизга бир йўл кўрсатувчи берди”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here