Уй-жойларни молиялаштириш лойиҳаси рибо ботқоғида

36
0

Уй-жойларни молиялаштириш лойиҳаси рибо ботқоғида

Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитасида “Ҳаммаси халқ учун ва фақат шариат меъёрлари бўйича” шиори остида ўтган йиғилишда Саудия Арабистонидан олинган ипотека кредитининг келажаги маълум қилинди.

Хабарларда айтилишича, Қирғизистон ҳукумати Саудия Арабистонидан 1 фоизлик 79 миллион доллар кредит олиб, бу пулга қурилган уйларни 8 фоизлик устама билан аҳолига сотишни мўлжалламоқда. Қирғизистон парламенти ва “Ислом банки” ўртасида “Арзон уй-жойларни шариат меъёрларига кўра молиялаштириш” лойиҳаси бўйича битим тузилиб, унинг доирасида уй-жойлар қуриш ва квартираларни ипотекага бериш кўзда тутилган. Енгиллаштирилган молиялаштириш миқдори 79 миллион долларни ташкил этади.

Мазкур масалани муҳокама қилиш чоғида, депутатлар дастлабки келишувларда қайд этилмаган янги ҳолатлар туфайли фоиз ставкасининг 1 фоиздан 8 фоизга кўтарилиши кутилмаган ҳол эканлигини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, келишув 2024 йил апрел ойида Ислом тараққиёт банкининг президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ва хизмат сафари билан Ар-Риёдда борган Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг ўринбосари Адилбек Қосималиев томонидан имзоланган эди. Қирғизистон ҳукумати “Шариат меъёрлари бўйича арзон уй-жойларни молиялаштириш” лойиҳаси амалга ошишини эълон қилди. Аммо у маблағларни олиш шартларини ошкор қилмади: “Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли минглаб эҳтиёжманд оилалар ипотека кредитлаш тизими бўйича ижтимоий уй-жойга эга бўлади. Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб, давлат раҳбарининг назоратида туради”, дейилади ҳукумат берган баёнотда.

Исломий атамалардан фойдаланилган, бироқ ҳеч қандай шариатга асосланмаган иқтисодий ҳийлалар ҳақиқатини ҳамда фақат капиталистларнинг манипуляция усуллари бўлган ва фақатгина моддий манфаатни қўлга киритиш мақсадида Исломий жамиятнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиш учун ўйлаб топилган бундай келишувларнинг ҳақиқатини аввал ҳам изоҳлаб ўтган эдик. Улар “банк” сўзини “Ислом” сўзи билан ёнма-ён қўйиб, бу тушунчани омма олдида безаб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бу эса, оятларда аниқ тақиқланган тушунчаларни бузиб талқин қилиш эканлигини асло унутмаслик лозим. Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنْ الرِّبَا إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ ۩ فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنْ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَإِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لَا تَظْلِمُونَ وَلَا تُظْلَمُونَ ۩

“Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз. (Яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз). Энди агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўлган урушни билиб қўйинг! Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга — золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз”. (2:278-279).

Барча банклар шариатда тақиқланган акциядорлик жамиятлари бўлиб, фақат манфаат учун ташкил қилингандир. Уларнинг мақсади одамларни судхўрлик азобидан, шариат тақиқлаган амаллардан халос қилиш эмас. Аксинча, Аллоҳ Таолонинг қонунларига зид бўлган ишларга Исломий ном бериш билан мусулмонларни чалғитиш ҳамда Исломий ҳукмларни бузиб кўрсатишдир. Бу муассасаларни “Ислом банклари” деб таърифлаш шариатга зиддир. Уларнинг иш усуллари капиталистик компаниялардан ҳечам фарқ қилмайди. Бундан ташқари, ўзлари эълон қилган инвестиция қоидаларига ҳам тўғри келмайди.

Ҳукумат Ислом тараққиёт банкидан кам таъминланган аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш учун судхўрлик асосида бир фоизли кредит таклиф қилибгина қолмай, йўқ харажатлар ниқоби остида яна етти фоиз қўшиб даромад олишга ҳаракат қилмоқда.

Бу – ўзингиз гувоҳ бўлиб турганингиздек – капиталистик бошқарувнинг табиатидир. У фойда учун ўз халқини алдашни касб қилиб олган. Бу тузум одамларни тўғри бошқариш ва уларнинг эҳтиёжларини қондиришга яроқсизлигини ва очкўзлик хусусиятига эга эканлигини ҳар доим тасдиқлаб келмоқда! Шундай экан, уларнинг юқоридаги найрангларидан, улар нима учун Исломий атамаларни ишлатиш орқали Исломий жамиятни алдаб, халқни талон-тарож қилишга уринаётганини тушунса бўлади.

Дарҳақиқат, инсонлар фақат Ислом билан бошқарадиган ва барча молиявий ишларини шариат қонунлари асосида олиб борувчи Ислом давлати соясида фаровонликка эришади. Инсонларга фақат ушбу давлатдагина реал иқтисодий ёрдам кўрсатилади. Шариат тузумининг кафили бўлган Халифа капиталистларнинг халқ мулкини маккорлик билан талон-тарож қилишларига, халқнинг билиб-билмай гуноҳга ботишига йўл қўймайди. Бундай бошқарув, албатта, умматнинг фаровонлигини кафолатлайди.

Латифул Росих

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here