Хитой фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди

0
19

Хитой фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди

Хитой фуқароларининг Қирғизистонга кириши учун 21 кунлик визасиз режим жорий этилди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов “Бутун Хитой аёллари федерациясининг раиси Шэнь Юэюэ билан учрашуви чоғида маълум қилди.

Берилган маълумотга кўра, Хитойда бўлиб ўтган учрашувда томонлар долзарб масалаларни, жумладан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Минтақадаги Хитой таъсирининг кучайиши мусулмонлар учун хавфли эканлигини унутмаслигимиз керак. Айрим инфратузилманинг яхшиланиши ва стратегик лойиҳаларнинг амалга оша бошлаши бизни алдаб қўймаслиги лозим. Чунки бу лойиҳалар Хитойга қарамлигимизни яна-да кучайтиради. Бундан ташқари, Хитойдан олинган қарз ва кредитлар яна қайтариб Хитой компанияларига топширилмоқда. Буни Бишкек ГЭСини таъмирлаган, йўл қурган компаниялар мисолида яққол кўришимиз мумкин.

 Қирғизистон ҳукуматининг Россия чангалидан қутулиш мақсадида Хитойга ён босиши “ёмғирдан қочиб, довулга тутилиш” каби ҳаракатдан бошқа нарса эмас. Бу эса, давлат келажаги ва мусулмон халқнинг эътиқодига жиддий таҳдиддир. Бироқ расмий ҳукумат Хитойдан олаётган грант ва кредитлар эвазига давлат эшикларини хитойликларга ланг очиб қўймоқда. Ҳозирги кунда Шарқий Туркистондаги мусулмон биродарларимизнинг бошига тушган зулмлар кўпчилик учун эртакдек туюлади. Ҳақиқатда эса, босқинчи Хитой фаол равишда юртимизга кириб келмоқда. Унинг Қирғизистондаги “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси ёки махсус шартнома асосида ўрнатаётган камералар ҳеч қандай йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки фуқаролар хавфсизлиги учун киритилган эмас. Балки, Хитой биздаги маълумотларни олиб чиқиб кетиши учун ушбу лойиҳалар унга кенг йўл очиб бермоқда.

Агар Қирғизистон Хитойнинг сақофий мустамлакасига айланса, мусулмон уйғурларни ароқ ичишга мажбурлаб, рамазон ойида уларга чўчқа гўшти едираётган ва миллионлаб бегуноҳ мусулмонларни ноқонуний равишда махсус лагерларга қамаб, аксариятини йўқ қилган Хитой сиёсати бу минтақада ҳам жорий этилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Зеро, Хитой Шарқий Туркистонда репрессия бошлашдан аввал ўнлаб йиллар давомида фуқароларни сақофий мустамлака қилиш билан шуғулланди. Шундай экан, биз мусулмонлар Уммат манфаатларига зид бўлган бундай келишувларга ва динсиз Хитойнинг минтақадаги босқинчилик сиёсатига қарши туришимиз зарурдир!

Мумтоз Мавароуннаҳрий

 

NO COMMENTS