بسم الله الرحمن الرحيم
ХУЛҚЛАР
Мазаммат қилинган хулқлар
(мўминлар йўқотиш керак бўлган хулқлар)
- Сафсатабозлик: Яъни такаллуф қилиб кўп гапириш.
Мўмин инсон бекорчи гаплардан ўзини тийиши керак, ё дунё учун керак бўладиган ёки Охират учун заҳира бўладиган гапларни гапириш керак. Бекорчи гапларни гапириш инсонни ахлоқсиз яъни ёмон хулқли қилиб қўяди. Бефойда гапларни гапириш билан ўзини қийнагани қолади, ҳамда сафсатабоз деган ёмон сифат билан танилиб қолади.
Муғийра ибн Шўъба р.а. Пайғамбар с.а.в. нинг:
«إِنَّ اللَّهَ كَرِهَ لَكُمْ ثَلاَثًا: قِيلَ وَقَالَ, وَإِضَاعَةَ الْمَالِ, وَكَثْرَةَ السُّؤَالِ»
«Аллоҳ сизлардаги уч хислатни ёмон кўради, яъни, гап-сўз қилишни, молни беҳудага зое кетказишни ва кўп савол беришни», деганларини эшитдим, деди (муттафақун алайҳ).
Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. ривоятида Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«إِنَّ مِنْ أَحَبِّكُمْ إِلَيَّ, وَأَقْرَبِكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ: أَحَاسِنَكُمْ أَخْلاَقًا, وَإِنَّ أَبْغَضَكُمْ إِلَيَّ وَأَبْعَدَكُمْ مِنِّي يَوْمَ الْقِيَامَةِ: الثَّرْثَارُونَ وَالْمُتَشَدِّقُونَ وَالْمُتَفَيْهِقُونَ»
«Мен учун энг ёқимлигингиз ва Қиёмат кунида менга энг яқин ўтирадиганингиз хулқи гўзалингиздир. Мен учун энг ёқимсизингиз ва Қиёматда мендан энг узоқ бўладиганингиз сафсата сотувчилар, бекордан бекорга кўп жавровчилар ва вайсақилик қиладиганлар». Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«إِنَّ الْعَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مَا يَتَبَيَّنُ فِيهَا, يَزِلُّ بِهَا فِي النَّارِ أَبْعَدَ مَا بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ»
«Банда бир гапни нималигини билмасдан гапириб юборади-да, кейин шу гапи туфайли дўзахнинг мағриб билан машриқ орасидан ҳам чуқурроқ ерига бориб тушади» (муттафақун алайҳ).
- Мусулмон ёки мусулмонларни таҳқирлаш:
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в:
«… بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنْ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ»
«… Кишининг ёмонлигига мусулмон биродарини таµіирлагани кифоя іилади», дедилар. Муслимдан.
- Мусулмонни масхаралаш, унинг устидан кулиш:
Аллоҳ Таоло айтади:
(يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ يَسْخَرْ قَومٌ مِنْ قَوْمٍ عَسَى أَنْ يَكُونُوا خَيْرًا مِنْهُمْ وَلاَ نِسَاءٌ مِنْ نِسَاءٍ عَسَى أَنْ يَكُنَّ خَيْرًا مِنْهُنَّ وَلاَ تَلْمِزُوا أَنفُسَكُمْ وَلاَ تَنَابَزُوا بِالآلْقَابِ بِئْسَ الاِسْمُ الْفُسُوقُ بَعْدَ الآيمَانِ وَمَنْ لَمْ يَتُبْ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الظَّالِمُونَ)
– „Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавм устидан масхара қилиб кулмасин – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёллар устидан масхара қилиб (кулмасинлар) – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни, мўмин кишининг юқорида ман қилинган фосиқона ишлар билан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир“. [49:11]
Ҳасан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«إِنَّ الْمُسْتَهْزِئِينَ بِالنَّاسِ، يُفْتَحُ لأَحَدِهِمْ فِى الآخِرَةِ بَابٌ مِنْ الْجَنَّةِ، فَيُقَالُ لَهُ: هَلُمَّ هَلُمَّ، فَيَجِىءُ بِكُرَبِهِ وَغَمِّهِ، فَإِذَا جَاءَهُ أُغْلِقَ دُونَهُ، ثُمَّ يُفْتَحُ لَهُ بَابٌ آخَرُ، فَيُقَالُ لَهُ: هَلُمَّ هَلُمَّ، فَيَجِىءُ بِكُرَبِهِ وَغَمِّهِ، فَإِذَا جَاءَهُ أُغْلِقَ دُونَهُ، فَمَا يَزَالُ كَذَلِكَ, حَتَّى إِنَّ أَحَدَهُمْ لَيُفْتَحُ لَهُ بَابٌ مِنْ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ فَيُقَالُ هَلُمَّ فَمَا يَأْتِيهِ مِنْ الإِيَاسِ»
«Одамларни масхара қилувчиларга охиратда жаннатдан бир эшик очилиб: «Келаверинглар, келаверинглар», дейилади. Ғам-қайғулари билан ёнига келишганида ёпилиб қолади. Кейин бошқа бир эшик очилиб: «Келаверинглар, келаверинглар», дейилади. Ғам-ташвишлари билан ёнига келишганида, у ҳам ёпилиб қолади. Шу ҳолат давом этаверади. Ҳатто улардан бирига жаннатнинг яна бир эшиги очилиб: «Келаверинг», дейилганида, ноумид бўлганидан бормай қўяди». Байҳақий «аш-Шаъб»да мурсал ҳасан иснод билан чиқарган.
- Мусулмонни очиқчасига ҳақорат қилиш:
Восила ибн Асқаъ р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«لاَ تُظْهِرْ الشَّمَاتَةَ لِأَخِيكَ فَيَرْحَمَهُ اللَّهُ وَيَبْتَلِيكَ»
«Биродарингни очиқ ҳақорат қилма, яна Аллоҳ унга раҳм қилиб, сени балога гирифтор қилиб қўймасин», Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис деган.