Ҳаё-ибо шаръий ҳукмни сўрашга тўсиқ бўлмайди

72
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Ҳаё-ибо шаръий ҳукмни сўрашга тўсиқ бўлмайди

Азиз мухлислар, Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний “Фатҳул-Барий – шарҳу Саҳиҳул Бухорий” асарида шундай дейди:

حدثنا مسدد قال: حدثنا عبد الله بن داود عن الأعمش عن منذر الثوري، عن محمد بن الحنفية عن علي بن أبي طالب قال:  كنت رجلا مذاء فأمرت المقداد بن الأسود أن يسأل النبي صلى الله عليه وسلم فسأله فقال: فيه الوضوء.

Мусаддад бизга Али ибн Абу Толибдан ривоят қилади: “Мен кўп мазий чиқарадиган одам эдим. Шунинг учун Миқдод ибн Ал-Асвадга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақида сўрашини илтимос қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга таҳорат олиш етарлидир”, дедилар.

Азиз биродарлар!

Али каррамаллоҳу важҳаҳу уялган бўлса ҳам, Асвад розияллоҳу анҳу орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шаръий ҳукмни сўрашига унинг уялиши тўсқинлик қилмади. У Асвад орқали шаръий ҳукмни ўрганди. Уятчанлик ва ҳижолатчилик мусулмон кишининг дин ҳукмларини ўрганишига ва унга амал қилишига тўсқинлик қилмаслиги лозим.

Эй мусулмонлар!

Али розияллоҳу анҳу уялишига қарамай, ўзига тегишли бўлган ишнинг шаръий ҳукмини сўраши бизни ташвишга солаётган кўплаган масалалар ва саволларга сукут сақлашимиз нотўғри эканлигини кўрсатмоқда. Бундай масалаларда ҳеч қандай уятчанлик ва ҳижолатчилик бўлмаслиги лозим. Шундай экан, бугун Ислом Уммати Ғазо, Ливан, Сурия ва бошқа Исломий ўлкаларда содир бўлаётган воқеаларга нисбатан ўз масъулиятини сўрамай, қандай қилиб сукут сақламоқда? Гўё Ислом ҳаётга татбиқ этилаётгандек, Исломий ҳаёт қайта бошлангандек хотиржам ўтириш мумкинми? Уммат ер юзида Аллоҳнинг ҳукмини қоим қилиш учун ҳаракат қилиш масъулияти ҳақида қандай сўрамаслиги мумкин? Ҳеч шубҳа йўқки, биз бу борада мажбуриятларни ҳис қилмаяпмиз. Ислом Уммати Пайғамбарлик Минҳожи асосидаги иккинчи Рошид халифаликни тиклаш учун қандай ҳаракат қилмаслиги мумкин? Агар Уммат аҳли илмлардан бу ҳақда сўраб, шаръий  ҳукмини билиб олса, асло бу масалада жим қараб турмасди!

Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштириб, уларнинг бошидаги балоларни аритадиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатининг тикланишини тезлаштиргин.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

10 Робиус Сани, 1446ҳ йил.

13 октябрь,         2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here