Халифалик биз учун ягона бошқарув низомидир

350
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Халифалик биз учун ягона бошқарув низомидир

Азиз биродарлар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

حدثني محمد بن بشار حدثنا محمد بن جعفر حدثنا شعبة عن فرات القزاز قال: سمعت أبا حازم قال: قاعدت أبا هريرة خمس سنين فسمعته يحدث عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ، قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ، أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

Муҳаммад ибн Башар Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: «Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда Саҳобалар бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳаққини адо этинглар. Зеро, Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди».

Азиз биродарлар!

Аллоҳ Таоло инсонларга фойда келтирадиган амалларнинг ҳеч бирини қолдирмасдан, аниқ-тиниқ баён қилган. Улардан энг муҳими бошқарувга оиддир. Бошқарувчи қандай тайинланади? Унинг тайинланиши учун қандай шартлар мавжуд? Бу ҳақидаги саволларга аниқ жавоблар берилган. Бу борада Аллоҳ Таоло одамлар устидан ҳукмронлик қилишни Пайғамбарларга топширганини кўрамиз. Лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайғамбар йўқ. Ундай бўлса, Умматни ким бошқаради? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саволга “Мендан кейин Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади”, деб аниқ жавоб бердилар. Ҳаттоки, саҳобалардан байъатларига вафо қилишларини талаб қилдилар.

Эй мусулмонлар!

Бугунги кундаги одамларнинг аҳволи жуда ҳайратланарли! Уламоларнинг аҳволи эса, ундан ҳам ҳайратланарли! Бу ҳадисни била туриб, битта Халифани тиклаш фарз эканлигини қандай тушунмаслик мумкин?! Бу уламолар Қуръон ва Суннат билан ҳукм юритмайдиган 57та ҳокимга қандай қилиб индамай қараб туришибди?! Умматга ўз вазифасини эслатмасалар, уларнинг илмларидан нима фойда? Бир сўз билан айтганда, шаръий ҳукм – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда ва бошқа ҳадисларида талаб қилганидек – Умматни Қуръон ва Суннат асосида бошқарадиган битта Халифани тиклашга ҳаракат қилиш ҳақида очиқ айтишни тақозо қилмайдими?!

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

25 Робиул-аввал, 1446ҳ йил.

28 Сентябр,           2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here