“Ислом давлатлари иттифоқи” Ғазони қутқара оладими?!

105
0

“Ислом давлатлари иттифоқи” Ғазони қутқара оладими?!

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған мусулмон давлатларни (Исроил)га қарши иттифоқ тузишга чақирди. “(Исроил)нинг такаббурлиги, зўравонлиги ва давлат терроризмини тўхтатишнинг ягона чораси мусулмон давлатлар иттифоқини тузишдир”, деди Эрдоған.

Айни пайтда зўравон яҳудий вужуди Ғазода мусулмонларни қирғин қилишни давом эттирмоқда. Ҳозирда Ғазода шаҳид бўлган мусулмонлар сони 40 мингдан ошди, яраланганлар сони эса 100 мингга яқинлашди. Ғазонинг чор атрофи фақат мусулмон давлатлар билан чегарадош бўлса-да, у ҳамон қамалда қолмоқда. Ғазога инсонпарварлик ёрдамини олиб кириш ўта мушкул. У ерга ўта қийинчиликлар билан кириб бораётган ёрдамлар яҳудий вуджудининг “марҳамати”га боғлиқ, аниқроғи, яҳудийларнинг рухсатисиз ёрдам олиб кириш, ҳатто ҳаводан самолётлар орқали ёрдам етказиш ҳам мумкин эмас. Аслида Ғазо ва Ғарбий Соҳил қарийб 70 йилдан бери қамалда қолмоқда. Бундай даҳшатли геноцид, очликка маҳкум қилиш, ҳаводан бамбардимон қилишлар Исломий ўлкалар раҳбарларининг кўз ўнгида содир бўлмоқда. Бироқ Ғазодаги аёлларнинг нолалари, болалар ва гўдакларнинг дод-фарёдлари, кексаларнинг кўз ёшлари ва сон-саноқсиз шаҳид ва ярадорларнинг аянчли аҳволи Исломий ўлка раҳбарини ҳаракатга келтира олмади. Уларнинг ичида энг кучли “мардлик” кўрсатганлари яҳудийларнинг қирғинларини шунчаки танқид қилиш билан чекланди, қолганлари эса, бир оғиз сўз айтишга ҳам ярамади.

Фаластин мусулмонлар учун муқаддас бўлиб, Ислом ақидасига мустаҳкам боғлиқдир. Чунки мусулмонларнинг биринчи қибласи ва мусулмонлар учун энг муқаддас учта масжиднинг бири ҳисобланган Ал-Ақсо масжиди Фаластиндаги Қуддус шаҳрида жойлашган. Шунинг учун ҳам мусулмонлар асрлар давомида уни эъзозлаб келишган ва ҳар турли босқинчилардан ҳимоя қилиб, асирликдан озод этиб келишган. 1924 йилда Халифалик давлати қулатилгач, мусулмонлар Фаластинни бутунлай қўлдан бой бердилар. У пайтларда Фаластин Британия мандати остида эди. Ўшанда имкониятдан фойдаланган кофир Ғарб аввалдан режалаштириб юрган, “яҳудийлар учун давлат қуриш” ғоясини амалга оширди. Шундай қилиб, 1948 йилда БМТ (Исроил) давлати ташкил топганлигини эълон қилди. Ўша кундан буён Фаластин мусулмонлари турли қирғин ва ҳибсга олишларни бошдан кечириб келмоқда. Шу кунгача яҳудийлар Фаластиннинг 80 фоиздан ортиғини босиб олишди.

Мустамлакачи Ғарб мусулмонларга қарши курашда, шунингдек, мусулмон халқлар ва мамлакатларнинг бирлашиб кетишини олдини олишда (Исроил)дан биринчи фронт сифатида фойдаланади. (Исроил) сақланиб қолиши учун унинг минтақага интеграциялашуви ва унга бегона бўлмаган табиий давлат сифатида қаралиши керак бўлади. Бунинг учун Америка бошчилигидаги Ғарб Исломий ўлка раҳбарларидан (Исроил) билан муносабатларни нормаллаштиришни талаб қилмоқда. Шу пайтгача яҳудийлар билан пинҳона муомала қилиб келган Исломий ўлка раҳбарларининг эндиликда очиқ муомала қилишга ҳозирлик кўраётганидан ҳам, бу талабнинг қанчалик аҳамиятга эгалиги кўриниб турибди. Ўтмишда очиқ муомалада бўлганлар эса ҳозирда яҳудий вужуди билан алоқаларини яна-да мустаҳкамламоқда. Исломий ўлкалардаги режимлар (Исроил) билан муносабатларни нормаллаштирмоқда, ҳатто уни ҳар тарафлама ҳимоя қилмоқда. Агар улар бўлмаганида, (Исроил)нинг вужудга келиши ҳам даргумон эди. Шунинг учун Ғарб, хусусан Америка Исломий ўлкаларнинг раҳбарларидан қўрқмайди, чунки улар юз фоиз (Исроил)ни тан олишади. Керак бўлса улар (Исроил)ни қўллаб-қувватлаб, ҳимоя ҳам қилишади. Америка мусулмон халқлардан, хусусан, фаластинликлардан хавотирда. Чунки мусулмонлар учун Фаластин ақидавий аҳамиятга эга бўлганлиги учун, улар (Исроил)ни тан олмайдилар, қолаверса, Фаластинни яҳудийларнинг ифлосликларидан тозалаш керак деб билишади. Мусулмонларнинг бу позицияси яҳудий вужудининг минтақадаги интеграциялашувига тўсқинлик қилмоқда.

Шу боис Фаластин масаласи (Исроил)нинг мавжудлигига тўсиқ саналади. Шунинг учун Америка Фаластин муаммосини ҳал қилиш учун, аниқроғи, Фаластин муаммосини бартараф этиш учун “икки давлат” ечимини илгари сурмоқда. Ушбу лойиҳа БМТ томонидан тасдиқланган бўлиб, халқаро тусга эгадир. Бу лойиҳага кўра, Фаластин ҳудудининг 80 фоизидан ортиғида (Исроил) давлати, қолган қисмида эса зайиф Фаластин давлати барпо этилади. Айни дамда бу Фаластин давлати ҳам бошқа мусулмон давлатлари каби (Исроил)ни ҳимоя қилиш бурчини адо этади. Шу тариқа кофир мустамлакачилар Фаластинда (Исроил) давлатини барпо этиш мақсадига эришган бўлади.

Ҳа, (Исроил) давлати 1948 йилда ташкил этилди, аммо ўша кундан бошланган мусулмонларнинг қаршилиги туфайли яҳудий вужуду минтақада тан олинган тўлақонли давлат мақомига эга бўла олмади. Бошқача айтганда, Фаластин масаласи ҳал этилмагунча (Исроил)нинг мавжудлиги савол остида қолаверади. Шунинг учун Америка “икки давлат” ечимини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун Америка халқаро институтлар, ташкилотлар, давлатлар, хусусан Исломий ўлкаларни ишга солмоқда. Шу боис Исломий ўлкаларнинг раҳбарлари, ҳатто Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон Ислом давлатлари лигаси каби Исломий ташкилотлар ҳам “Қуддусга халқаро тус беришимиз керак, икки давлат ечимига мувофиқ Фаластин давлатини қуришимиз ва Фаластин масаласини Хавфсизлик Кенгашига тақдим этишимиз керак”, деб жар солишдан чарчамаяптилар. Уларнинг талаблари Американинг Фаластин масаласини йўқ қилиш ва (Исроил) келажагини кафолатлаш режасига хизмат қилишдан бошқа нарса эмас.

“Исломий” деб аталган ушбу ташкилот ва уюшмалар ташкил топган кундан бошлаб, минтақада мустамлакачиларга хизмат қиладиган қуролга айланган. Шу боис, мақола бошида хабарда тилга олинган “Ислом давлатлари иттифоқи” тузилган тақдирда ҳам, Американинг кўрсатмаларидан четга чиқа олмайди, аниқроғи, у ҳам Фаластин масаласида БМТга мурожаат қилиш ва “икки давлат” ечимини амалга оширишни талаб қилиши турган гап.

Бугун кофир Ғарб ўз лойиҳасини амалга ошириш учун мусулмонларга қарши шафқатсиз кураш олиб бормоқда. Чунки мусулмонлар Ғарбнинг лойиҳаларига қарши чиқиб, хусусан Фаластин масаласида Ғарбнинг кўрсатмаларига бўйсунишдан бош тортмоқда. Чунки мусулмонлар Фаластинни, шу жумладан, Ғазони ҳам Исломий ўлка деб билиб, бу Муқаддас заминни босқинчилардан озод қилиш зарур деб ҳисоблайдилар. Фаластин ва Ғазодаги мусулмонларнинг жасорати ҳамда бошқа мусулмонларнинг Фаластинда содир бўлаётган воқеаларга муносабати Ислом Умматининг тирик Уммат эканлигига очиқ далилдир. Айни пайтда Исломий ўлкалар етакчиларининг яҳудийлар билан яширин ва ошкора алоқалар ўрнатаётгани ҳам уларнинг нақадар хиёнаткор, сотқин ва Умматга ёт эканликларини кўрсатиб турибди. Шунинг учун улардан ва уларнинг ташкилотларидан мусулмонлар умид қилаётган нарсани, яъни Фаластиннинг тўлиқ озод этилишини кутиш мумкин эмас. Аксинча, улар фақат Америка бошчилигидаги Ғарбнинг лойиҳа ва ечимларини амалга оширадилар ва бошқаларни ҳам шунга чақирадилар. Шундай экан, Фаластин, Ғазо ва Ал-Ақсога ёрдам беришнинг ягона йўли Исломий ўлкалар режимларини ағдариб ташлаб, битта байроқ остида қўшинларни сафарбар қилишдир.

Ҳорун Абдулҳак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here