Халифалик йўқ бўлган бир замонда жинояткор яҳудий вужуди Шом ва Яманимизга ҳужум қилди

2302
0

Матбуот баёноти

Тил бириктирувчи режимлар соясида, тийиб қўювчи Халифалик йўқ бўлган бир замонда жинояткор яҳудий вужуди Шом ва Яманимизга ҳужум қилди

Яҳудий вужуди самолётлари Яманга бир қатор ҳаво ҳужумларини уюштирди. Кеча яҳудий вужудининг хавфсизлик кабинети ўз йиғилишида Яманга қилинадиган ҳужумни маъқуллаган эди. Шундан сўнг ҳаво ҳужумларида Ҳадида портидаги нефть ва электр станция иншоотлари нишонга олинди.

Яҳудий вужуди Фаластин ва унинг аҳлига қарши жиноятлар содир этиб, у ерда зўравонлик, адоват, бузғунчилик, қирғин ва муқаддас даргоҳларни топташ билан кифояланмади. Балки унинг нопок қўллари тобора чўзилиб, кун сайин узайиб боряпти. Мана, бугун имон ва ҳикмат юрти Яманга етди. Бу яҳудийлар мусулмонлар қонини истаганча оқизадиган, ерларини истагандай ёқиб-кул қиладиган, сўнг бу билан мақтанадиган бўлиб қолишди. Яҳудий армияси вазири «Яманга очилган ўтни бутун Яқин Шарқ кўрди, керак бўлса уларга ҳам зарба берамиз», деди! Агар қўрқоқликда ҳаммадан ўзган, сукут, хиёнат ва тил бириктирувда чегара билмаган анави малай ҳукмдорлар бўлмаганида эди, бу қўрқоқ ва хор яҳудийлар ҳужумларини кенгайтиролмаган, таҳдид қилишга ботинолмаган ва «тийиб қўйиш»лари билан мақтанолмаган бўлишарди.

Исломий юртлар ҳукмдорлари Умматга бирон-бир ҳимояланган чегара, қўрқув солувчи тараф ёки уларнинг жонлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилувчи қизил чизиқ қолдиришмади. Бу қўрқоқ яҳудий вужуди Яманга илк бор ҳужум қилаётган бўлса-да, бундан олдин Фаластинда қон тўкиб, Масжидул Ақсонинг муқаддаслигини топтади. Шунингдек, Ливанга ҳамда ҳеч қандай жавоб қайтармай, фақатгина «жавоб қайтариш ҳуқуқини» ўзида сақлаб келадиган Сурияга ҳам ҳужум қилди! Яҳудий вужуди самолётлари олдинроқ Синай, Тунис ва Суданга ҳам ҳужум қилган эди. Бошқа юртларимизга ҳали яҳудий ўқлари ва бузғунчи қўллари етиб бормаган бўлса, улар келгуси ҳужумларига навбат кутиб туришибди. Чунки бу ҳукмдорларнинг мутелиги, хорлиги ва тил бириктируви қолган юртларга ҳам яҳудий вужудининг бузғунчилиги ва ёмонлиги етиб боришини асло кечиктирмайди.

Эй мусулмонлар, эй мусулмонларнинг аскарлари, зобитлари ва қуролли кучлари!

Сиз иймонли ва жасур бир Умматсиз. Сонингиз ҳам кўп, билагингиз ҳам бақувват. Сизни Аллоҳ ва динингиз билан куч-қудратли қилган ақидангиздир. Худо ҳаққи, айтингчи, маймун ва тўнғизларнинг биродарлари Шомингизда сизни жазолаши ва Яманингизда сизга зарба беришига рози бўласизми?! Қонингиз оқиши ва ҳурматингиз топталишига сукут қилган, сизга қарши душманингизга ёрдам берган ҳукмдорларингизга қандай сукут қиласиз?!

Бу босқинчи вужудни тийиб қўядиган, адоват билан узатилган қўлларини кесиб ташлайдиган, уни илдизи билан қўпориб, ёвузликларига буткул барҳам берадиган халифангизнинг йўқлиги сабабли у туғёнида оёқ тираб турибди, унга қаршилик кўрсатганларни намойишкорона жазоламоқда. Қўрқоқ ва юраксиз ҳукмдорларингиз сиз учун на қалқон, на душманларингиз олдида тўсиқ бўла олади. Улар яҳудий вужудининг жиноятларига тиз чўкиш, хорлик ва янада кўпроқ бўйсуниш билан жавоб қайтарадилар. Тўғрироғи, улар парда ортидаги тил бириктирувчилардир. Шунинг учун уларни ағдариш ва улардан қутулиш ҳамда Аллоҳнинг динини барпо этувчи, Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган жасур ва иймонли бир етакчини, яъни халифани тайинлаш мутлақ заруратга айланди. Шундагина зарари, ёвузлиги ва тажовузи Фаластин ва унинг аҳлидан ошиб ўтиб, атрофдаги барчага таъсир қилаётган бу жинояткор вужуддан қутуламиз.

﴿وَلَيَنصُرَنَّ اللهُ مَن يَنصُرُهُ إِنَّ اللهَ لَقَوِيٌّ عَزِيز﴾

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли, қудратлидир»                                                                                                             [Ҳаж:40]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг

муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here