Шурта амири

1366
0

Бисмиллааҳи Роҳмаанир Роҳим.
“Ҳадиси Шариф билан”

Шурта амири

Азиз мухлислар, сизларга “Ҳадиси Шариф билан бирга” дастуримизни тақдим этишда давом этар эканмиз, Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва барокотини тилаш билан бошлаймиз.

روى عَبْدُ الرَّزَّاقِ في مُصَنَّفِهِ عَنِ ابْنِ عُيَيْنَةَ، عَنْ إِسْمَاعِيلَ بنِ أَبِي خَالِدٍ، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا عَمْرٍو الشَّيْبَانِيَّ، يَقُول: “كَانَ عبدُ اللهِ بْنُ مَسْعُودٍ: يَعُسُّ الْمَسْجِدَ فَلا يَدَعُ فِيهِ سَوَادًا إِلا أَخْرَجَهُ إِلا رَجُلا مُصَلِّيًا”.

Абдураззоқ ўзининг “Мусаннаф”ида ибн Уяйнадан, Исмоил ибн Абу Холиддан ривоят қилади: Абу Амр Аш-Шайбонининг шундай деганларини эшитдим: “Абдуллоҳ ибн Масъуд масжидларга соқчилик қилар ва намозхонлардан бошқа хеч кимни масжидда қолдирмас эди.”

Азиз мухлислар!

Яъуссу – изидан тушиш ва соқчилик қилиш, яъни ўғри, бузуқи ва уларнинг бузғинчиликларини кузатиш учун туни билан назорат қилиш демакдир. Абу Бакрнинг халифалик даврида ибн Масъуд соқчиларнинг амири бўлганлар. Умар ибн Хаттоб халифалик даврларида эса соқчиликни ўзлари назорат қилганлар… Аллоҳнинг изни ила яқин кунларда тикланажак ХАЛИФАЛИК давлатида одамларнинг уй ва дўконларидаги мол мулкларини мухофаза қилиш учун бозор ҳамда маҳаллаларга, назорат қилишлари учун “шурта” (полиция) юборилади. Манашу каби назоратлар шуртанинг вазифалари бўлиб, оддий фуқароларга бу каби вазифалар юклатилмайди.

Афсуски бугунги воқеликда эса бунинг акси намоён бўлмоқда, махзан (склад) ва дўконларни ўғри ва қароқчилардан мухофаза қилиш учун дўкон сохиби ёхуд давлат – дўкон соҳибининг хисобига кўра – қоровулларни ёллаб олмоқдалар. Бу эса одамлар ўзларининг шаръий ҳақ ҳуқуқларини билмасликлари ҳамда ҳукумат ўз масъулиятини бажармаслиги натижасидан келиб чиққан хатодир. Зеро қоровуллик хизмати соқчилик бобидан бўлиб, давлатнинг вазифаларидандир. Ва вазифа шуртанинг салоҳият доирасидан хисобланади.

Тилакка қарши, мусулмонлар ўз давлатини йўқотиб, Роббисининг шариъатини қоъим қилишдан бебаҳра қолганларидан сўнг, кўплаган неъматлардан бебаҳра қолдилар.

Худо хоҳласа “Ҳадиси Шариф билан” дастурининг кегинги қисимларини ўқигунингизга қадар Аллоҳнинг паноҳида бўлинглар! Сизларга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин.

1445-х 24-Зулхижжа.

2024-ж 30-июнь.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here