Қирғизистон ҳукумати масжид ва мадрасаларни ёпишда давом этмоқда!

0
1997

Қирғизистон ҳукумати масжид ва мадрасаларни ёпишда давом этмоқда!

Бишкек шаҳрида 60 нафар болага диний таълим берган “Иймон” мадрасасининг фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси маълум қилди. Мадрасанинг ёпилишига бинонинг ҳолати санитария талабларига жавоб бермаслиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Миллий хавфсизлик қўмитаси йил бошидан бери Бишкекда ва вилоятларда ўнлаб масжид, мадраса ва ёзги таътилда болаларга диний таълим бериладиган масканлар ёпилганини эълон қилди. Бундан ташқари, фуқаролар ёки юридик шахслар диний фаолият билан шуғулланишлари учун Диний комиссияда рўйхатдан ўтишлари шартлиги қайд этилган.

Изоҳ:

Қирғизистон ҳукумати аллақачон масжид ва мадрасаларга рейдлар уюштириб, “расмий рўйхатдан ўтмаган”, деган баҳона билан 71та масжид ва 30та мадрасани ёпиб ташлади, 39та диний маскан ва зиёратгоҳларга жарима солди. 48та масжид ва 40та мадраса ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганликда айбланиб, улар устидан далолатнома тузилган бўлса, 55 та масжид ва 6 та диний таълим муассасаларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Аслида, ҳукуматнинг диний қадриятларга қарши бундай кураш олиб бориши ўзлари улуғлаб келаётган конституцияга ва халқаро қонунларга зиддир. Аниқроғи, демократиядаги дин эркинлиги ва шахс эркинлиги инсонга ҳар қандай динга эътиқод қилиш ва ҳар қандай имкониятдан фойдаланишни кафолатлайди. Бу “қадрият” дунёвий давлатнинг конституциявий қонунидир. Хусусан, мусулмонлар масжид ва мадрасаларни асосан жамоат хайриялари ҳисобидан қурадилар. Бугунги кунда чор тарафни фасод қоплаб олган бир пайтда мусулмонлар фарзандларига ўз динини ўргатиш учун мадрасаларга ошиқади. Айниқса, ёзги таътилда болаларнинг вақтини беҳуда ўтказмаслик учун диний масканларга жўнатиш анъанага айланган. Бироқ ҳукумат турли баҳоналар билан амалга ошираётган тақиқлар динга қарши курашдан бошқа нарса эмас.

Аслини олганда мусулмонлар Ислом ҳукмларига мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малай ҳукмдорлари рухсат бергани учун ёки инсонга эркинлик берилгани учун амал қилмайди. Аксинча, Аллоҳнинг амри деб амал қилишади. Шундай экан, бу хоин раҳбарларга мурожаат қилиб айтамизки, Аллоҳдан қўрқинг ва Исломга юзланинг! Аслида сизнинг вазифангиз Исломий қадриятларга қарши курашиш эмас. Аксинча, масжидлар қуриш ва у ерларда шарт-шароитлар яратиб қўйишдир! Мадрасалар очиб, мусулмон ёшларга ўз динларини ўргатишдир! Лекин, афсуски, сиз Аллоҳнинг наздида азиз бўлишни танлаш ўрнига мустамлакачиларга малайлик қилиш билан ҳорликни танламоқдасиз! Модомийки, тўғри йўлга қайтмас экансиз, бу дунёда хорликдан қутила олмайсиз. Шубҳасизки, охиратдаги азоб бундан ҳам қаттиқроқ бўлади!

Нурдин Асаналиев

NO COMMENTS