Ўзбекистон ҳукумати Исломга қарши курашни кучайтирмоқда

2840
0

Ўзбекистон ҳукумати Исломга қарши курашни кучайтирмоқда

Ўзининг диктатура режими билан танилган ва қора кучларга таянишни совет тузумидан мерос қилиб олган Ўзбекистон ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кучайтирмоқда. Масалан, Ўзбекистонда 24 июндан бошлаб 400 дан ортиқ масжид ва намозхонларни “бузиш” ёки ишлаб чиқариш объектига айлантириш мақсадида тадбиркорларга бериш тўғрисида фармон чиқди. Рўйхатдан ўтмаган масжид ва мадрасаларни ёпишга уринишлар Президент Мирзиёевнинг диний масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишидан бир ҳафта ўтиб юзага келди. Тоғут Каримов даврида ҳам шундай ишлар амалга оширилган эди.

Қонхўр Каримовнинг зулмини давом эттираётган Ўзбекистон хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрирнинг 23 нафар аъзосини яна ҳибсга олди. Каримов даврида судланган ва 1999-2000-йиллардан буён 20 йил умрини қамоқда ўтказган кишилар устидан, жорий йилнинг 9 май куни яна ўша аввалги айбловлари асосида суд мажлиси бўлиб ўтди. Шунингдек, Тошкент, Андижон, Қўқон, Қарши ва Самарқанд вилоятларида 16 нафар йигит зўравонлик ва террорчилик айби билан қайта ҳибсга олиниб, Тошкентга юборилди ва уларга нисбатан тергов бошланди!

25 июн куни эса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси болаларни ноқонуний диний таълимга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Шу баҳона билан мамлакатда ёзги таътилда болаларга Қуръон ўқитиладиган масканлар ва мадрасалар ёпилмоқда. Шу билан бирга, имом-хатибларнинг ижтимоий тармоқлар орқали насиҳат олиб бориши ва хорижга чиқиши ҳам ман этилди.

Бундан аввал Ўзбекистон парламенти аёлларнинг ниқаб кийишини тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилган эди. Буларнинг барчаси Ўзбекистон режимининг Исломга ва Исломга даъват қилувчи ҳар бир кишига душманлик қилишда Каримов изидан бораётганини кўрсатмоқда.

Аслида, Золим Мирзиев бошчилигидаги Ўзбекистон режимининг диний қадриятларга қарши кураш олиб бориши ўзлари улуғлаб келаётган конституцияга ва халқаро қонунларга зиддир. Аниқроғи, демократикдаги дин эркинлиги ва шахс эркинлиги инсонга ҳар қандай динга эътиқод қилиш ва ҳар қандай имкониятдан фойдаланишни кафолатлайди. Бу “қадрият” дунёвий давлатнинг конституциявий қонунидир. Бироқ Ғарб ва унинг малайига айланган ҳокимлар халқаро майдонда ўз ғоясидан аллақачон воз кечишни бошлаган. Бошқача айтганда, Ғарб учун бу эркинликлар фақат Ислом ва мусулмонлардан бошқаларга тегишли. Масалан, сатанизм ёки бошқа бузғунчиликлар учун диний эркинлик берилади. Мусулмон бўлмаганларга ўзлари хоҳлаган кийимни кийишлари ва ҳатто яланғоч юришлари учун йўл очиб беришади. Бироқ, исломий қадриятлар ҳақида гап кетганда, масалага бошқача назарда қаралади. Бу эса, демократик тузум билан диктаторлик тузум бир танганинг икки томони эканини, ҳар иккиси ҳам ўз хоҳиш-иродасини халқ иродасидан устун қўйишини билдиради! Хусусан, Ироқ, Афғонистон, Сурия ва охирги пайтларда Ғазода содир бўлган воқеалар озодлик, аёллар ва болалар ҳуқуқлари деган шиорлар бомбалар билан бирга ерга кўмилганини кўрсатди.

Дарҳақиқат, мусулмонлар даъват ёки Ислом ҳукмларини мустамлакачи кофирлар ёки уларнинг малай ҳукмдорлари рухсат бергани учун ёки инсонга эркинлик берилгани учун амал қилмайди. Аксинча, исломий қадрият ва эзгу амал деб қилишади. Шундай экан, бу хоин раҳбарларга мурожаат қилиб айтамизки, Аллоҳдан қўрқинг ва Исломга юзланинг! Аслида сизнинг вазифангиз исломий қадриятларга қарши курашиш эмас. Аксинча, масжидлар қуриш ва у ерларда шарт-шароитлар яратиб қўйишдир! Мадрасалар очиб, мусулмон ёшларга ўз динларини ўргатишдир! Ҳижоб ва ниқобга қарши кураш эмас, балки ярим яланғоч юришлар ва ахлоқсизликларни тўхтатишдир. Лекин, афсуски, сиз Аллоҳнинг наздида азиз бўлишни танлаш ўрнига мустамлакачиларга малайлик қилиш билан ҳорликни танламоқдасиз! Модомийки, тўғри йўлга қайтмас экансиз, бу дунёда хорлик, охиратдаги азоб бундан ҳам қаттиқроқ бўлиши шубҳасиз! Мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайларининг ҳийла-найранглари бутунлай йўқ бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ

“Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир”. (8:30).

Яна айтади:

أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ

“Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир” (2:214).

Мумтоз Мавароуннаҳрий

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here