“Умматни жароҳатлаган ваҳн”

4195
0

Бисмиллааҳи Роҳмаанир Роҳийм

Муаннис Ҳамийд қаламига мансуб

“Умматни жароҳатлаган ваҳн”

Ваҳн – бизларга фасод, жоҳиллик ва  фалажликни олиб келувчи ҳалокатли касалликлардандир. Ха, у воқега таслим бўлиш ҳамда арзимас ва ўткинчи дунёни қабул қилиш ва унга рози бўлишдир…

Ушбу иллат бизларда кучайди, ҳаттоки жамиятда мункарни кўра туриб сақовликни лозим тутиб ва уни қабул қилган холда яшайдиган бўлиб қолдик… Зулмни кўрадиган ва унга итоат этиб, шафқат нима эканини билмайдиган тоғутларга етакчиликни топшириб қўядиган бўлдик. Тоғутки, одамларни ҳуқуқларини паймол қилиб, уларни мукаррам ва адолатли ҳаётдан маҳрум қиладилар, ҳаттоки жамият жуда заифлашиб, арзимаган дунё матоси учун елиб югуриб, ўз асосларидан воз кечадиган бўлиб қолди. Устига устак оммавий ахборот воситалари одамларнинг онгини захарлаш, фикрларини Ғарб ёндашувлари ва манфаатларига кўра шакллантиришга қаратилди.

Босқинчи яҳудлар томонидан мусулмонларга қаратилган Ғазодаги юз бераётган дахшатли қатли оммлар бизларнинг заъифлигимизга ёрқин далилдир. Мусулмон ҳокимлари эса сукутни лозим топиб қайғули, қуруқ танқидона ва умматни карахт қиладиган баёнотлар бериш билан кифояланмоқда. Балки бу ишлар, малай хокимларимизнинг қўлидан келаётган энг охирги иши бўлиб қолмоқда. Бизлар эса Ғазодаги биродарларимизнинг – мажруҳ оламнинг виждон қулоқлари тагида – тириклайин сўйилаётган ва вайрон қилинаётган холларига кўзларимиз билан гувоҳ бўлмоқдамиз. Бунинг муқобилида АҚШ етакчилиги остидаги золимларни кўрмоқдамиз. У (АҚШ), босқинчи вужуд (Исроил) – ерларни босиб олиши ва инсонларнинг ҳуқуқларини поймол қилишлари учун – уни (Исроилни) ҳимоя қилиш мақсадида барча кўмакларини сафарбар қилмоқда. Уммат эса бамисоли сел кўпиги каби…

Дарҳақиқат Расулимиз башорат берганлар: “Ҳали устингизга халқлар худди емакхўрлар товоғига ташланганидек ёпирилиб келади”, дедилар. Биз: “Ё Расулуллоҳ, ўша куни озчилик бўлганимизданми?”, деб сўрадик. “Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар, душманларингиз қалбидан маҳобат (қўрқув) олиб қўйилади ва қалбларингизга ваҳн (заифлик) солиб қўйилади», дедилар. “Ваҳн нима?”, дедик. “Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш”, дедилар.”

Тингланглар!

Эй Ғазодаги аҳлимиз, сизлардан узур сўраймиз. Зеро сизларнинг муқаддас қонингиз хар куни жиноятчи яҳуд аскарлари томонидан топталмоқда. Бизларни эса шубҳасиз ваҳн эгаллаб олди, уммат ўз бурчидан чекинмоқда. Қасамки, сизлар яқин тарихдаги қахрамонларсиз, эй Газо аҳли! Зеро сизлар Уммат ичида тубдан ўзгариш, уйғониш ва асрлар мобайнида каромат, азизлик ва буюклик хотираларини қайта алангалатдингиз. Дарҳақиқат сизлар мусулмонларга, умматнинг тарқоқлигини бириктирадиган, сафларини бирлаштирадиган ва унинг азизлигини қайтарадиган етакчига мухтож эканлигини тушинтирдингиз. Мусулмонлар ушбу ҳақиқатни идрок қилишда тобора кўпаймоқда. Чунки умматнинг, унинг юкини кўтарадиган ҳамда душмандан ҳимоя қиладиган етакчиси бўлмагунча хорликдан чиқа олмайди.

Албатта Исломий ақида мўъмини кучли шахсият қилиб етиштиради. У ўз динига амал қилиш ва уни етказишда ҳимоя эмас, балки хужум позициясини эгаллайди. Чунки у ўз динини фикран қабул қилган ва ундан қаноат хосил қилган. У зулмга сукут қилмайди, фужурга йўлиқса кўрмасликка олмайди, балки фасод воқеани ўзгартириш учун бор кучини сарфлайди. У, йўлидан чиққан – тоғутлар умматга битиб қўйган – хорликни парчалайди. Роббисини рози қилиш ва Исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида доимо адолат, иззат ва каромат томонида бўлади.

Ҳақиқий мусулмон ўз ишларини бошқаришни дин душманлари томонидан тайинланган малай ҳокимларга топшириб ёхуд инқироз ва фасодга кўникиб яшамайди. Чинакам мусулмон ожизлик ва чекинишни қабул қилмайди, балки бор куч ва иродасини Роббисининг динига ёрдам бериш йўлида сарфлайди. У хеч қачон аламланувчи ва жирраки бўлмайди, аксинча уйғониш хосил бўлиши учун Исломий ҳазоратни қайтадан ҳаётда барпо қилиш учун яшайди.

Албатта “Ақсо тўфони” умматда қайтадан умид уйғотди. Бу “тўфон” умматни ўша эгаллаган ваҳндан фориғ қилиб, “Тубдан ўзгариш тўфони”га айланса ажаб эмас. Ислом уммати харгиз ўлмайди, лекин бетоб бўлади. Бу муборак умматдан хеч қачон хайр яхшилик узилмайди, чунки бу ҳақда Роббимиз хабар берган. Модомики бу уммат нусратга олиб борувчи сабаб ва шартларни бажарар экан, унга ғалаба ва нусрат доим ёр бўлади. Бу эса Ҳақ Парвардигорга қийин эмас!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here