Идорий жиҳоз – Уммат манфаати

1626
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Идорий жиҳоз – Уммат манфаати

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

روى مسلم في صحيحه قال حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى وَأَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَأَبُو كُرَيْبٍ قَالَ يَحْيَى وَاللَّفْظُ لَهُ أَخْبَرَنَا وقَالَ الْآخَرَانِ حَدَّثَنَا أَبُو مُعَاوِيَةَ عَنْ الْأَعْمَشِ عَنْ أَبِي سُفْيَانَ عَنْ جَابِرٍ قَالَ بَعَثَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ طَبِيبًا فَقَطَعَ مِنْهُ عِرْقًا ثُمَّ كَوَاهُ عَلَيْهِ:

Муслим ўзининг “Саҳиҳ”ида шундай дейди: “Яҳё ибн Яҳё Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъбга табиб юбордилар. Табиб унинг томирини кесиб, сўнгра жароҳатини куйдириб даволади”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давлат раҳбари сифатида Уммат манфаатларини бошқарганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг ишлари билан шуғулланар, муаммоларини ҳал қилар, муносабатларини тартибга солар, эҳтиёжларини қондирар эдилар. Бу ишларни ўзлари бажарардилар ёки бу ишларни бошқариш учун котиб тайинлардилар. Бундай идорий ишлар одамларнинг ҳаётини осонлаштиргани ва қийинчиликларини бартараф қилгани учун идорий ишлар қаторига киради.

Юқоридаги ҳадиси шарифда инсонларнинг муҳим эҳтиёжини қондириш вазифаси бажарилганлиги таъкидланди. Бу даволанишга бўлган эҳтиёждир. Зеро, тиббиёт одамларнинг асосий эҳтиёжларидан биридир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам беморларни даволайдиган ва соғликларини тиклаш учун уларга зарур дори-дармонларни берадиган шифокорларни тайинлаганлар. Даволаниш фуқароларнинг муҳим манфаатларидан бири бўлиб, Халифа бу масалада уларга ғамхўрлик қилиши керак. Одамларнинг соғлиги ва соғайиб кетиши учун зарур бўлган ҳамма нарсани, яъни шифокорлар, шифохоналар, дори-дармонлар, тиббий асбоблар, лабораториялар ва даволаниш учун зарур бўлган барча материаллар, жиҳозлар ва мутахассислар билан таъминлаш давлатнинг вазифасидир.

Инсон манфаатлари кўп ва хилма-хил бўлиб, тиббий эҳтиёжлар билангина чекланмайди. Таълим-тарбия, йўл қурилиши, транспорт воситалари, сув, яйлов, электр ва иссиқлик таъминоти, қишлоқ хўжалиги ускуналари ва техникаси, жумладан, комбайнлар, ўрим-йиғим машиналари, уруғлар, кўчатлар ва пестицидлар билан таъминлаш, деҳқонларга зарурий бозор шароитларини яратиб бериш ҳам Уммат манфаатларидандир. Шунингдек, савдогарлар, ишлаб чиқарувчилар ва бошқа ҳунармандлар ва тадбиркорлар учун шароит яратиб бериш ҳам шулар жумласидан. Умматнинг манфаатлари, айтиб ўтилганидек, кўп ва хилма-хил ҳамда чексиз ва сон-саноқсиздир. Лекин таъкидламоқчи бўлган нарса шуки, ушбу манфаатлар ҳақида қайғуриш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амалларига асосланган давлатнинг вазифаларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга табиб ҳадя қилинганида, у зот уни ҳамма мусулмонларга қарашли қилиб қўйдилар,  уни ўзи учун шахсий табиб қилиб олмадилар. Бу эса табобат Уммат манфаатларининг бир бўлаги эканлигига далолатдир.

Таълим масаласида:

روى الحاكم في المستدرك على الصحيحين عن ابن عباس رضي الله عنهما، قال: »كان ناس من الأسارى  يوم بدر ليس لهم فداء، «فجعل رسول الله صلى الله عليه وسلم فداءهم، أن يعلموا أولاد الأنصار الكتابة» هذا حديث صحيح الإسناد ولم يخرجاه

Ҳоким «Мустадрак»да Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан шундай деганлигини ривоят қилади: “Бадр кунида асирлар орасида фидя тўлашга қурби етмаган одамлар бор эди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ансорлар болаларига ёзишни ўргатишларини уларнинг фидяси қилиб белгиладилар”. Бу ҳадис иснодига кўра саҳиҳдир, лекин икки шайх (Бухорий, Муслим) ривоят қилмаган.

Фидя Умматга тегишли ўлжалардан бири бўлгани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амалларидан, таълим мусулмонлар манфаатларининг бир бўлаги, деб тушунса бўлади.

Тадбиркорлик соҳасига келсак:

روى أبو داوود في سننه عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ: “أَنَّ رَجُلًا مِنْ الْأَنْصَارِ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْأَلُهُ فَقَالَ: أَمَا فِي بَيْتِكَ شَيْءٌ؟ قَالَ: بَلَى حِلْسٌ نَلْبَسُ بَعْضَهُ وَنَبْسُطُ بَعْضَهُ وَقَعْبٌ نَشْرَبُ فِيهِ مِنْ الْمَاءِ، قَالَ: ائْتِنِي بِهِمَا، قَالَ: فَأَتَاهُ بِهِمَا فَأَخَذَهُمَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِيَدِهِ وَقَالَ: مَنْ يَشْتَرِي هَذَيْنِ؟ قَالَ رَجُلٌ: أَنَا آخُذُهُمَا بِدِرْهَمٍ، قَالَ: مَنْ يَزِيدُ عَلَى دِرْهَمٍ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا؟ قَالَ رَجُلٌ: أَنَا آخُذُهُمَا بِدِرْهَمَيْنِ، فَأَعْطَاهُمَا إِيَّاهُ وَأَخَذَ الدِّرْهَمَيْنِ وَأَعْطَاهُمَا الْأَنْصَارِيَّ وَقَالَ: اشْتَرِ بِأَحَدِهِمَا طَعَامًا فَانْبِذْهُ إِلَى أَهْلِكَ وَاشْتَرِ بِالْآخَرِ قَدُومًا فَأْتِنِي بِهِ، فَأَتَاهُ بِهِ فَشَدَّ فِيهِ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عُودًا بِيَدِهِ ثُمَّ قَالَ لَهُ: اذْهَبْ فَاحْتَطِبْ وَبِعْ وَلَا أَرَيَنَّكَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا، فَذَهَبَ الرَّجُلُ يَحْتَطِبُ وَيَبِيعُ فَجَاءَ وَقَدْ أَصَابَ عَشْرَةَ دَرَاهِمَ فَاشْتَرَى بِبَعْضِهَا ثَوْبًا وَبِبَعْضِهَا طَعَامًا، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: هَذَا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ تَجِيءَ الْمَسْأَلَةُ نُكْتَةً فِي وَجْهِكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، إِنَّ الْمَسْأَلَةَ لَا تَصْلُحُ إِلَّا لِثَلَاثَةٍ لِذِي فَقْرٍ مُدْقِعٍ أَوْ لِذِي غُرْمٍ مُفْظِعٍ أَوْ لِذِي دَمٍ مُوجِعٍ“.

Абу Довуд «Сунан»ида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Ансорлардан бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, бир нарса беришни сўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан, уйингда ҳеч нарса йўқми, деб сўрадилар. У, бирини кийганда, бирини ёйиб қўядиган кийимим ва сув ичадиган идишим бор, деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша икки нарсани олиб кел, дедилар. У нарсаларни олиб келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у икки нарсани қўлларида ушлаб туриб, шуларни ким сотиб олади? – дедилар. Бир киши: Мен бир дирҳамга сотиб оламан, деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким бу бир дирҳамга икки ёки уч дирҳам қўшиши мумкин? дедилар. Бир киши, мен уларни икки дирҳамга оламан, деди. Унга нарсаларни бериб, икки дирҳамни олдилар-да, уларни ансорийга бериб, бирига оиланг учун нарса олиб бориб ташла, иккинчисига эса бир болта сотиб олиб, менинг ёнимга кел, дедилар. У болта сотиб олиб келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўз қўллари билан соп қилдилар. Кейин, энди бориб, ўтин қилиб сот, сени ўн беш кунгача кўрмайин, дедилар. Ансорий ўтин қилиб сотишга кетди. У келган пайтида ўн дирҳам ишлаб топганди. Бир қисмига кийим-кечак, бир қисмига озиқ-овқат сотиб олди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Қиёмат куни тиланчилик юзингда доғ бўлиб келганингдан кўра, бу сен учун яхшироқдир. Тиланчилик фақат уч кишига, ўта кетган камбағал ёки жуда кўп қарзи бор ёки фидя тўлай олмайдиган киши тўғри келади дедилар” .

Йўл масаласида:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз даврида тортишиб қолинган йўлнинг кенглигини етти газ қилиб белгилаганлар.

فقد روى البخاري عَنْ عِكْرِمَةَ: سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَال  قَضَى النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا تَشَاجَرُوا فِي الطَّرِيقِ بِسَبْعَةِ أَذْرُعٍ

Имом Бухорий Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, агар йўл хусусида ихтилоф қилсангизлар, унинг кенглигини етти газ қилиб белгиланг, деб ҳукм қилганларини эшитдим”.

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлни ўзлаштириб олишдан қайтардилар:

أخرج الطبراني في الصغير عن الحكم بن الحارث السلمي: سمعت رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم يقول: «من أخذ من طريق المسلمين شبرا طوقه الله يوم القيامة من سبع أرضين

Табароний “Ас-Сағир” китобида Ҳакам ибн Ал-Ҳорис ас-Суламийдан шундай ривоят қилади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Кимки йўлдан бир қарич ерни (ўзлаштириб) олса, қиёмат куни Аллоҳ унинг бўйнига етти қат ернинг жавобгарлиги юклаб қўяди”, деган сўзларини эшитганман.

Қишлоқ хўжалигига келсак:

روى مسلم في صحيحه عَنْ عُرْوَةَ بْنِ الزُّبَيْرِ أَنَّ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ الزُّبَيْرِ حَدَّثَه أَنَّ رَجُلًا مِنْ الْأَنْصَارِ خَاصَمَ الزُّبَيْرَ عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي شِرَاجِ الْحَرَّةِ الَّتِي يَسْقُونَ بِهَا النَّخْلَ، فَقَالَ الْأَنْصَارِيُّ سَرِّحْ الْمَاءَ يَمُرّ،ُ فَأَبَى عَلَيْهِمْ فَاخْتَصَمُوا عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِلزُّبَيْرِ: اسْقِ يَا زُبَيْرُ ثُمَّ أَرْسِلْ الْمَاءَ إِلَى جَارِكَ ُ

Муслим ўзининг “Саҳиҳ”ида Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан Абдуллоҳ ибн Зубайр унга шундай ҳадис айтиб берганини ривоят қилади: “Ансорлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида хурмо дарахтини суғориш учун Зубайрнинг чегарасини кесиб ўтган ариқ устида Зубайр билан тортишиб кетди. Ансорий: “Сувнинг йўлини оч, ўтсин», деди. Зубайр бош тортди. Натижада улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида баҳслашиб кетишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубайрга: “Эй Зубайр, олдин ўзинг суғоргин-да, кейин сувни қўшнингга юбор”, дедилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларнинг манфаатларини мана шундай тартибга солиб, уларнинг идорий ишларини енгил ва осон ҳал қилганлар. Бу борада айрим саҳобаларнинг ёрдамидан ҳам фойдаланганлар. Шунга кўра, одамлар манфаатлари билан шуғулланадиган бир жиҳоз бўлиб, уни Халифанинг ўзи бошқаради ёки уни бошқаришга бир иқтидорли мудир тайин қилади. Ҳизб-ут-Таҳрир Халифанинг оғирини енгил қилиш мақсадида, айниқса, ҳозирги кунда манфаатларнинг тармоқлари кенгайиб, кўпайиб кетганлиги сабабли, одамлар манфаатлари билан шуғулланадиган бир жиҳоз ташкил қилишни ва унга одамлар қулай яшашлари учун муносиб воситалар қўллай оладиган, одамларни керакли хизматлар билан таъминлай оладиган бир иқтидорли кишини мудир этиб тайинлашни табанний қилди.

Бу жиҳоз бошқармалар, бўлимлар ва идоралардан ташкил топади. Фуқаролик, алоқа, пул чиқариш, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, иш билан таъминлаш, йўл қурилиши ва ҳоказо, булар юқори идорага бўйсунади.

Идорий жиҳоз ўзи ва ўзига қарашли бўлинмаларни бошқариш учун жавобгардир. Бўлим ҳам ўзи ва ўзига қарашли бўлимларнинг иши учун жавобгардир. Бу бошқармалар, бўлимлар ва идоралар давлат ишларини бошқариш ҳамда одамлар манфаатларини ҳимоялаш учун ташкил қилинади.

Бу бўлимлар ва идораларнинг ишлари муаммосиз кетишини таъминлаш учун уларга масъуллар тайинлаш лозим. Шунга кўра, ҳар бир бошқармага уни бошқарадиган бош раҳбар тайинланиб, у ўзига тобе бўлган барча бўлимлар ва идораларни назорат қилиб туради. Ҳар бир бўлим ва идорага ҳам шу бўлим ва идора ишларига бевосита жавобгар бўлувчи бир раҳбар тайинланади. Шуни таъкидлаш керакки, эркак ёки аёл, мусулмон ёки номусулмон бўлишидан қатъий назар фуқароликни олган ҳар бир иқтидорли одам идорий жиҳоздаги бирор бошқармага бошлиқ этиб тайинланиши ёки хизматкор бўлиши мумкин. Бу ижарага доир ҳукмлардан олинган. Зеро, давлатдаги мудирлар ва амалдорлар ёлланган кишилардир. Ёллаш хусусидаги далиллар умумий маънода келгани учун эркак ёки аёл, мусулмон ёки номусулмон бўлишидан қатъий назар, ҳар бир фуқаро ёлланиши мумкин. Аллоҳ Таоло айтади:

فَإِنْ أَرْضَعْنَ لَكُمْ فَآَتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ.

“Энди агар (талоқ қилган аёлларингиз) сизлар учун (бола) эмизсалар (яъни ўзларининг сизлардан бўлган болаларини эмизсалар), у ҳолда уларнинг (эмизганликлари учун) ажр-ҳақларини беринглар!”. Бу ердаги буйруқ мусулмонгагина хос бўлмай, умумий маънода келган

وروى البخاري عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “قَالَ اللَّهُ: ثَلَاثَةٌ أَنَا خَصْمُهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، رَجُلٌ أَعْطَى بِي ثُمَّ غَدَرَ، وَرَجُلٌ بَاعَ حُرًّا فَأَكَلَ ثَمَنَهُ، وَرَجُلٌ اسْتَأْجَرَ أَجِيرًا فَاسْتَوْفَى مِنْهُ وَلَمْ يُعْطِ أَجْرَهُ

Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Аллоҳ Таоло айтади: Уч тоифа одам борки, қиёмат кунида Мен уларнинг душманиман: Менинг номим билан қасам ичиб, сўнг хиёнат қилган кимса, озод одамни сотиб юбориб пулини еган кимса, кишини ёллаб, ундан тўла фойдаланиб унинг иш ҳаққини бермаган кимса”.

Бу ҳадиси шарифда иш ҳақини бермаслик ҳақида сўз борар экан, мутлақ айтилган. Фақат мусулмон ёки эркак кишига тегишли бўлган муқайяд қилиб айтилмаган. Умумий ва мутлақ келган.

Бу Халифаликдаги Идорий жиҳоз Уммат манфаатларини осонлик билан ҳал қиладиган жиҳоз эканлигидан далолат беради. Шунинг учун давлат бу борада енгил қонунлар қабул қилади ҳамда малакали раҳбарларни тайинлайди. Порахўрлик ва қариндош-уруғчилик туфайли одамларнинг ҳаётини оғир аҳволга солиб қўяётган ҳозирги тузумнинг қийинчиликларига ҳеч қачон қайтмаймиз, ИншаАллоҳ.

Аллоҳим, бизларга Халифалик давлатини тезлаштиргин ва унинг ғамхўрликларидан бизга ҳам насиб этгин…

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

27 Зулҳижжа, 1445ҳ йил.

03 Июл,           2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here