Муҳтасиб қози

2138
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Муҳтасиб қози

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

‎وحَدَّثَنِي يَحْيَى بْنُ أَيُّوبَ وَقُتَيْبَةُ وَابْنُ حُجْرٍ جَمِيعًا عَنْ إِسْمَاعِيلَ بْنِ جَعْفَرٍ قَالَ: ابْنُ أَيُّوبَ حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ قَالَ: أَخْبَرَنِي الْعَلَاءُ عَنْ أَبِيهِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: 
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّ عَلَى صُبْرَةِ طَعَامٍ فَأَدْخَلَ يَدَهُ فِيهَا فَنَالَتْ أَصَابِعُهُ بَلَلًا، فَقَالَ: مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟ قَالَ: أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللَّهِ، قَالَ: أَفَلَا جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ، مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي

Муслим ўзининг “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Аллоҳнинг пайғамбари кило билан ўлчанмайдиган, устма уст йиғилган таом олдидан ўтиб қолдиларда, қўлларини унга кирғиздилар ва қўллари намланди (яъни таомнинг усти бошқа, ости бошқа эди). Шунда у киши: Нима бу эй таомнинг эгаси? дедилар. У эса: Эй Аллоҳнинг Расули осмондан ёғган ёмғир тегди деди. У киши ﷺ: беркитмасдан одамлар кўрадиган қилиб қўйсанг бўлмасмиди? Алдаган одам биздан эмас!”, – дедилар.

“Шарҳ Ан-Нававий”да шундай дейилади: “Азҳарий айтади: Ас-субра – йиғиб қўйиладиган таом.

Азиз мухлислар, бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз ﷺ жамоат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни поймол қилувчиларнинг олдини олишга шахсан ўзлари раҳбарлик қилганликлари кўрсатилган. Қўлини товоқ ичига солиб, унинг ҳўл эканлигини кўрди ва сотувчига бу намликни одамларга кўрсатишни, яширмасликни буюрди. Чунки уни яшириш одамларни алдайди ва уларга зарар келтиради. Бу ҳадис – ҳисба (ҳисоб ва назорат)нинг шаръийлиги ва муҳтасиб (хисоб олувчи – бошқарувчи)нинг ишининг изоҳига – далолат қилади. Муҳтасиб – жамоат жойларидаги ҳуқуқбузарликларни ва барча ишларни даъвогарсиз кўрадиган қозидир. Бу ҳолатлар жиноят ёки ҳадлар доирасига кирмаслик шарти билан. Зеро, ҳад ва жиноятлар одамлар орасидаги хусуматлар бўлиб, умумий ҳуқуқ бузарлик доирасига кирмайди. Демак, муҳтасиб қозининг ишига умумий жамоат ҳуқуқлари киради.

فقد روى أبو داوود في سننه عَنْ قَيْسِ بْنِ أَبِي غَرَزَةَ قَالَ: “كُنَّا فِي عَهْدِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نُسَمَّى السَّمَاسِرَةَ فَمَرَّ بِنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَسَمَّانَا بِاسْمٍ هُوَ أَحْسَنُ مِنْهُ فَقَالَ: يَا مَعْشَرَ التُّجَّارِ إِنَّ الْبَيْعَ يَحْضُرُهُ اللَّغْوُ وَالْحَلْفُ فَشُوبُوهُ بِالصَّدَقَةِ

Абу Довуд ўзининг “Сунан”ида Қайс ибн Абу Ғорозадан ривоят қилади: “Биз Расулуллоҳ ﷺ замонларида ўзимизни “Саммаро” деб номлар эдик. Кунларнинг бирида Росулуллоҳ ﷺ олдимиздан ўтиб қолдилар, биз ўзимизга ундан кўра яхшироқ ном қўйдик Шунда Расулуллоҳ ﷺ: эй савдогарлар жамоаси, албатта савдода қасам ва ёлғон аралашиб қолади, уни садақа билан аралаштиринглар”, – деди.

Бу ерда Росулуллоҳ ﷺ тижоратчиларга савдони садақа билан аралаштиришликка бойурмоқдалар.

‎وروى البخاري في صحيحه عن سُلَيْمَانُ بْنُ أَبِي مُسْلِمٍ قَالَ سَأَلْتُ أَبَا الْمِنْهَالِ عَنْ الصَّرْفِ يَدًا بِيَدٍ فَقَالَ: اشْتَرَيْتُ أَنَا وَشَرِيكٌ لِي شَيْئًا يَدًا بِيَدٍ وَنَسِيئَةً، فَجَاءَنَا الْبَرَاءُ بْنُ عَازِبٍ فَسَأَلْنَاهُ فَقَالَ: فَعَلْتُ أَنَا وَشَرِيكِي زَيْدُ بْنُ أَرْقَمَ وَسَأَلْنَا النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ ذَلِكَ فَقَالَ: “مَا كَانَ يَدًا بِيَدٍ فَخُذُوهُ وَمَا كَانَ نَسِيئَةً فَذَرُوهُ

Бухорий ўзининг “Саҳиҳ”ида Сулаймон ибн Абу Муслимдан ривоят қилади: Мен Абу Минҳалдан қўлма қўл пул алмашиш ҳақида сўрадим, у айтди: “Мен ва бир шеригим бир нарсани қўлма қўл ва насияга сотиб олдик, бизларга Баро ибн Озиб келиб қолган эдилар, у кишидан сўраганимизда, у: «Мен ва шеригим Зайд ибн Арқам шундай қилдик ва Пайғамбаримиз ﷺ дан бу ҳақда сўрадик. “Қўлма қўл бўлганини олинглар, насия бўлганини эса ташланглар”, – дедилар. Бу ерда савдо қилаётган икки тарафнинг насия рибосидан тўсилган.

Ушбу ҳадиси шарифлар Росулуллоҳ ﷺнинг жамоатнинг ҳаққига зарар етказадиган хусуматларни ажрим қилганликларини баён қилади. Аммо ушбу қозиликни “муҳтасиб” деб номлаш, истилоҳий атамадир. Бу эса савдогарлар ва ҳунармандларнинг ҳунарлари, ишлари ва ҳунармандчилигида фирибгарлик, ўғирлик ва ўлчовларда жамоатга зарар етишининг олдини олишни англатади. Росулуллоҳ ﷺ муҳтасиб қозилигини ўзлари бажарганларидай бошқаларга ўзларидан ноиб сифатида бажаришни ҳам буюрганлар. “Табақот ибн Ас-Саъдда” ва ибн Абдул-Баррнинг “Истийъаб”ида келишича “Росулуллоҳ ﷺ Саъид ибн Ал-Ъосни фатҳидан сўнг Макка бозорига омил этиб тайинлаганлар…” Моликнинг “Муватто”сида ҳамда Шофиъий ўз “Муснад”ида нақил қилишича “Умар ибн Хаттоб Шафоъ (Умму Сулаймон ибн Ал-Хасма)ни бозорга муҳтасиб қози этиб тайинлаганлар. Абдуллоҳ ибн Утбани эса Мадина бозорига қози қилганлар. У кишининг ўзлари ҳам худди Росулуллоҳ ﷺ каби бозорларни муҳтасиб қози сифатида кезар эдилар. Халифалар Маҳдий келгунга қадар муҳтасиб қозилик қилар эдилар. Сўнг у муҳтасиб қозилар учун хос бир жихоз ташкил этдилар.

Муҳтасиб қозининг салоҳиятлари:

  1. Муҳтасиб қози, даъвони ўрганиш учун қозилик мажлисига мухтож бўлмайди, балки ходиса рўй берган жойнинг ўзида ажрим қилаверади. У, хох уйда, кўчада, бозорда бўлсин, хох эрталаб ёки тунда бўлсин хар қандай макон ёки вақтда ажрим қилаверади. Бунинг далили эса Росулуллоҳ ﷺнинг амалларидур. Зеро у киши ﷺ бозорларда юрар эканлар, қонунбузарликни билган захотиёқ ажрим қилар эдилар. Дарҳақиқат ҳадисда зикир этилганидай, таомнинг нам бўлган тарафини одамлар кўрадиган қилиб қўйишини буйрганларида таом соҳибини қозилик мажлисига тортмадилар. Балки кўрган жойларидаёқ ҳукум қилдилар.
  2. Муҳтасиб қози иш очиш учун даъвогар ёки айбдорга мухтож бўлмайди, балки хар қандай жамоатчиликга нисбатан содир этилган жиноят ёки қонунбузарликни билса, унга даъво қилинишини кутиб ўтирмай дархол ишга киришаверади… Манашу Росулуллоҳ ﷺ қилган ишдир. Манашундай қилиш, омманинг ҳаққига бўлган тажовуз ва қонунбузарликни дархол, жойида хал қилишни тақозо этади. Даъвогарнинг келиши ёки даъво қозилик мажлисига кўтарилишини кутиб ўтирмайди.
  3. Муҳтасиб қози, аҳкомларни ўз ўрнида татбиқ қилиши учун у билан бирга шурта (ҳуқуқ органлари) унга ҳамроҳ бўлади. Муҳтасибнинг иши тажовуз қилинган ёки ҳуқуқбузарлик содир бўлган жойда қонунбузарликни бартараф этиш ва бузилишларнинг олдини олишдир.
  4. Агар муҳтасибни тайинлаш унинг ҳуқуқи бўлса, у ўзидан ноиб сифатида муҳтасибнинг шартларига жавоб берадиган шахсларни танлаб, уларни турли ҳудудларга қози этиб тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади, ўзлари учун тайинланган ҳудуд ёки маҳалладаги маҳтасиблик вазифасини адо этишлари учун…. Аммо, агар унинг бу ишга ҳуқуқи бўлмаса, у бу ишлардан тийилади.

Худо хоҳласа “Ҳадиси Шариф билан ” дастурининг кегинги қисимларини ўқигунингизга қадар Аллоҳнинг паноҳида бўлинглар! Сизларга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин.

1445-х 20-Зулхижжа.

2024-ж 26-июнь.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here