Бисмиллааҳи Роҳмаанир Роҳим.
“Ҳадиси Шариф билан”
Волийлар
Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
روى أبو داوود في سننه قال: حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ حَدَّثَنَا هُشَيْمٌ عَنْ مَنْصُورٍ عَنْ ابْنِ سِيرِينَ قَالَ أَحْمَدُ قَالَ مَرَّةً يَعْنِي هُشَيْمًا عَنْ بَعْضِ وَلَدِ الْعَلَاءِ أَنَّ الْعَلَاءَ بْنَ الْحَضْرَمِيِّ كَانَ عَامِلَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْبَحْرَيْنِ فَكَانَ إِذَا كَتَبَ إِلَيْهِ بَدَأَ بِنَفْسِهِ
Абу Довуд ўз “Сунан”ида айтади: “Бизга Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилди, Ҳушайм бизга Мансурдан, ибн Сийриндан ривоят қилди: Ал-Алаа ибн Ал-Хазрамий Росулуллоҳ ﷺнинг Баҳрайндаги омили бўлган эдилар. Агар у киши ﷺ унга мактуб йўлласалар ўзларидан бошлар эдилар.
روى مسلم في صحيحه قال: حَدَّثَنَا عَبْدُ الْمَلِكِ بْنُ شُعَيْبِ بْنِ اللَّيْثِ حَدَّثَنِي أَبِي شُعَيْبُ بْنُ اللَّيْثِ حَدَّثَنِي اللَّيْثُ بْنُ سَعْدٍ حَدَّثَنِي يَزِيدُ بْنُ أَبِي حَبِيبٍ عَنْ بَكْرِ بْنِ عَمْرٍو عَنْ الْحَارِثِ بْنِ يَزِيدَ الْحَضْرَمِيِّ عَنْ ابْنِ حُجَيْرَةَ الْأَكْبَرِ عَنْ أَبِي ذَرٍّ قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَلَا تَسْتَعْمِلُنِي قَالَ فَضَرَبَ بِيَدِهِ عَلَى مَنْكِبِي ثُمَّ قَالَ: “يَا أَبَا ذَرٍّ إِنَّكَ ضَعِيفٌ وَإِنَّهَا أَمَانَةُ وَإِنَّهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ خِزْيٌ وَنَدَامَةٌ إِلَّا مَنْ أَخَذَهَا بِحَقِّهَا وَأَدَّى الَّذِي عَلَيْهِ فِيهَا
Муслим ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилиб шундай дейди: Абдулмалик ибн Шуъайб ибн Ал-Лайс менга Абу Зардан ривоят қилди, у Росулуллоҳ ﷺга: “Эй Аллоҳнинг Росули мени омил этиб тайинламайсизми? Дедим. У киши ﷺ елкамга қўллари билан уриб: “Эй Абу Зар сен заифсан, масъулият омонат бўлиб у қиёмат куни хорлик ва надоматдир, магар уни ўз ўрнида ишлатган ва хиёнат қилмаган кимса мустасно дедилар”.
Имом Ан-Нававий Муслимнинг ушбу ҳадисини қуйидагича шарҳлайди:
“Эй Абу Зарр, сен ожизсан, бу омонатдир, қиёмат куни эса шармандалик ва афсус-надомат бўлур, магар уни ҳақ ила олган киши Бундан мустасно.
Бошқа ривоятда:
يَا أَبَا ذَرّ إِنِّي أَرَاك ضَعِيفًا، وَإِنِّي أُحِبّ لَك مَا أُحِبّ لِنَفْسِي، لَا تَأَمَّرَنَّ عَلَى اِثْنَيْنِ، وَلَا تُوَلَّيَنَّ مَال يَتِيم
“Эй Абу Зарр сени заиф эканингни биламан, мен ўзим учун яхши кўрган нарсамни сенга ҳам раво кўраман. Икки кишига Амир бўлмагин, етимнинг молини емагин ва халққа волийлик қилмагин”
Мазкур ҳадис волий бўлишдан қочишга етарли ибратдир. Айниқса, ўша давлатнинг вазифаларини бажаришда заиф бўлганларга. Хорлик ва надомат эса бунга лойиқ бўлмаганларнинг жазосидир. Ёки унга муносиб бўлган ҳолда адолат қилмаган бўлса, Аллоҳ Таоло уни қиёмат куни шарманда қилади. Бу ишдаги бепарволигидан пушаймон бўлади. Аммо ким давлат мансаби бўлган валийликка муносиб бўлса ва унда адолат қилса, унга катта ажр бор. Буни саҳиҳ ҳадислар тасдиқлайди. Масалан, “Худо соя йўқ кунда ўз сояси остига оладиган етти тоифа” ҳақидаги ҳадис. Ҳадиси шарифда: “Албатта, адолат эгалари нурдан бўлган минбарларда бўлурлар”, дейилади. Бу масала мусулмонлар ижмоси билан якдил бўлди. Шунга қарамай, масъулият катта хавф туғдиргани учун Пайғамбаримиз ﷺ ундан огоҳлантирганлар, уламолар ҳам ундан огоҳлантириб, ундан тийилишган. Ўтмишда тўғри йўлда бўлганлар бундан ўзини тийиб, масъулиятдан қочганлари сабабли жазоланиб, азиятларга сабр қилиб яшаганлар.
Азиз биродарлар! Аллоҳнинг изни билан фатҳ этилган ерларга Аллоҳнинг элчиси ﷺ валийларни тайин қилганлар. Масалан: Аттоб ибн Асидни Маккага, Амр ибн Ҳазмни Яманга, Зиёд ибн Лабид Ал-Ансорийни эса Хазрамавтга волий қилганлар.
Волий – халифа томонидан Ислом давлатининг вилоятларидан бир вилоятига ҳоким этиб сайланади ва у ўша вилоятнинг амири бўлади.
Ҳоким билан Волийнинг шартлари бир хил бўлиб, улар: Эркак, мусулмон, болиғ, оқил, ҳур, одил ва ўз вазифаларини бажаришга қодир бўлишлигидир. Чунки волийлик ҳукм (бошқарув)га киради. Қомус “Ал-Муҳит”да: “Бир нарсанинг бошқарувчиси ва унинг ҳокими” деб келади. Шунингдек волий одамларнинг орасида ҳокимликка лаёқатли, тақводорлиги билан танилган аҳли илим, ўз вазифаларини ало даражада бажарадиган ва фуқароларнинг қалбларига иймон ва улуғворликни сингдира оладиган бўлиши лозим. Росулуллоҳ ﷺ ўз волийларини манашу сифатларга монан танлар эдилар.
Волийни ишдан бўшатиш:
Халифа волийни ишдан бўшатишни лозим топса у ишдан бўшайди. Зеро Росулуллоҳ ﷺ Муоз ибн Жабални Яманга волийлик қилишдан ҳеч бир сабабсиз бўшатганлар. Агар вилоят аҳлининг аксар қисми ёки унинг ноиблари волийдан норози бўлсалар ёхуд унга нисбатан ғазаб холатида бўлсалар – Росулуллоҳ ﷺ Ал-Алаа ибн Ал-Хазрамийни Баҳрайннинг волийлигидан бўшатганлари каби – бўшатиб юборади. Чунки Абу Қайснинг делегацияси у кишининг устидан шикоят кўтарганлар. Шунинг учун Ҳизбут Таҳрир – яқин кунларда Аллоҳнинг изни ила тикаланажак халифалик давлатида татбиқ қилинадиган дустурида – “вилоят мажлиси, вилоят ахли томонидан сайланишини” икки сабабга кўра табанний қилади:
- Волий ўз вилоятининг воқелигини кўра билишида унга ёрдамчи бўлишлари учун. Зеро улар унинг аҳли хамда уни (вилоятни) бошқалардан кўра яхшироқ билувчилардир.
- Волийнинг устидан ҳукм қилинган чоғида зарурат бўлса, мажлиснинг раъйи инобатга олинади. Агар мажлиснинг ағлабияти унинг устидан шикоят кўтарса халифа уни ишдан бўшатади.
Азиз биродарлар, чорак асрларда волийлик икки қисимдан иборат бўлган: 1. Намозга волийлик 2. Хирожга волийлик.
Волий умумий бўлиши мумкин, масалан намоз ва хирожга. Волий хос бўлиши мумкин масалан, намознинг ёки хирожнинг ўзига. Росулуллоҳ ﷺ Зиёд ибн Лабид Ал-Ансорийни Хазрамавтга волий қилиш билан бирга, закотга ҳам масъул бўлганлар. Бу эса, у кишининг умумий волий бўлганларини англатади. Фарват ибн Масийкни Мурод, Музбайд ва Мазбаж қабилаларига волий қилгач, у киши билан бирга Холид ибн Саъид ибн Ал-Ости закотга масъул қилиб юборганлар. Бу иккисининг волийлиги хос волийлик бўлган. Шуни таъкидлаш лозимки, намозга волий бўлиш одамларга фақат намозда имом бўлиш дегани эмас, аксинча, намоздан мурод барча ишлар бўлиб, илло булар жумласига молия кирмайди.
Халифа волийга хох умумий бошқарув ҳуқуқини берсин хох хос бошқарув ҳуқуқини берсин, жоиз. Бироқ Ҳизб ўз дустурида – волийни халифадан мустақил бўлишлигини таъминлайдиган ишлардан ташқари умумий эмас, балки хос бошқарув хуқуқи берилишини – табанний қилди…
У ишлар эса армия, қозилик ва молиядир. Бу уч ишни алохида, давлатнинг барча жихозлари каби халифага тобей бўлган бир жихоз амалга оширади, яъни волийдан ажралган бир жихоз. Зеро Аббосийларнинг заифлашган даврида волийларга умумий бошқарув ҳуқуқи берилгани сабабли улар мустақил бўлишиб халифага, унинг ҳаққига дуо қилиш ҳамда унинг номидан тангаларни зарб қилишдан бошқа иш қолмаган эди. Шундай қилиб волийларга умумий бошқарув ҳаққини бериш давлатнинг зарар кўришига олиб келди.
Волийларнинг бир вилоятдан бошқа вилоятга кўчирилиши:
Волий бир вилоятдан олиниб бошқа вилоятга кўчирилмайди. Балки волий тайин этилади ва ишдан бўшатилади Чунки Расулуллоҳ ﷺ волийларни ишдан бўшатганлар лекин кўрмаганлар.
Волийларни кузатиш ва текшириб туриш:
Халифа волийларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиши ва уларни диққат қаттиқ қўллик билан кузатиб бориши керак – хоҳ буни ўзи тўғридан-тўғри амалга оширсин, хох ўзининг номидан бировни тайинлаш орқали бўлсин – уларнинг аҳволини аниқлаш ва уларни текшириш ҳуқуқига эгадир. Шу билан бирга тафвиз муовини ҳам халифага ўзи назорат қиладиган вилоятлар волийларини, уларнинг тутаётган ишлари ва режалари ҳақида маълумот бериб туради… Халифа ҳам волийларини жамоий ёки алохида шаклда йиғиб уларнинг қўл остидагилари томонидан келган шикоятларни эшитади. Расулуллоҳ ﷺ волийларни тайинлашда уларни синовдан ўтказар, иш юритиш йўлларини кўрсатар ва баъзи муҳим ишлардан огоҳлантирар эдилар. Уларнинг хабарларидан унга етказилган нарсаларни эшитиб, волийларни молия борасида ҳисоб-китоб қиларди…
Ал-Бухорий ўз «Саҳиҳ»ида Абу Хумайд Ас-Саъдийдан ривоят қилган:
سْتَعْمَلَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلًا عَلَى صَدَقَاتِ بَنِي سُلَيْمٍ يُدْعَى ابْنَ الْلَّتَبِيَّةِ فَلَمَّا جَاءَ حَاسَبَهُ قَالَ هَذَا مَالُكُمْ وَهَذَا هَدِيَّةٌ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَهَلَّا جَلَسْتَ فِي بَيْتِ أَبِيكَ وَأُمِّكَ حَتَّى تَأْتِيَكَ هَدِيَّتُكَ إِنْ كُنْتَ صَادِقًا”.
“Расулуллоҳ ﷺ Ибн Ал-Латбия исмли бир кишини Бану Сулайм қавмларининг закотини йиғиш учун ишга қўйдилар. У киши: “Бу сенинг мулкинг, бу менга берилган совға”, деди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ: «Агар ростгўй бўлсанг айт, ота-онангнинг уйида ўтирганингда сенга совға қилинармиди?» дедилар.
Волийлар мана ўшалар, бўлиб бу халифалик давлавлатининг тўртинчи жихозидир. Манашу аҳкомлар волийларни салтанат ва ҳокимият талашиш фитнасидан сақлайди. Қодир Аллоҳдан буюк халифалик давлатини жихозлари ва умматнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳоким омиллари билан бирга бўлган холда кўришимизни ва ушбу муборак давлат Ислом рисоласини оламга олиб чиқишини сўраб қоламиз.
Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
1445-х 17 – Зул-ҳижжа. 2024 йил 27 июн.