Германияда Исломга қарши кураш кучайди

1527
0

Германияда Исломга қарши кураш кучайди

Германия ҳукумати эълон қилган ҳисоботда, 2023 йилда мусулмонлар ва Исломий қадриятларга қарши 1926 марта ҳужум қайд этилгани маълум қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпдир. 2022 йилда 898та ҳолат қайд этилган. Бу эса ҳар куни бешта ҳодиса қайд этилганини англатади. Ҳужумлар асосан масжид ва қабристонларда содир этилган. Ҳужумларнинг 15 фоизида мусулмонларга турли даражада жароҳатлар етказилган. Исломофобларнинг, асосан, талабалар ва аёлларга ҳужумлари кучайган. Юқоридаги рақамлар расман қайд этилган ҳолатлардир. Расман қайд этилмаган жиноятлар бир неча баробар кўплиги сир эмас. Зеро, расмий идоралар мусулмонларнинг бу турдаги жиноятлар юзасидан мурожаатларига жиддий эътибор қаратмайди. Натижада, аксарият воқеалар қайд этилмай қолаверади.

83 миллион аҳолига эга Германияда 6 миллионга яқин мусулмон яшайди. Шунга қарамай, Ғарб жамияти демократик тузум ваъда қилган эркинликларни ҳимоя қилиш борасида ўта иккиюзламачилик билан иш юритмоқда. Аниқроғи, улар шиор сифатида илгари сураётган эътиқод, фикр ва шахс эркинликларини ҳеч қандай ҳолатда мусулмонларга нисбатан қўлланмайдиган ҳолатга келтирилди. Аксинча, бу эркинликлар Ислом ва мусулмонларга қарши гуруҳлар қўлидаги қуролга айланди. Бунга Қуръони Каримни ёқиб, оёқ ости қилиш каби жирканч ҳодисаларда ва Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг карикатураларини чоп этишларида гувоҳ бўлдик. Демак, кофирларнинг “эркинлик” шиорлари фақат Исломга қарши курашга келганда ортиқчаси билан қўлланилади. Аммо Макроннинг карикатурасини чизиш каби ҳодисаларда эса “сўз эркинлиги” ўрнини “ҳақорат қилиш” эгаллайди.

Қолаверса, Исломий ўлкаларнинг раҳбарлари кофирларнинг бундай жирканч ишларига қарши қуруқ танқиддан нарига ўта олмайдиган бўлиб қолишди. Айримларнинг аччиқ сўзлари фақат сайлов пайтида “очко” тўплаш учунгина популистик ҳаракатга айланиб қолди. Бироқ сайловдан кейин Исломга қарши курашаётган давлатлар билан яна алоқалар давом этмоқда.

 Шундай экан, биз мусулмонлар кофирларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши курашларига бефарқ бўлмаслигимиз керак. Агар биз бефарқ бўлсак, бу уларни бошқа қадриятларимизга ҳам ҳужум қилишга ундайди. Қолаверса, устимиздаги раҳбарларни бугунги кундаги шармандали вазиятдан халос бўлиб, Исломий қадриятларни ҳимоя қилишга чақиришимиз керак. Улар тарихда ўтган етакчилардан ўрнак олишлари лозим.

 Эй Ислом Умматига ва Исломий қадриятларга ҳужум қилаётган дин душманлари! Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам ваъда қилган, инсониятни дунё ва охиратда нажотга эриштирадиган Рошид халифаликнинг тикланишига оз қолди, иншаАллоҳ. Халифа Ислом ва мусулмонларни ҳар хил ҳужумлардан ҳимоя қилувчи қалқон ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مَنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». (Муттафақун алайҳ).

 Бу қалқон мусулмонларни қарийб 1400 йил давомида ҳимоя қилди. Халифалик тарихи буни тасдиқлаб турибди. Қачонки ушбу қалқон қайта тикланса, Аллоҳ Таолонинг иродаси билан Ислом ва мусулмонларнинг яна азизликка етиши шубҳасиз.

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here