Ғарбнинг бузуқ ғоялари – демографик инқироз

2073
0

Ғарбнинг бузуқ ғоялари – демографик инқироз

Бугунги кунда Ғарб жамияти ҳалокат ёқасига келиб қолди. Чунки Ғарбда, айниқса Европа давлатларида туғилиш нисбати камайиб, кексалар кўпайиб бормоқда. Масалан, баъзи Ғарб шаҳарларида одамларнинг ўртача ёши 60 ёшни ташкил қилади. Бу Ғарб жамияти қариб қолганига энг ёрқин далилдир. Бундай ҳолат иқтисодиётга катта салбий таъсир этибгина қолмай, наслнинг ҳам йўқ бўлиб кетиш хавфини орттиради.

Олимларнинг фикрича, Ғарбда гомосексуализм ва феминизм каби бузуқ ғояларнинг тарқалиши ушбу демографик фалокатнинг асосий сабабчисидир. Ўз навбатида, бу бузуқ ғоялар жамиятнинг анъанавий асосларини бузиб, “оила”, “ота-оналик”, “никоҳ”, ҳатто “аёллик” ва “эркаклик” тушунчаларига қарши курашади.  Албатта, бу ёмон оқибатларга олиб келиши табиий.

Ғарб мазкур бузуқ ғояларни бутун дунёга ёйишга ҳаракат қилмоқда. Бинобарин, у бутун дунё бўйлаб ўз таъсирини ва ҳукмронлигини БМТ ёрдамида тарқатаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бошқача айтганда, Ғарбнинг қўлидаги воситага айланиб қолган БМТ бу соҳада катта ишларни амалга оширмоқда ва Ғарбнинг бузуқ ғояларини одамларга қабул қилдириш ва тарқатиш учун кучли ташвиқот олиб бормоқда.

БМТ резолюциялари ва Ғарб қонунлари “учинчи жинс” мавжудлигини тан олади ва жинсини ўзгартирмоқчи бўлган ҳар бир кишини рағбатлантириб, қўллаб-қувватлайди. БМТ гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш ниқоби остида гомосексуализм ва феминизм ғояларини илгари суради. Бунинг учун тегишли қонун ва дастурларни қабул қилдириш мақсадида ташкилотга аъзо давлатларга босим ўтказади. Қолаверса, БМТ 17 май кунини Халқаро гомофобия, трансфобия ва бифобияга қарши кураш куни деб эълон қилди.

БМТ, шунингдек, гомосексуализм ва феминизмни қонунийлаштирадиган халқаро конвенцияларни қабул қилди. Масалан: Аёлларни дискриминация қилишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция, Аёлларга нисбатан зўравонликни тугатиш тўғрисидаги декларация, Европа Кенгашининг аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ва унинг олдини олиш тўғрисидаги конвенцияси (Истанбул конвенцияси) шулар жумласидан. Аёллар мақоми бўйича БМТ комиссиясининг 2004 йилги баённомасида гомосексуализм расман қабул қилиниб, гомосексуалларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни жамиятга қабул қилишга чақирилган. Гомосексуалликни қонунийлаштириш мақсадида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси 2012 йилда “гейлар ҳуқуқлари бўйича қўлланма” чиқарди. Бундай ҳаракатлар, қонунлар, конвенциялар ва қарорлар натижасида гомосексуализм ва феминизм ғоялари кенг тарқалмоқда. Ҳатто боғча, мактаб ва таълим муассасаларида ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, бу бузуқ ғояларнинг тарқалиши ёмон оқибатларга олиб келди. Аниқроғи, Европа жамиятида оилалар бузилиб, туғилишлар камаймоқда ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Ле Фигаро нашри чоп этган тадқиқотга кўра, Европа давлатларини “демографик ҳалокат” кутмоқда. Тадқиқот шуни тасдиқлайдики, Европада туғилиш даражаси ўта пасайиб кетганлиги туфайли янги авлод пайдо бўлишига кафолат йўқ. Тадқиқотда айтилишича, Италияда 1964 йилда бир миллион бола туғилган бўлса, 2022 йилда атиги 393 минг бола туғилган. Евростат ҳисоботига кўра, сўнгги ўн йилликда Европа Иттифоқи аҳолисининг ўсиш суръати секинлашмоқда. Сўнгги ўн йилликларда ўлим сони туғилишдан кўп бўлиб, Европа аҳолисининг асосий қисми қариялардан иборат бўлиб қолган.

Гомосексуализм ва феминизмнинг бузуқ ғоялари натижасида оила институти ҳам издан чиқди. Франция Миллий Статистика Институти маълумотларига кўра, 1991 йилда никоҳсиз туғилган болалар сони 37 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 65 фоизга етган. Британияда эса 2008 йилда эр-хотинлик озчиликни ташкил қилиб, аксарият одамлар никоҳсиз муносабатларни танлаган ва болаларнинг деярли ярми никоҳсиз туғилган. Шунингдек, ёлғиз эркаклар ва аёллар даражаси 50% дан ошиб кетган. Ҳар уч жуфтликдан иккитаси ажрашган.

Ғарб тарғиб қилаётган гомосексуализм ва феминизм ғоялари Ғарб жамиятининг ҳаётига таҳдид солмоқда. Чунки бу бузуқ ғоялар жамият пойдеворини бузиб, халқнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади. Бироқ, худди шу тадқиқотларнинг тасдиқлашича, мусулмонлар жамияти кўпайиб боряпти. ХХI аср ўрталарига келиб мусулмонлар сони уч миллиардга етиши айтилмоқда. Мусулмонларнинг бундай муваффақиятининг сири нимада? Албатта, бунинг сири Исломда. Ислом демократиянинг бузуқ ғоялари ва тушунчаларини рад этади. Мусулмонлар ўз динларининг қадриятларини бу бузуқ ғоялардан устун қўядилар. Шунинг учун ҳам, йўқ бўлиб кетиш арафасида турган Ғарб турли резолюция ва конвенциялар тайёрлаб, бошқа давлатлар, хусусан мусулмон давлатларга бузуқ ғояларини қабул қилдириш учун БМТни ишга солмоқда. Демак, биз БМТнинг ҳалокатга олиб келадиган турли резолюциялари ва конвенцияларини рад этишимиз лозим. Айни пайтда динимизни мустаҳкам ушлаб, Исломни олий қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Ислом нафақат мусулмонларни, балки бутун инсониятни ҳалокатдан қутқарадиган мафкурадир!

Ҳорун Абдулҳак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here