Хитойнинг Қирғизистондаги таъсири кучайиб бормоқда

1296
0

Хитойнинг Қирғизистондаги таъсири кучайиб бормоқда

Сўнгги ўн йилликда Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик жуда фаол ривожланди. Қирғизистон Хитойнинг ғарбий қисми билан чегарадош бўлгани сабабли Хитой учун стратегик аҳамиятга эгадир. Чунки “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси доирасида Марказий Осиё орқали Ғарбга савдо йўлларини очишдан ва мамлакатимиздаги хомашёлардан Хитой манфаатдор. Хитой Қирғизистоннинг асосий савдо шеригига айлангани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда Қирғизистон ташқи савдо айланмаси 15,7 миллиард долларни ташкил этган. Бундан 12,4 миллиард доллари импортга тўғри келса, 3,3 миллиард доллари экспортга тўғри келади. Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги умумий савдо ҳажми эса 5,4 миллиард доллардан иборат бўлиб, ташқи савдо айланмасининг 34,4 фоизини ташкил этди. Қирғизистон Хитойга 80,4 миллион доллар миқдорида мол экспорт қилган ва бир вақтнинг ўзида 5,3 миллиард доллар миқдорида импорт қилган. Бу ҳажм Хитой билан умумий савдо ҳажмига деярли тенг. Кўриб турганингиздек, экспорт ва импорт ўртасидаги жуда катта фарқ мавжуд.

Бугунги кунда Қирғизистоннинг ташқи қарзи 6 миллиард доллардан ошди. Ташқи қарзнинг катта қисми Хитой банкига тегишлидир. Аниқроғи, Қирғизистон Хитойдан 1,7 миллиард доллар қарздор. Хитойга тўланадиган қарз йилдан-йилга ортиб бормоқда. Масалан, 2007 йилда Қирғизистон Хитойдан бор-йўғи 8,5 миллион доллар қарз бўлган бўлса, ҳозир бу миқдор 1,7 миллиард долларга етди.

Мамлакатимизда Хитойнинг 300 дан ортиқ корхонаси, шунингдек, 200 га яқин Қирғизистон-Хитой қўшма корхоналари фаолият юритмоқда. Тоғ-кон саноати корхоналарининг 80 фоизи хитойликларга тегишли.

Кўриб турганингиздек, бир томондан Хитойдан қарзимиз ортиб бораётган бўлса, иккинчи томондан ер ости бойликларимизни талон-тарож қилаётган корхоналарнинг аксарияти Хитойга қарашли. Мамлакатимизга кредит сифатида келган қарзларнинг аксарияти Хитойга қайтиб кетади. Бунинг мисолини мамлакатимиздаги иккита йирик лойиҳада кўришимиз мумкин. Бишкек иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш учун Хитой банкидан 386 миллион доллар, “Датка-Кемин” линиясини қуриш учун эса, 389 миллион доллар кредит олинди. Ушбу иккита йирик лойиҳа Хитойнинг ТВEА компанияси томонидан амалга оширилди. Бошқача айтганда, Хитойдан кредит олиб, ўзига қайтариб бердик, аммо қарз елкамизда қолди. Мана шундай лойиҳалар билан Хитой бир тош билан икки қушни уриб, бизни қарзга ботирмоқда.

Кончилик соҳасида ҳам аҳвол яхши эмас. Юқорида айтиб ўтилганидек, тоғ-кон саноати корхоналарининг 80 фоизи хитойликларга тегишли. Хитой компаниялари ўз фаолияти тўғрисида ҳеч қандай ҳисобот бермайди. Шунинг учун улар қанча кон қазаётгани, мамлакатдан қанчасини олиб чиқиб кетаётгани номаълум. Бу орада Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси амалга ошиш арафасида турбди. Бу темир йўл қурилиши Хитой манфаатларига хизмат қилади. Яъни, бу темир йўл Хитой товарларини экспорт қилишни осонлаштиради ва шу билан бирга, бизнинг ерости бойликларимизни осонгина ташиб кетишга хизмат қилади. Бундан ташқари, ушбу лойиҳага 8 миллиард доллар сарфланиши айтилмоқда. Қирғизистоннинг улуши қанча бўлиши номаълум. Ҳар ҳолда бу миқдор миллиардларга етиши аниқ. Президент Садир Жапаров қарзлар кўпайганидан хавотирланмасликка ва бу кредитлардан мақсадли фойдаланилаётганига шама қилган эди. Демак, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш учун Қирғизистон Хитойдан кредит олиши эҳтимолдан узоқ эмас.

Хулоса қилиб айтганда, Хитой Қирғизистонда мустамлакачилик экспансиясини кучайтирмоқда. Ҳукуматнинг хиёнаткорона сиёсати эса мустамлакачилик учун яхши шароит яратмоқда. Жапаров ўтган йили “Хитой-Марказий Осиё” форумида икки давлат ўртасидаги муносабатлар тарихда кўрилмаган даражада энг яхши ҳолатда эканлигини таъкидлаган эди. Демак, ҳукумат Хитой билан ҳамкорликни давом эттиради, ҳатто муносабатлар яна-да мустаҳкамланиши мумкин. Лекин биз бу ҳамкорлик қандай ёмон оқибатларга олиб келганини кўрдик. Юқоридаги фактлар буни тасдиқлаб турибди.

Аслида, бу янги даврнинг мустамлакачилигига капитализм йўл очиб бермоқда. Капиталистлар сармоя, глобализм, кредит йўлларии билан мамлакатларнинг минерал бойликларини талон-тарож қилишад ва бу ресурслардан бошқалар фойдаланишга рухсат беришмайди. Натижада халқнинг бойлиги бир ҳовуч кишилар қўлида тўпланиб қолади. Шундай экан, бундай мустамлакачилик сиёсатига йўл қўймаслигимиз керак. Бунинг учун Исломни яхши ўрганишимиз, уни маҳкам тутиб, шу асосда бирлашишимиз керак. Бизни бу мустамлакачилик, қуллик ва оғир аҳволдан фақат Ислом қутқаради. Чунки Исломнинг иқтисод, сиёсат, бошқарув ва бошқа соҳалардаги ҳукмлари инсон муаммоларни ҳал этиш, жамиятга тинчлик ва фаровонлик олиб келишни кафолатлайди.

Ҳорун Абдулҳак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here