Темир йўл лойиҳаси Хитойнинг минтақадаги таъсирини кучайтиради
6 июн куни Пекинда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини молиялаштириш, қуриш, фойдаланиш ва таъмирлаш ҳақида битим имзоланди. Президент Садир Жапаров масалага доир видео мурожаатида учта давлат мазкур лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Бундан аввал темир йўлнинг умумий узунлиги 311 километр ва тахминий қиймати эса 4,7 миллиард доллар эканлиги айтилган эди. Ушбу лойиҳа амалга оширилса, уч давлатнинг Яқин Шарқ ва Жанубий Европага чиқиш йўли қарийб 900 километрга қисқаради.
20 йилдан бери муҳокама қилиб келинаётган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси бўйича уч томонлама ҳамкорлик Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2022 йил Самарқандда бўлиб ўтган саммитида имзоланган эди.
Темир йўл юк ташишда нархи арзонлиги бўйича дунёдаги энг стратегик муҳим йўналиш ҳисобланиб, сув транспортидан кейинги ўринда туради. Юқоридан маълум бўлишича, темир йўл қурилиши билан Хитойнинг минтақадаги таъсири, шубҳасиз, ортади. Шу пайтгача темир йўл лойиҳаси Россиянинг минтақадаги манфаатларига зид бўлгани учун амалга ошмай турган эди. Ҳозирда Украина ботқоғига ботиб қолган Россия Марказий Осиёдаги таъсирини Хитой билан бўлишишга мажбур. Хитой ушбу лойиҳа билан чекланиб қолмай, минтақадаги бошқа давлатлар билан савдо марказларини қуриш орқали иқтисодий экспансияни оширишга (яъни, янги ҳудудлар ва бозорларни эгаллаш ҳамда таъсир доирасини кенгайтиришга) ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Хитойга газ ва нефт қувурлари ётқизилиши ҳамда туркман ва ўзбек газининг салмоқли улуши Хитойга кетаётгани ҳам, бу давлатлардаги Россия манфаатларининг заифлашаётганини кўрсатади.
Демак, юқорида тилга олинган темир йўл лойиҳаси Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг иқтисодий манфаатлари учун зарур бўлса, бунда Хитойнинг иқтисодий манфаатларига қўшимча равишда стратегик ва сиёсий манфаатлари ҳам бор. Аниқроғи, Хитой минтақа давлатларини экспансия қилиш орқали минерал ресурслар ва хомашёга эга бўлишни ҳамда ўз товарлари учун янги бозорлар очишни истайди.
Аслида, бу лойиҳа минтақа давлатлари ва халқларига фойдали бўлиши учун уни шу давлатларнинг ўзлари қуриши ва ҳеч бир мустамлакачи давлатнинг темир йўлга молиявий ёки бошқа турда таъсир кўрсатишига йўл қўйилмаслиги керак. Чунки мустамлакачи давлатлар мусулмон давлатларга ҳукмини ўтказиб ўз таъсирлари остига олишни истайди.
Хулоса қилиб айтганда, Марказий Осиё давлатлари Россиянинг иқтисодий заифлашгани туфайли Хитой билан ҳамкорликни кучайтирмоқда. Шундай экан, Хитойга қул бўлиб қолмаслик учун унинг иқтисодий, сақофий ва ҳарбий босқинчилигига қарши туришимиз лозим. Ҳокимиятдаги расмийларни ҳам халқнинг хоҳиш-истакларига бўйсундириш зарур. Шунингдек, Марказий Осиёдаги мусулмонлар Хитой босқинидан ва Россия ҳукмронлигидан қутулиш учун аввало бирлашиши керак. Бу бирлашиш миллатчилик, ватанпарварлик каби вақтинчалик тубан фикрлар асосида эмас, балки барча соҳалар учун асос бўладиган Исломий эътиқодга асосланиши керак. Фақат мана шу Исломга асосланган бошқарув тизими бизни мустамлакачилар зулмидан ҳимоя қилади ва жамиятимизнинг тинч ҳаёт кечиришини кафолатлайди.
Мумтоз Мавароуннаҳрий