Амаллар ниятга боғлиқ

0
2294

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Амаллар ниятга боғлиқ

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

عن أمير المؤمنين أبي حفص عمر بن الخطاب رضي الله عنه، قال: «سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: «إنما الأعمال بالنيّات، وإنما لكل امرئ ما نوى، فمن كانت هجرته إلى الله ورسوله، فهجرته إلى الله ورسوله، ومن كانت هجرته لدنيا يصيبها، أو امرأة ينكحها، فهجرته إلى ما هاجر إليه». (رواه البخاري ومسلم في صحيحهما)

Мўмининларнинг амири Умар ибн Хаттоб Gдан ривоят қилинади: «Албатта амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва ҳар бир киши ният қилган нарсасинигина олади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Росули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Росули учун деб эътибор қилинади. Кимнинг ҳижрати бирон дунё матоҳини қўлга киритиш ёки бирон аёлни никоҳлаб олиш учун бўлган экан, бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўша учундир». (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Бу ҳадис муҳаддисларнинг қалб қўридан ўрин олган ҳадислардан биридир. Чунки бу ҳадисда диний қоидаларнинг катта қисми мавжуд. Ҳатто баъзи уламолар “диннинг асосий тегирмон тоши икки ҳадис атрофида айланади. Улардан бири мана шу ҳадисдир. Иккинчиси, Оиша онамиз Iдан ривоят қилинган:

«من عمل عملاً ليس عليه أمرنا فهو رد»

Кимки бизнинг ишимизга асосланмаган амални қилса у рад этилур”, деган ҳадисдир. Бунинг сабаби шуки, бу ҳадис зоҳирий амаллар миқёси бўлса, аввалги ҳадис ботиний амаллар ўлчовидир”, дейишган.

Ният сўзининг луғавий маъноси истак, мақсад маъносини билдиради. Бундан кўриниб турибдики, ният қалбга боғлиқ амаллардандир. Шунинг учун у тилда айтилмайди. Набий e ибодатда ниятни тилда айтмаганлар. Масалан, ҳаж қилувчининг:

“لبيك اللهم حجًّا

“Аллоҳим, лаббай деб, ҳаж қилиш учун келдим” дейиши ниятни айтиш эмас, балки ҳаж аҳкомларини бажаришга киришганини билдиришдир. Бошқача айтганда, ҳажда талбия айтиш намозда такбир айтиш кабидир. Бунга далолат қиладиган нарса шуки, агар у ҳаж қилаётганда талбияни айтмаса, кўпчилик уламолар фикрига кўра ҳаж амали бажарилган бўлади.

Ниятнинг икки фойдаси бор:

Биринчиси, садақани қарздан, нафл рўзани фарз рўзадан ажратиш каби ибодатларни бир-биридан ажратишдир.

Иккинчиси: Ибодатларни урф-одатлардан фарқлашдир. Масалан: жунуб бўлган киши ғусл ниятида чўмилса, савобли ибодатга айланади. Бироқ, иссиқдан салқинлаш мақсадида чўмилса, бу оддий чўмилиш бўлиб, унга савоб берилмайди.

Бинобарин, уламолар ушбу ҳадисдан “Амаллар ниятларга яраша бўлади” деган муҳим қоидани чиқардилар. Бу қоида фикҳ илмининг барча соҳаларига тааллуқлидир.

Бу ҳадиси шарифнинг бошида Пайғамбаримиз e: “Албатта амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир”, деб бошладилар. Яъни, ниятсиз амал бўлмайди. Демак, шаръий вазифа юкланган мукаллаф (масъул) шахснинг ниятсиз бирор иш қилиши мумкин эмас.

Юқоридагилар шайтон (алайҳи лаъна)нинг васвасасига алданиб, бир ишни бир неча бор такрорлайдиган, лекин биз буни ният билан қилмаганмиз, деб ўзларини алдаб юрганларга ҳам жавобдир. Зеро, инсон, мукаллаф бўла туриб, бирор ишни ниятсиз ўз ихтиёри билан қила олмайди. Бошқача айтганда, одам бирор ишни мажбурланмай қилса, ният билан ва ихтиёрий равишда қилган ҳисобланади.

Расулуллоҳ eнинг: “وإنما لكل امرئ ما نوى” “ҳар бир киши учун ният қилган нарсаси бўлади” деган сўзлари “Барча ишларни Аллоҳ Таолонинг ўзи учун, холис қилиш зарур”лигини билдиради. Зеро, Расулуллоҳ e инсоннинг нияти бўлмаса, ихлос ва садоқат билан бирор иш қила олмаслигини баён қилганлар. Агар инсон ўз ишини Аллоҳ ва охират учун қилишни ният қилса, Аллоҳ Таоло унинг амалларини ёзиб, савобларини кўпайтириб беради. Агар у ўзини кўрсатиб қўйишни ва халқнинг ҳурматига сазовор бўлишни хоҳласа унда унинг бу иши бекор бўлади ва шунга яраша гуноҳ ёзилади.

Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда айтади:

فَمَنْ كَانَ يَرْجُوا لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا

 “Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)”. (Каҳф: 110).

Бинобарин, ақлли киши ҳар бир ишда охиратни ўйлаб иш қилиши ва Унга қалбини тайёрлаб бориши вожибдир. “Хўжа кўрсин”га иш қилиб, кичик ширкга тушиб қолишдан эҳтиёт бўлиши лозим.

يقول النبي صلى الله عليه وسلم مشيراً إلى ذلك: «مَنْ كَانَتْ الدُّنْيَا همّه، فَرَّقَ اللَّهُ عَلَيْهِ أَمْرَهُ وَجَعَلَ فَقْرَهُ بَيْنَ عَيْنَيْهِ وَلَمْ يَأْتِهِ مِنَ الدُّنْيَا إِلَّا مَا كُتِبَ لَهُ. وَمَنْ كَانَتِ الْآخِرَةُ نِيَّتَهُ؛ جَمَعَ اللَّهُ أَمْرَهُ وَجَعَلَ غِنَاهُ فِي قَلْبِهِ وَأَتَتْهُ الدُّنْيَا وَهِيَ رَاغِمَةٌ». (رواه ابن ماجه).

Бу ҳақда Пайғамбаримиз e шундай марҳамат қиладилар: “Кимнинг ғами дунё бўлса, Аллоҳ унинг ишларини ўнгидан келмайдиган қилиб қўяди, кўзини эса оч қилиб қўяди. Дунёдан ҳеч нарса тегмайди, фақатгина Аллоҳ ёзган насибанигина олади. Кимнинг нияти охират бўлса, Аллоҳ унинг ишларини ўнглаб қўяди, қалбини бойитади ва у хоҳламасада дунё оқиб келаверади (Ибн Можа ривояти).

Ниятнинг энг муҳим жиҳати шундаки, банда ният орқали қилмаган улуғ ишларининг савобига эришиб, солиҳлар даражасига кўтарилади.

كما ثبت عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال لما رجع من غزوة تبوك: «إن بالمدينة أقواما ما سرتم مسيرًا، ولا قطعتم واديًا، إلا كانوا معكم، قالوا يا رسول الله: وهم بالمدينة؟ قال: وهم بالمدينة، حبسهم العذر». (رواه البخاري)

Пайғамбар e Табук жангидан қайтар эканлар: “Мадинада бир қанча одамлар қолган бўлиб, сизлар қаерга борсангиз ва қайси водийга тушсангиз улар ҳам сизлар билан бирга бўлади, дедилар. Шунда саҳобалар: Эй Аллоҳнинг Росули, Мадинада туриб бунга эга бўладиларми? деб сўрашган эди. Росулуллоҳ ﷺ: «Ҳа, улар Мадинада бўлиб (бунга эга бўладилар), улар узр туфайли у ерда туриб қолишди», дедилар. (Бухорий ривояти)

Амалнинг қабул қилиниши ихлосга боғлиқ бўлгани учун Пайғамбаримиз e масалани янада ойдинлаштириш учун мисол келтирдилар:

فقال: «فمن كانت هجرته إلى الله ورسوله، فهجرته إلى الله ورسوله، ومن كانت هجرته لدنيا يصيبها، أو امرأة ينكحها، فهجرته إلى ما هاجر إليه

Кимнинг ҳижрати бирон дунё матоҳини қўлга киритиш ёки бирон аёлни никоҳлаб олиш учун бўлган экан, бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўша учундир».

Ҳижрат – куфр диёридан Ислом юртига ёки гуноҳ амаллар ўлкасидан солиҳ амаллар ўлкасига ҳижрат қилишдир. Тавба эшиги ёпилмагунча бу ҳижрат тўхтамайди.

ورد عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: «لا تنقطع الهجرة حتى تنقطع التوبة, ولا تنقطع التوبة حتى تطلع الشمس من مغربها». (رواه الإمام أحمد في مسنده وأبو داود والنسائي في السنن)

Пайғамбаримиз e: “Тавбанинг қабул бўлиши тўхтаб қолмагунигача ҳижрат тўхтамайди ва қуёш ғарбдан чиқмагунигача тавбанинг қабул бўлиши тўхтамайди”, дедилар.  Имом Аҳмад «Муснад»ида, Абу Довуд ва Насоий «Сунан» китобларида ривоят қилишган.

Айримлар бу ҳадис билан икки саҳиҳайнда ривоят қилинган «لا هجرة بعد الفتح»  “Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ” ҳадиси ўртасида зиддият бор, деб бу ҳадисга шубҳа қилишлари мумкин. Бунга жавоб шуки, охирги ҳадисдаги ҳижрат сўзининг маъноси Маккадан ҳижратнинг тўхташи билан боғлиқ. Макка Ислом диёрига айлангани сабабли ундан ҳижрат тўхтади. Лекин, шариатда ҳижрат атамаси учта маънони, яъни ватанни тарк этиш, амални тарк этиш ва амал қилувчини тарк этиш маъноларини ифодалайди. Ватанни тарк этиш – бу куфр юртидан иймон юртига ўтишдир. Амални тарк этиш эса, мусулмоннинг ҳар хил ширк ва гуноҳларни тарк этишидир. Амал қилувчини тарк қилиш – гуноҳ қилувчилар ва бидъатчиларни тарк этишдир. Расулуллоҳ e бундай дедилар:

كما جاء في الحديث النبوي: «المسلم من سلم المسلمون من لسانه ويده، والمهاجر من هجر ما نهى الله عنه». (متفق عليه)

Мусулмон – унинг тили ва қўлидан мусулмонлар зарар кўрмайдиган кишидир. Муҳожир (ҳижрат қилувчи) эса Аллоҳ ҳаром қилган нарсани тарк қилувчи кишидир” (Муттафакун алайҳи).

Ҳадисда кузатилган нарса шуки, Пайғамбаримиз e ўз сўзларида – гарчи аёллар дунё лаззатлари орасида умумий неъматлар сирасига кирса-да – уларни алоҳида таъкидлаб: «أو امرأة ينكحها» “ёки бирон аёлни никоҳлаб олиш учун”, дедилар.   Бу аёлларнинг фитнасига қарши қўшимча огоҳлантиришдир. Чунки уларга бўлган қизиқиш кучлироқ фитнадир. Пайғамбар e:

ما تركت بعدي فتنة أضر على الرجال من النساء. (متفق عليه)

“Мен ўзимдан кейин эркаклар учун аёллардан кўра зарарлироқ фитна қолдирмадим”, дедилар (Муттафакун алайҳи).

Пайғамбаримиз e: «فهجرته إلى ما هاجر إليه»ҳар бир киши ният қилган нарсасигина олади” деган сўзларига келсак: ҳижрат қилувчи киши дунёни ёки аёлни хоҳлаётганини айтган эмас. ما هاجر إليه “ният қилган нарсасигина олади” деган тарзида, ҳижратнинг нима учунлиги олмош сифатида ифодаланган. Яъни ҳижрат қилиш сабабини айтмай, бу дунёдан хоҳланаётган манфаат танқид қилинган.

Юқоридагиларга қўшимча, ушбу ҳадисдан илҳомланган муваффақиятли даъватчи халққа даъватни етказишда ҳақиқатни етказириб, ибратли мисоллар келтириши лозим. Чунки одамларнинг табиати воқеалар ва ибратли мисолларни эшитишни яхши кўради. Ибратли мисоллар билан айтилган фикр қулоққа сингиб, диллардан жой олиши шубҳасиз. Ана шунда у одамларнинг қалбида ўз изини қолдиради. Шунинг учун бундай мисоллар Қуръон ва Суннатда кенг қўлланилади. Аллоҳ Таолодан сўз ва амалимизда ихлос ва содиқлик сўраймиз!

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг.

12 Зулқаъда, 1445ҳ йил.

20 Май,         2024м йил.

NO COMMENTS