Ниқобга қарши кураш карвони Россияда кўрина бошлади

2796
0

Ниқобга қарши кураш карвони Россияда кўрина бошлади

Россиядаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Валерий Фадеев аёлларга ниқоб кийишни тақиқлашни таклиф қилди. Фадеев бу ҳақда “Парламент газетаси”га берган интервюсида айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Марказий Осиёнинг айрим давлатларида ҳам ниқоб таъқиқланган.

Ўтган йилнинг кузида Қирғизистонда ниқоб кийиш ва узун соқол қўйишни тақиқловчи қонун лойиҳаси парламентда тайёрланиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Бу билан Қирғизистон ҳукумати жамиятда чуқур илдиз отган Исломий муҳитни назорат қилишни мақсад қилган эди.

Ундан аввал Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси жамоат жойларда ниқоб кийган хотин-қизларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди.

Қозоғистон Таълим-тарбия вазирлиги ҳам “Мажбурий мактаб формасига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида”ги фармон доирасида ўқувчи қизларга ниқоб кийишни тақиқлади. Ота-оналар томонидан ушбу фармон конституцияга зид эканлиги ҳақида шикоят қилинган бўлса-да, конституциявий суд уни кўриб чиқишдан бош тортди.

Маълумки, Туркманистон ва Тожикистонда расмийлар соқол ва ниқоб баҳонасида Ислом динига қарши курашни давом эттирмоқда. Бу мамлакатларда шу кунгача соқол қўйган ва намоз ўқиб юрган фуқаролар ҳамда ниқоб ўраб юрган хотин-қизлар маҳаллий ҳокимият органларига чақирилиб, улар билан “тушунтириш ишлари” олиб борилмоқда.

Демак ўз-ўзидан маълумки, Марказий Осиёда олиб борилаётган Исломий қадриятларга қарши кураш бир томондан Россия каби мустамлакачи давлатларнинг кўрсатмалари асосида олиб борилаётган бўлса, иккинчи томондан, оммавий норозиликларни бостириш учун Исломий кўринишларга қарши курашдан баҳона сифатида фойдаланилмоқда. Чунки, диктатуранинг табиати шундайки, бир ҳовуч одамларнинг манфаати учун бошқаларнинг барча қадриятлари оёқ ости қилинади.

Аслида, ниқобни тақиқлаш ўзлари улуғлаб келаётган демократик қадриятларга зиддир. Аниқроқ айтганда, демократиядаги дин эркинлиги ва шахс эркинлиги инсонга исталган динга эътиқод қилиш ва ҳар қандай хусусиятдан фойдаланишни кафолатлайди. Бу қадрият дунёвий давлатнинг конституциявий қонунидир. Бироқ, бу режимлар ўз қадриятларидан воз кечиб, улардан фақат ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб келаётганига анча бўлди. Масалан, сатанизм, бутпарастлик ёки бошқа бузуқликлар учун дин эркинлиги берилади. Шунингдек мусулмон бўлмаганларга ўзлари хоҳлаган кийимни кийишлари ва ҳатто яланғоч юришлари учун ҳам йўл очиб берилади. Бироқ, Исломий қадриятлар ҳақида гап кетганда, масалага бошқача қаралади. Бу эса, демократик тузум билан диктаторлик тузум бир танганинг икки томони эканлигини, ҳар иккиси ҳам ўз хоҳиш-иродасини халқ иродасидан устун қўйишини кўрсатиб турибди!

Аслида, мусулималар ниқобни золим ҳокимият рухсат бергани ёки инсонга эркинлик берилгани учун киймайдилар, аксинча, Аллоҳнинг амри ва Исломий қадрият деб киядилар. Шундай экан, биз мусулмонлар мустамлакачи ва диктаторлик тузумларнинг Исломга қарши курашига қарши туришимиз лозим. Чунки бугун ниқоб кийишни ман қилган мутасаддилар эртага даъватимизни, намозимизни, рўзамизни ҳам ман қилиши табиий.

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here