Ҳадиси Шариф билан
Шериклик
Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ يَقُولُ أَنَا ثَالِثُ الشَّرِيكَيْنِ مَا لَمْ يَخُنْ أَحَدُهُمَا صَاحِبَهُ، فَإِذَا خَانَهُ خَرَجْتُ مِنْ بَيْنِهِمَا»
رواه أبو داودَ وصحّحه الحاكم
Абу Ҳурайра G ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ e шундай дедилар: “Аллоҳ Таоло, модомики икки шерикнинг бири иккинчисига хиёнат қилмас экан, Мен уларнинг учинчисиман, агар хиёнат қилса, уларнинг орасидан чиқаман, дейди”. Абу Довуд ривояти. Ҳоким бу ҳадисни “Саҳиҳ” деган.
“Авн ал-Маъбуд шарҳу Сунани Аби Довуд”нинг муаллифи бундай дейди: “Мен икки шерикнинг учинчиси бўламан”, дегани, мен улар билан биргаман, уларнинг мол-мулкини ҳимоя қиламан ва уларга яхшилик билан ризқ бериб, муносабатларига барака бераман”, деган маънони билдиради.
“Мен уларнинг орасидан чиқаман” дегани, уларнинг мол-мулки муҳофаза қилинмайди, бойликларида барбака бўлмайди деган маънони билдиради.
Разин: “уларнинг орасига шайтон кирди”, яъни шайтон уларнинг орасига кириб, учинчи бўлиб қолди” деган сўзни қўшимча қилган.
Ат-Тибий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Шериклик – бу уларнинг мол-мулки ва пулини ўзаро аралаштириб юборишдир. Аллоҳ Таолонинг улар билан шериклиги эса, мажозий маънода зикр қилинган. Аллоҳ Таоло уларга яхшилик, раҳм-шафқат, фойда ва барака беради ва уларнинг молларини ҳимоя қилади. Шунинг учун Аллоҳ Таоло Ўзини “уларнинг учинчисиман” деб атади. Хиёнат туфайли бараканинг кетишини, уларнинг орасига шайтон (алайҳи лаъна)нинг киришига тенглаштирди. Демак, “Мен уларнинг орасидан чиқаман”, дегани ҳам мажозий маънода айтилган.
Бу ҳадисдан маълумки, ёлғиз ишлагандан кўра шерик бўлиб ишлаш яхшироқдир. Чунки унда Аллоҳ Таолонинг борокати бўлади. Баракот берилган шерикликда икки шерикнинг ҳам рози бўлиши умид қилинади…
Шерикликнинг луғавий маъноси икки ёки ундан ортиқ улушнинг бир-биридан ажралмайдиган даражада аралашувидир. Шаръий маъноси эса икки ёки ундан ортиқ шахснинг фойда кўриш мақсадида бирон-бир молиявий ишни қилишга келишиб, тузган битимларидир.
Бошқа битимлар каби шериклик битими ҳам таклиф ва қабулни тақозо қилади. Яъни, бир тараф, фалон ишда сизни шерик қилдим, деса, иккинчи тараф, қабул қилдим, розиман, дейди. Аммо айнан шу лафз айтилиши шарт эмас. Таклиф ва қабулни ўз ичига олган маъно бўлса бас. Яъни, таклиф ва қабул бир тарафнинг нариги тарафга оғзаки ёки ёзма тарзда маълум бир нарсада шерик бўлишни таклиф қилиши, иккинчи тарафнинг эса шу таклифни қабул қилиши билан амалга ошади. Фақат шерик бўлишга келишишнинг ёки шерикчилик учун мол беришга келишишнинг ўзи ҳали битим ҳисобланмайди. Битим бир нарсада шерик бўлишнинг маъносини ўз ичига олиши шарт. Шериклик битимининг тўғри бўлиши учун битим тузилаётган нарса тасарруф бўлиши ва бу тасарруф ваколатни қабул қиладиган бўлиши шарт, Бошқача қилиб айтганда, агар шериклардан бири мавжуд бўлмаса, иккинчиси ишни ўз зиммасига олиши мумкин бўлиши керак. Шерикларнинг барчаси тенг ҳуқуққа эга бўлиб, шерикликга оид даромад ва харажатларни назорат қилиш имкониятига эга бўлиши керак, токи тасарруфдан олинган фойда улар ўртасида муштарак бўлсин.
Шериклик жоиз амалдир. Чунки Расулуллоҳ e пайғамбар қилиниб юборилган пайтларида одамлар шу иш билан шуғулланардилар. Расулуллоҳ e бунга эътироз билдирмадилар. У зот eнинг эътироз билдирмаганлари, яъни тасдиқлаганлари шерикликнинг жоизлигига шаръий далилдир.
وروى البخاريُّ من طريقِ سُليمانَ بنِ أبي مُسلمٍ أنه قال: سألتُ أبا المِنهالِ عن الصّرفِ يداً بَيِدٍ فقال: اشتريتُ أنا وشريكٌ لي شيئاً يداً بيدٍ ونسيئةً فجاءنا البراءُ بنُ عازبٍ فسألْناهُ فقال: فعلتُ أنا وشريكي زيدُ بن أرقمَ وسَأَلْنا النبيَّ صلى الله عليه وسلم عن ذلك فقال: (ما كانَ يداً بيدٍ فَخُذُوهُ وما كان نسيئةً فَرُدُّوه)
Бухорий Сулаймон ибн Абу Муслимдан ривоят қилади: «Абу Минҳолдан қўлма-қўл (нақд) пул алмаштириш хусусида сўраган эдим, у шундай деди: “Мен бир шеригим билан бир нарсани қўлма-қўл (нақд) ва насияга сотиб олдик. Шу пайт Барро ибн Озиб келиб қолди. Ундан бу ҳақда сўраган эдик, у «мен ҳам шеригим Зайд ибн Арқам билан шундай иш қилиб, Пайғамбар rдан у ҳақда сўраганимизда,
«مَا كَان يَدًا بِيَدٍ فَخُذُوهُ وَمَا كَانَ نَسِيئَةً فَرُدُّوهُ»
Қўлма-қўл (нақд)ини олинглар, насиясини қайтаринглар, деган эдилар», деди. (Бу бир валютани бошқа валютага сотиш каби бўлган. Масалан, олтин ёки динорни кумуш ёки дирҳамга сотиш каби. Ёки олтинни олтинга, кумушни кумушга сотиш каби. Шунинг учун улар Пайғамбаримиз e даврларида савдогар бўлганликларини айтишди. Улар шундай савдо қилдилар ва Пайғамбар eдан айирбошлашнинг ҳукми ва қайси ҳалол ва қайси ҳалол эмаслиги ҳақида сўрадилар. У зот e уларга тушунтириб, «агар қўлма-қўл (нақд) бўлса, яъни сотувчи ва харидор бир жойда алмаштирса, ҳалолдир. Лекин насия шаклида бўлса, яъни агар икки валютадан бирида кечикиш бўлса – бу жоиз эмас). Шерикликнинг бундай турлари мусулмонлар томонидан амалга оширилганлиги ва буни Расулуллоҳ e маъқуллаганликлари унинг жоизлигига шаръий далилдир.
Мусулмонлар билан мусулмонлар, зиммийлар билан зиммийлар, мусулмонлар билан зиммийлар, ўртасида ширкат тузиш жоиз. Мусулмон киши насронийлар, мажусийлар ва бошқа зиммийлар билан ҳам ширкат тузиши мумкин. Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади:
“عَامَلَ رَسُولُ اللهِ e أَهْلَ خَيْبَرَ – وَهُمْ يَهُودٌ – بِشَطْرِ مَا يَخْرُجُ مِنْهَا مِنْ ثَمَرٍ أَوْ زَرْعٍ“
«Пайғамбар e Ҳайбар аҳли билан – ҳолбуки улар яҳудийлар эди – у ерлардан чиқадиган мева ёки экиннинг ярмига келишдилар».
“اِشْتَرَى رَسُولُ اللهِ e مِنْ يَهُودِىٍّ طَعَامًا وَرَهَنَهُ دِرْعَهُ“
«Пайғамбар e бир яҳудийдан қалқонларини гаровга қўйиб, таом сотиб олганлар». Бухорий ривояти.
وروى التِّرمذيُّ عن ابنِ عبّاسٍ قال: تُوُفِّىَ النَّبِىُّ e وَدِرْعُهُ مَرْهُونَةٌ بِعِشْرِينَ صَاعًا مِنْ طَعَامٍ أَخَذَهُ لِأَهْلِهِ
Термизий ибн Аббосдан ривоят қилади: «Пайғамбар e вафот қилганларида қалқонлари оилаларига олган йигирма соҳлик таом учун гаровда бўлган».
Шунга кўра, яҳудийлар, насронийлар ва бошқа зиммийлар билан ширкат тузиш жоиз. Чунки улар билан савдо қилишга рухсат этилган. Фақат зиммийлар мусулмон билан шериклик қилганларида ароқ ва чўчқа каби ҳаром нарсаларни сотишлари жоиз эмас.
Кофир мусулмон билан шериклик қилишларидан аввалги ароқ, чўчқа савдосидан олган даромадларини мусулмон билан тузган шериклик учун ишлатишига келсак, бу ҳам жоиздир. Чунки маблағни сарфлаш ва тасарруф этишга рухсат берилмаса, шериклик тузиб бўлмайди. Демак, (шарий нуқтаи назардан) таъқиқланган ва уни бошқаришга рухсат берилмаган киши билангина шериклик қилиб бўлмайди.
Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг.
5 Зулқаъда, 1445ҳ йил.
13 Май, 2024м йил.