Умумий амнистия ботил бўлиб, Ислом шариати татбиқ қилинганда унга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди,

0
359

Матбуот баёноти

Умумий амнистия ботил бўлиб, Ислом шариати татбиқ қилинганда унга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди, чунки Ислом айбдорнигина жазолаб, уни кечирмайди ва бегуноҳ инсонлар асло қамоққа олинмайди

Жиноят ёмон қилмишдир, ёмон эса шариат ёмон деган ишдир. Шунинг учун қилмиш жиноят саналмоғи учун албатта уни ёмон қилмиш деган шаръий нусус керак. Ана шунда у жиноят ҳисобланади. Ёмон қилмишнинг даражасидан, яъни жиноятнинг катта ёки кичик бўлишидан қатъий назар, шариат ёмон қилмишни жазоланадиган гуноҳ деб белгилади. Зеро гуноҳ жиноятнинг айнан ўзидир. Одатда жазодан мақсад одамларни жиноят содир этишдан қайтариш, яъни жиноят содир этишларини олдини олишдир. Бундан ташқари, Ислом бу дунёда жазо бериш билан охиратдаги жазони соқит қилди.

Агар ушбу жазо ҳукми инсон, яъни инсоннинг чекланган ақли томонидан чиқарилса, ҳукм хато бўлиши муқаррар. Аммо ҳукм инсоннинг Холиқи томонидан чиқарилса, у хатодан холи бўлиши муқаррардир:

﴿أَلَا يَعۡلَمُ مَنۡ خَلَقَ وَهُوَ ٱللَّطِيفُ ٱلۡخَبِيرُ﴾

«Яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир»                                                                                                      [Мулк 14]

Ҳар замон ва маконга Исломнинг яроқли эканига имон келтирган мусулмон шариатда жазо-ҳад ва таъзир сифатида белгилаб қўйилган жазоларнинг тўғрилигига ва ҳикматлигига ҳеч қандай шубҳа қилмайди.

Ислом шариати инсон учун бўладиган ҳар бир ҳодисанинг ҳукмини баён қилиб, ҳалол билан ҳаромни билдириб ўтди. Бунинг учун буйруқ ва тақиқлар келтириб, инсон зиммасига буйруқларга амал қилиш, тақиқлардан четлашиш вазифасини юклади. Бас, инсон бу вазифани бузса ёмон қилмиш содир этган, яъни жиноят қилган ҳисобланади ва айни жиноят учун уни жазолаш керак бўлади. Токи, одамлар Аллоҳнинг буйруқларини бажарсинлар, қайтариқларидан қайтсинлар. Акс ҳолда, ушбу буйруқ ва тақиқларнинг – бузилгани учун жазо қўлланмаса – маъноси бўлмайди. Дарҳақиқат, исломий шариат бу жиноятлар учун охиратдаги жазоларни ва бу дунёдаги жазоларни баён қилиб берган.

Охиратдаги жазо Аллоҳ Таолонинг қўлида бўлиб, жиноятчини қиёмат куни Ўзи жазолайди. Аллоҳ Субҳанаҳу бундай деган:

﴿يُعۡرَفُ ٱلۡمُجۡرِمُونَ بِسِيمَٰهُمۡ فَيُؤۡخَذُ بِٱلنَّوَٰصِي وَٱلۡأَقۡدَامِ﴾

«(Қиёмат Кунида) жиноятчилар белгиларидан таниладилар, пешона ва оёқларидан ушланурлар (ва жаҳаннамга отилурлар)                                                                                    [ар-Роҳман 41]

Дунёдаги жазога келсак, уни ҳукмдор ижро қилади, яъни давлат Аллоҳнинг жазо-ҳадларини қўллайди, жиноятлар ва таъзир аҳкомларини татбиқ қилиб, ижро этиб, қонунбузарликка чоралар кўради. Жиноятчига-гуноҳкорга содир этган гуноҳи учун бу дунёда қўлланган жазо унинг охиратдаги жазосини соқит қилади, демакки, жазолар тўхтатувчи ва соқит қилувчи жазолардан иборатдир. Тўхтатувчилиги шундаки, улар одамларни гуноҳ қилиш ва жиноят содир этишдан тияди. Соқит қилувчилиги шундаки, дунёда мусулмонга Ислом давлати томонидан қўлланган жазо охиратдаги жазони соқит қилади.

Иордания режими чиқараётган умумий амнистияга келсак, яъни бошқа давлатларда ҳам бирор диний муносабат ёки ҳукмдорнинг шахсий муносабати билан чиқарилаётган ҳамда баъзан одамларни рози қилиш мақсадида, баъзан қамоқхоналар тиқилинч бўлиб кетгани учун, айниқса, одамларнинг ҳукмдорга нисбатан ғазаби қайнаган пайтда чиқариладиган амнистияга келсак, бизнинг айтар сўзимиз шуки, амнистия асосидан ботилдир… У одамнинг жаҳлини чиқариш ва кайфиятини бузишдан бошқа нарса эмас. Чунки амнистиянинг қоидалари асли, инсон ўйлаб топган ва Исломга заррача алоқаси бўлмаган қонунлардан келиб чиқади.

Фавқулодда мажлисда депутатлар томонидан маъқуллангандан сўнг қирол томонидан ратификация қилинган амнистия қонуни режим ва унинг қонунлари жиноят деб ҳисоблаган жиноятларни қамраб олади. Шунинг учун режим бу амнистияни гиёҳвандлик, зино, ўғрилик, бировлар мулкини ўзлаштириш, омонатга хиёнат қилиш, ёлғон гувоҳлик бериш, товламачилик, фаҳш ишларга чақириш каби жиноятлар учун чиқарди. Натижада, жазони ўташ колониялардан 7355 нафар маҳбус чиқариладиган бўлди, улардан 4688 таси турли жиноятчилар, 2667 таси гиёҳвад моддалар бўйича жиноятчилардир. Хўш, амнистия иддаоларида айтилган халқ манфаати ва фуқаролар ҳуқуқи қаерда қолди?!

Амнистияда «давлатнинг ички хавфсизлигига таҳдид, фитна, терроризм, конституцион сиёсий тузумга путур етказиш, биллий бирликни бузиш, давлатнинг молиявий ҳолатига путур етказиш, ёвуз ва ноқонуний ташкилотлар қуриш» каби жиноятлар истисно қилинди. Буларнинг барчаси резинага ўхшаш атамалар бўлиб, истаган томонга буриш мумкин, кечаги суддан бугунги суд бошқача ҳукм чиқара олади. Улар асосан, Ҳизб ут-Таҳрир, шунингдек, бошқа ҳаракатлар, ўз фикрини билдирганлар, ғазабини изҳор этганлар ва Ғазо аҳлига нусрат бериш учун армияларни ҳаракатга келишини талаб қилиб, пикет ўтказганлар каби фаолларни нишонга олувчи атамалардир. Буларга хавфсизлик хизмати томонидан изоҳ берилиб, «миллий хавфсизлик ва жамиятга таҳдид», дея шу идора истаган истилоҳлар ёпиштирилади.

Ҳа, ҳар доимгидек амнистия «ноқонуний ташкилотларга аъзо бўлиш» дастаги билан Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари дохил даъват етказувчиларни ўз ичига олмаган. Бироқ режим нуқтаи назари бўйича бу  «ноқонуний ташкилотларга аъзо бўлиш» ҳисобланса, Ислом нуқтаи назари бўйича эса Аллоҳнинг фарзини адо этиш ҳисобланади ва бу нарса Ҳизб учун фахр ва шарафдан ўзга нарса эмас. Чунки Ҳизб Аллоҳ Азза ва Жалладан мукаллаф сифатида, Унга холис ният билан фаолият қилмоқда ва бу каби режимлардан амнистия умид қилмайди. Зеро, бу режимлар Уммат душманларини қўриқлайдиган уларга тобе режимларга айланиб қолди. Аслида, уларнинг Ҳизб аъзоларини қамоққа олишга ҳаққи йўқ. Чунки Ҳизб аъзолари Исломни етказишга ва унинг аҳкомларини татбиқ қилишга даъват қилмоқдалар.

Жазолар ва уларнинг қоидаларига келсак, бугун Ислом билан ҳукм юритадиган халифа йўқ бўлган вақтда мусулмонлар уни қоим қилиш ва барпо этишга ҳаракат қилишлари лозим. Зеро, халифанинг бор бўлиши фарзларнинг тожидир. Зеро, халифа Роббул оламин буюрган жазо-ҳадларни ижро этади. Фарзни адо этиш учун керак бўлган нарса ҳам фарздир. Айниқса, жазо-ҳадларни жорий қилиш Умматнинг манфаати ва ишларининг тўғри бўлиши учун зарур бўлган фарздир. Ибн Можа ўзининг «Сунан»ида Абу Ҳурайрадан ушбуни ривоят қилади: Росулулоҳ ﷺ марҳамат қилдилар:

«حَدٌّ يُعْمَلُ بِهِ فِي الْأَرْضِ، خَيْرٌ لِأَهْلِ الْأَرْضِ مِنْ أَنْ يُمْطَرُوا أَرْبَعِينَ صَبَاحاً»

«Ер юзида биргина ҳаднинг жорий қилиниши ер юзи аҳли учун қирқ кун ёмғир ёғишидан ҳам яхшироқдир».

﴿إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِتَحۡكُمَ بَيۡنَ ٱلنَّاسِ بِمَآ أَرَىٰكَ ٱللَّهُۚ وَلَا تَكُن لِّلۡخَآئِنِينَ خَصِيمًا﴾

«Албатта, Биз сизга ушбу Ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар орасида Аллоҳ қўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик. Сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг»                [Нисо 105]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими

 

NO COMMENTS