Сергей Лавров: АҚШ Марказий Осиёга суқилиб киришга ҳаракат қилмоқда

2058
0

Сергей Лавров: АҚШ Марказий Осиёга суқилиб киришга ҳаракат қилмоқда

АҚШ ва унга иттифоқдош бўлган давлатлар МДҲнинг барча ҳудудларига, хусусан Марказий Осиёга суқилиб киришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Минскда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари билан бўлиб ўтган учрашуви чоғида айтиб ўтди.

“Улар очиқчасига – “постсовет ҳудудидаги давлатларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлашимиз керак, бу давлатлар Россиянинг нуфузидан тамоман қутилиши лозим”, – деб айта бошлашди. Ҳозирда бизнинг иттифоқдошларимиз ва стратегик ҳамкорларимиз кучли босим остида қолмоқда”, деди Лавров.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, учрашувда “терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш ва кучларни бирлаштириш” масалалари муҳокама қилинган.

Изоҳ:  Россия Украина урушида ботқоққа ботиб қолгани сабабли унинг «қизил чизиқлари» бирин-кетин эътиборини йўқота бошлади.  Ўз навбатида вазиятдан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилаётган Америка ва унинг иттифоқдошлари Россиянинг «қизил чизиқлар»ини очиқдан-очиқ босиб ўта бошлади.

АҚШ Марказий Осиёни мустамлака қилиб олиш учун, аниқроғи уни Россияга бўлган харбий боғлиқлигидан ажратиб олиш учун бирма-бир қадам ташлаб келаётгани сир эмас. Бироқ унинг Марказий Осиёда дипломатик мавқеини мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратаётгани Россиянинг тинчини бузиши табиий. Чунки, Россия Марказий Осиёни ўзининг экинзори сифатида кўришга одатланиб қолган ва бу минтақага АҚШни суқулиб киришига кўз юмиб тура олмайди. Шу сабабли у минтақа раҳбарларини тўплаб, “Минтақавий хавфсизлик, терроризмга қарши кураш, ҳамкорликни кенгайтириш ва кучларни бирлаштириш” каби масалаларни муҳокама қилмоқда. Бу билан у ўзини “минтақадаги тинчликнинг кафолатловчи ғамхўр” сифатида кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Аммо Россия ҳозирги иқтисодий танглик ҳолатида Ўрта Осиё давлатларига қарз, кредит, грант сифатида катта-катта иқтисодий ёрдам кўрсатиш имконига эга эмас. Шу сабабли, агар Марказий Осиё давлатлари Россиянинг талабларига эътибор бермай, АҚШ ёки Европа билан яқинлашишни давом эттирадиган бўлса, Россия бу минтақани қўлдан чиқармаслик учун сўнги услуб сифатида “терроризм” таҳдидини пайдо қилиши ва сунъий терактлар уюштириши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. 

Ташқи сиёсатларини мустамлакачилик асосига қурган бу давлатлар гўёки ўзларини жонкуяр, ғамхўр қилиб кўрсатса-да, аслида учунчи дунё давлатларига мустамлакачилик кўзи билан қарайди. Мустамлакачи давлатларнинг ҳар бири ўз манфаатларини рўёбга чиқариш учун ҳар қандай разилликларга тайёрдир. Бугунги кунда АҚШ ҳам, Европа давлатлари ҳам, Россия ҳам Марказий Осиёга яхшилик олиб келиш учун эмас, балки маҳаллий бойликларини сув текинга қўлга киритиш ва маҳаллий аҳолидан арзон ишчи кучи сафатида фойдаланиб, моддий манфаат кўриш учун ўзаро курашишмоқда. Ачинарли ва афсусланарли жойи шундаки, бизнинг устимизда турган раҳбарлар ўз тахтларини сақлаб қолиш учун юрт бойлиги ва келажагини бой бериб бўлса ҳам, улар билан ҳамкорлик қилишни давом эттирмоқда. Чунки булар ҳамон қуллик психологиясидан халос бўлишгани йўқ. Шундай экан, мусулмонлар бу ҳолатдан қутилиш учун мустамлакачиларни нафақат Марказий Осиёдан, балки бутун Исломий ўлкалардан қувиб чиқадиган Халифалик  давлатларини тиклаш учун ҳаракат олиб боришлари лозимдир. Ана шунда ер юзи яна Халифаликнинг нури ила мунаввар бўлиб, ҳақиқат овози дунёнинг тўрт бурчагида янграй бошлайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here