Жаҳон банки билан ҳамкорлик қилиш фалокатга олиб келади

3294
0

Жаҳон банки билан ҳамкорлик қилиш фалокатга олиб келади

Энергетика вазири Қирғизистонга Жаҳон банкининг 10 нафар ижрочи директори келиб кетгаганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳодиса 30 йил ичида биринчи марта содир бўлмоқда.

“Жаҳон банки фойдали шартлар билан кредитлар бераётган донорлардан биридир. Биз унинг шартларини қабул қилиб, у билан битим тузмоқчимиз. Мен ушбу донорлар иштирокида “Қамбар-Ота ГЭС-1”нинг очилиш маросимини ўтказдим. Биз Жаҳон банкининг донорларини жалб қилмоқчимиз. Жаҳон банки ушбу лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масъулиятини ўз зиммасига олди. (…) Улар бизга 2 миллион доллар грант ва 3 миллион доллар кредит беришди”, деди вазир. Шунингдек, у Жаҳон банкини Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши учун 500 миллион доллар ажратишга кўндирганини қўшимча қилди.

Бугун биз капитализм (демократия) ҳазорати ҳукмронлик қилаётган даврда яшаяпмиз. Бу ҳазоратда ҳеч қандай адолат ва холисликка ўрин йўқ. Фақат кучлилар кучсизларга зулм қилиб, ҳукмини ўтказади. Бинобарин, Аллоҳ Таолонинг мўл-кўл неъматларига қарамай, дунёда камбағаллар сони ҳаддан ташқари кўп, қочқинларнинг ҳам сон-саноғи йўқ. Бунинг сабаби шундаки, капитализм одамларга зулм қилиш ва уларнинг бойликларини талаш устига қурилган.

Ҳозирги даврнинг гегемон давлати АҚШдир. Америка ўзининг сиёсий ва иқтисодий воситалари орқали бошқа мамлакатлар аҳолисини талон-тарож қилиб келмоқда. Агар бу қуроллар натижа бермаса, парда ортидан ёки очиқ уруш очиб, давлатларни вайрон қилади.

Жаҳон банки эса, Американинг сиёсий ва иқтисодий қуролларидан биридир. Қўшма Штатлар бошқа мамлакатларнинг бойликларини талон-тарож қилиш, иқтисодини вайрон қилиш ва уларни қарзга ботириш учун бошқа қуроллари қаторида Жаҳон банкидан ҳам фойдаланади.

Қирғизистон мустақилликка эришганидан бери энергетика соҳасидаги ислоҳотларни Жаҳон банкининг кўрсатмалари, тавсиялари ва лойиҳалари асосида амалга ошириб келмоқда. Ҳозирда Қирғизистоннинг қарзи 5,5 миллиард доллардан ошди, унинг деярли ярми ушбу энергетика соҳасига сарфланди. Бироқ, энергетика соҳаси тикланмади, балки тобора кўпроқ пул талаб қиладиган ночор соҳага айланди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Жаҳон банки ўз кредитларини маълум шартларни бажариш эвазига беради. Энергетика соҳасини хусусийлаштириш, хусусий шахсларнинг ушбу соҳада улушга эга бўлишига йўл очиш, электр энергияси нархини ошириш ва бошқа шартлар шулар жумласидан.

Вазирнинг юқорида “фойдали шартлар” деганига қараганда, ҳукумат расмийлари Жаҳон банки билан ҳамкорлик қилишга ва уларнинг шартларини қабул қилишга тайёр кўринади. Бироқ шу кунгача Жаҳон банки билан тузилган битимлар ва уларнинг шартлари жамоатчиликка ошкор этилмаган. Шунинг учун қандай шартлар қўйилаётгани маълум эмас, аммо улар қандай ҳалокатли оқибатларга олиб келиши маълум. Жаҳон банки билан ҳамкорлик қилиш охир-оқибатда бу соҳанинг империалистик капиталистлар қўлига ўтиб кетишига олиб келади.

Шунинг учун Жаҳон банки билан ҳамкорлик қилишни тўхтатиш ва унинг мамлакатни фалаж ҳолга келтирувчи шартларидан воз кечиш лозим.

Ҳорун Абдулҳак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here