Эроннинг хавфсизлик ричаглари ва уларнинг минтақавий салмоғи

3267
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эроннинг хавфсизлик ричаглари ва уларнинг минтақавий салмоғи

Аҳмад Хутвоний

Эроннинг минтақада ўйнайдиган ёвуз роли билан унинг мазҳабпарастликка асосланган минтақавий асосий сиёсий қутб бўлиши бир-бирига мос тушган. Бу рол ундан мазҳабпарастлик асосидаги фуқаролик муассасаларига боғланган турли жангари кучлар тармоғини ва ричагларни яратишни талаб қилади.

Эрон агар қайсидир давлатга кирса, бу кўпинча мазҳабпарастлик характерига эга бўлади. Ироқ, Сурия ва Ливанда фаолият олиб бораётган Эрон жангарилари ҳам мазҳабпарастлик характерига эга. Эроннинг майдонда ҳис қилинган ҳарбий таъсири ҳар доим мазҳабий ижтимоий муассасалар билан бирга юради.

Сурияни мисол қилиб оладиган бўлсак, Эрон қўзғолоннинг бошланганидан фойдаланиб, дарҳол тоғут Башар режими билан иттифоқ тузди ва унинг қулашига йўл қўймасликни ўзи учун тақдирий масала деб ҳисоблади. Эронга тобеъ жангарилар Сурияда 2011 йил май ойидан бошлаб, яъни жиноятчи Сурия режимига қарши қўзғолон бошланганидан тахминан бир ярим ой ўтгач тарқала бошлади. Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотларига кўра, Сурия ҳукумати назорати остидаги ҳудудларга жойлашган суриялик, ироқлик, ливанлик, афғонистонлик ва покистонлик жангарилар сони камида 65 мингга етган. Эрон инқилоб қўриқчилари қўмондони Ҳусайн Саломий 2020 йил август ойида бу жангариларнинг сони 100 мингдан ортиқ бўлиб, 70та жангари гуруҳга аъзо эканлигини тан олди. Унга кўра, Суриядаги Эрон объектларининг сони 55та база ва 515та ҳарбий пунктга етади.

Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси 2021 йил декабр ойида берган маълумотларга кўра, биргина Сурия жанубида (Даръа, Қунайтара ва Сувайдо муҳофазаларида) Эронга тегишли жангарилар сони тахминан 11500 нафарга етади. 2022 йил ўрталарида Суриянинг жанубий, марказий ва шимолий ҳудудларида Эрон кучлари ва унга тегишли жангарилар жойлашган объектларнинг харитаси нашр этилган. Харитада кўрсатилишича, биргина жанубий ҳудудда Эрон кучлари ва унга тегишли жангариларнинг 28та объекти мавжуд. Эрон, шунингдек, жангчилари сони тахминан 8 мингга етадиган генерал Суҳайл Намр бошчилигидаги «йўлбарс кучлари» назоратини қўлга олиш орқали Сурия армиясининг ичигача кириб борган. Йўлбарс кучлари Суриянинг Эронга содиқ қуруқлик кучлари бўлиб, улкан ҳарбий қўллаб-қувватловга эга.

Эроннинг минтақавий кенгайишдаги бу имкониятлари уни у билан ҳамкорлик қилишни истаган йирик давлатларнинг диққат марказига айлантиради. Чунки у Миср ва Саудия каби малай давлатлар эга бўлмаган афзалликларга эга. Бу эса уни малай давлат эмас, балки орбитадаги (йирик давлат таъсири остидаги) давлатга айлантиради. Унинг ўзига хос мазҳабпарастлик сиёсати ҳамда мазҳабпарастликка асосланган инқилобий фикрини экспорт қилиш имкониятларини фаоллаштириши уни минтақадаги бошқа давлатлардан ажралиб турадиган минтақавий куч ва салмоққа эга бўлган давлатга айлантирди. Шундай қилиб, у минтақанинг ўзида яҳудий вужуди ва Туркиянинг кучли рақобатчисига айланди.

Аммо унинг ушбу минтақавий кучи бирор йирик халқаро кучга таянмагунча муваффақиятга эришолмайди. Масалан, муллалар тизимининг Эронни ўз назоратига олишига ва 1979 йил шоҳни у ердан қувиб чиқаришига имкон берган Америкадир. Ўшанда Эрон шоҳи «Америка мени юртдан қувиб чиқарди ва ўлик сичқондек улоқтириб юборди», деган машҳур гапини айтган эди. Америка армияни нейтраллаштирганидан кейин шоҳнинг ўрнига Ҳумайнийни Эроннинг мутлақ ҳукмдори сифатида олиб келди. Ўша кундан бери ушбу мазҳабпараст режим ўзининг мавжуд бўлиб туриши ва давом этиши учун Америкага қарздор. Америка ва Эрон ўртасидаги бу ҳамкорлик ва уйғунлик Американинг Ироқ ва Афғонистонга қарши урушлари билан, шунингдек, Ироқни очиқчасига Эронга топшириб қўйиши билан якунланди. Ундан кейин Эронга Сурия, Ливан ва Яманда имконият берилди. Америка ва Эрон ўртасидаги ушбу ҳамкорлик бўлмаганида ҳозирги Эрон режими ўз ҳокимиятини кучайтира олмас эди.

Эрон бу давлатларни ўз кучи билан назоратига олди, деган гапга келсак, бу геосиёсий воқеликка зид ва ҳеч қандай соғлом фикр уни қўллаб-қувватламайдиган содда кимсаларнинг гапидир. Америка Ироққа қарши уруш очиб, бу урушга бутун дунёни сафарбар қилиб, шу армиялар билан Ироқни босиб олган экан, шунча улкан саъй-ҳаракатлардан кейин Ироқни Эронга қўш-қўллаб топшириб қўядиган даражада содда ва аҳмоқми? Бу қандай мантиқ, бу қандай аҳмоқлик?!

Аниқ сиёсий воқеълик шуни кўрсатадики, Американинг Ироқдаги улкан таъсирини сақлаб қолиш бу таъсирни узоқ муддат давомида сақлаб қолишга қодир фаол минтақавий кучдан фойдаланишни талаб қилади. Бу масалада тўғри сиёсий фикр юритиш шундай хулосага олиб келадики, Америка учун бу ролни бажаришга энг яхши номзод Эрондир.

Аммо сиёсат оламида Эронни Америка манфаатларига хизмат қилувчи мутеъ хизматчи, деб очиқ айтиш мумкин эмас. Чунки буни очиқ айтиш Эронни халқи олдида малай давлат эканлигини фош қилиб қўяди. Шунинг учун маҳорат билан қўлланган сиёсий ўйин, гарчи аслида икки давлат ўртасида ҳамкорлик парда ортида амалга ошаётган бўлсада, оммавий ахборот воситаларида Американи Эронга очиқ душман қилиб кўрсатишдир. Бу ўтган асрда Мисрда Америка билан Абдунносир ўртасида содир бўлган воқеага ўхшайди.

Ҳумайний келганидан бошлаб, Америка Эроннинг минтақадаги ролини атайлаб бўрттириб кўрсатди. Унинг ролини бўрттириб кўрсатиш Американинг ҳозиргача давом этиб келаётган ўйинидир. Масалан, АҚШ разведка бошқармаси директори Уильям Бернс бундай дейди: «(Исроил) ва минтақа хавфсизлигининг калити Эрон билан ҳамкорлик қилишга боғлиқ. Ғазо инқирози Эрон режимини руҳлантирди. Афтидан, Эрон жангга киришишга ва минтақадаги ўзининг охирги вакили қолгунча жангга киришга тайёр, кўринади. Буларнинг барчасини ўзининг ядровий дастурини кенгайтириш ва Россиянинг тажовузкорлигини таъминлаш билан қилмоқчи. Еттинчи октябрдан кейинги ойларда Эрон билан иттифоқчи исёнчи гуруҳ Хусийлар Қизил денгиздаги савдо кемаларига ҳужум қила бошлади. Бошқа жабҳаларда ҳам вазиятнинг кескинлашиш хавфи сақланиб қолмоқда».

Бернснинг бу баёнотида Эрон яҳудий вужуди ва минтақа хавфсизлигининг калити эканлиги, унинг тўхтовсиз курашишга тайёр вакиллари борлиги ва унинг Россияга ёрдам бериши ҳақидаги хато тасаввурни берадиган муболаға мавжуд. У Эронни гўё супер кучдек тасвирлаган. Аслини олганда, у ўз баёноти билан Кўрфаз давлатларини қўрқитмоқда, яҳудий вужудини жиловлаш учун унга қарши уни таёқ сифатида силкитмоқда, шунингдек, ундан Россияни васвасага солиб, унга қарши санкция қўллашда фойдаланмоқда.

Эрон ҳамон Америка орбитасида айланмоқда. Америка 1979 йилдан бери Эрондан минтақани қўрқитувчи ва қўзғатувчи сифатида фойдаланиб келади. Бундан ташқари, у Ироқ, Сурия ва Яманда Американинг вакили бўлган. Аммо баъзи ҳолларда Эроннинг айрим ричаглари қўлида америкаликларнинг ўлим топаётганига келсак, бу кўпинча қасддан эмас, балки техник хатолар туфайли содир бўлмоқда. Америка оммавий ахборот воситалари Иордания шимоли-шарқидаги Америка базасида содир бўлган воқеада техник хатолар бўлганига шама қилди. Эроннинг барча ҳарбий ричаг ва жангарилари ҳали ҳам унинг назорати остида. Америка учун Эрон энг катта фойда келтирадиган муваффақиятли минтақавий мижоз бўлиб қолмоқда.

Роя газетасининг 2024 йил 7 феврал чоршанба кунги 481-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here