Янги йилни нишонлаш – мункар ишдир! Буткул йўқ бўлгунча унга қарши курашиш вожибдир.

3710
0

Янги йилни нишонлаш – мункар ишдир! Буткул йўқ бўлгунча унга қарши курашиш вожибдир.

Бир пайтлар Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари “Янги йилни нишонлаш ҳаром” дейишганда, айрим тушунмаган кишилар уларни орган ходимларига “сотиб қўйган” пайтлари ҳам бўлган эди. Бироқ, Аллоҳга шукр, бугунги кунга келиб, халқимиз ўз Ислом динига интилиши туфайли аҳолининг аксарият қисми янги йилни нишонлашдан юз ўгирди. Аммо ачинарлиси шундаки, мусулмонлар устига зўрлик билан ўрнатиб қўйилган илмоний давлат  янги йилни нишонлашдан юз ўгириши у ёқда турсин – мусулмон аҳоли иродасига қарши – яна унга ёпишиб олмоқда.

Мисол учун, ўтган йили экологик сабабларга кўра (Аллоҳ ҳаром қилгани учун эмас албатта!) янги йил байрамида салютни отишни тақиқлаган эди. Ҳозирда унга яна рухсат берилди, аслида, экологик вазият ўтган йилга нисбатан ҳеч ҳам ўзгаргани йўқ! Бироқ, бу илмоний ҳукумат одамларнинг соғлиғидан қатъи назар, куфр кўринишларини тарқатиш доирасида салютларга рухсат бермоқда.

Айни пайтда янги йил тадбирларини президентнинг ўзи бошлаб берди. Чекка қишлоқларгача арчалар ўрнатиш ҳамда у кунни дабдаба билан нишонлаш бўйича кўрсатмалар берилди ва уни эътиборсиз қолдирган раҳбарлар жазоланадиган бўлди.

Ушбу тадбирларни ўтказиш учун бюджетдан миллионлаган маблағлар ажратилди. “Бюджетдан ажратилди” дейилса баъзилар бу пуллар гўё бошқа жойдан келгандай ҳис қилишади. Аслида, бу сизнинг ва менинг пулим эмасми?! Давлат ўша маблағларни зулм йўли билан биздан солиқ сифатида олган эмасми?! Ваҳолангки сиз билан мен байрамга бормаймиз – лекин динсиз илмоний ҳукумат ва унга эргашаётган, исломини ўрганмаган, ҳалол-ҳаромни ажрата олмаган баъзи мусулмонлар бизнинг пулимиз билан байрам қилишяпти! Агар бунга қарши чиқмасак, уларнинг “байрамига” (гуноҳига) биз ҳам шерик бўлиб қоламиз.

Маълумки, президент “Оилавий маросимлар ва марҳумларни ёд этиш урф-одатларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаб, буни “исрофгарчиликка қарши” саъй-ҳаракатлар сифатида асослаган эди. Аслида, шариатга кўра – айрим ҳолатларни ҳисобга олмаганда – юқоридаги тадбирларга сарфланган маблағлар исрофгарчилик ҳисобланмайди. Чунки улар шариатда жоиз бўлган мубоҳ амаллардандир. Исрофнинг шариатдаги маъноси эса, маблағни ҳаромга сарфлашдир.

Кўриниб турибдики, ҳукумат “исрофгарчилик” баҳонасида халқнинг айрим шахсий фаолиятини тақиқлаб қўйиб, бироқ давлатнинг ўзи ҳақиқий исрофгарчиликни давом эттирмоқда. Янги йил тантаналарининг ташкил этилиши бунга ёрқин мисолдир. Демак, давлатнинг “исрофгарчиликка қарши кураш” ҳаракати популистик кўриниш бўлиб, исрофгарчилик эса ўз чўққисида давом этмоқда.

Қирғизистон аҳолисининг аксарияти қашшоқликда яшаётган бир пайтда, расмийлар мусулмонлардан йиғиб олган маблағларни исрофга совуришмоқда, куфр байрамини нишонлаш учун совуришмоқда.

Аслида, бундай “байрам”ларни нишонлаш шариатда ҳаром эканини нафақат ҳокимиятдагилар, ҳатто кофирларнинг ўзлари ҳам билиб бўлди.

Эй мусулмонлар! Шундай экан, кофир хўжайинларига эргашаётган ва гўё халқпарвар бўлиб, ҳокимият учун курашаётган раҳбарларингизга эргашиб, ўзингизни дўзахга отманг. Бас, бундай мункарларга – улар йўқ бўлгунига қадар – қарши туринг! Агар сизлар қаршилик кўрсатишга иродангизни ва кўпчилик эканлигингизни кўрсатиб қўйсангиз, ҳокимиятдагилар ҳайит намозида олдинги қаторда тургани каби – гарчи иймонидан келиб чиқмаса ҳам, ҳокимият иштиёқидан келиб чиқиб – улар ҳам янги йилни байрам қилишга қарши чиқа бошлашади, иншаАллоҳ.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here