«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бор»

8516
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ﴾

«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бор»

Эй инсонлар… эй мусулмонлар… эй исломий армиялар сафидаги аскарлар!

Мусулмон юртларидаги олтмишга яқин араб ва ажам ҳукмдорлар яҳудийларнинг Ғазога қарши тажовузини муҳокама қилиш учун 2023 йил 11 ноябр шанба куни, яъни яҳудийларнинг тажовузидан бир ойдан зиёд вақт ўтиб, шаҳидлар сони ўн бир мингдан ошганидан, жароҳатланганлар сони ўттиз мингга етганидан сўнг Риёзда йиғилишди. Гўё бу ҳукмдорлар яҳудийларнинг Ғазо аҳлига қарши ҳозирда амалга оширганларидан ҳам кўпроқ жиноят содир этишларини кутишгандек! Ҳукмдорлар сонларининг кўплиги туфайли оммавий ахборот воситалари экранларини тўлдиришди! Кейин улар тилга кириб, яҳудийларнинг Ғазодаги ваҳший қилмишларини эслаб ўтишди. Улар, шунингдек, «Можаронинг ечими икки давлат ечимидир…», «Ғазо қамали бекор қилиниши лозим…», «Хавфсизлик Кенгашидан халқимизга қарши урушни тўхтатиш учун масъулиятни ўз зиммасига олишини талаб қиламиз…», «Ғазо аҳлига гуманитар ёрдамлар кириши учун ўтиш пунктларининг очилишини талаб қиламиз…», «(Исроил) оммавий жазо қўлламоқда…», «Ғазодаги вазият ҳалокатли ва фожиали…», «Касалхоналар, мактаблар ва муассасаларни бомбардимон қилиш жиноятдир…», «Биз зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қиламиз…», «Тинч аҳолига қарши қонунбузарликлардан (Исроил) жавобгар…», «Сионистик вужуд халқаро қонунларни бузиб, тақиқланган қуроллардан фойдаланди…», «Америка яҳудий вужудини қурол-яроғ билан қўллаб-қувватламоқда…», деган гапларни гапиришди. Улардан бири эса Ғазодаги қаршилик кучларига салом йўллади… ва ҳоказо. Улар айтган мазкур гапларнинг заррача ҳам қиймати йўқ бўлиб, на Ғазога ёрдам беради ва на унга бўлаётган ҳужумларни қайтара олади! Ҳа, уларнинг энг намуналиси узоқдан туриб, Ғазодаги қаршилик кучларига салом йўллагани бўлди! Бу ҳукмдорлар ўзлари ўтириб олиб, қамални олиб ташлашни, Ғазога қарши қилинаётган ҳужумларни тўхтатишни ва ўтиш пунктларини очишни кимдан талаб қилишяпти?!

Сўнгра уларнинг ҳар бири ўз сўзлари ёзилган қоғозни буклаб, танаффусга чиқишди… Кейин, конференция бошланишида айтган гапларини такрорлаб, ҳужумларни қоралаб, қўшма баёнот чиқаришди. Баёнотда Ғазога қилинган ҳужумни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида баҳоладилар… Шунингдек, Хавфсизлик Кенгашини зудлик билан тажовузни тўхтатиб қолиш ҳамда халқаро ҳуқуқ, халқаро гуманитар ҳуқуқ ва халқаро қонунийлик резолюцияларини бузаётган мустамлакачи босқинчи ҳокимиятнинг фаолиятларини жиловлаб қўйиш учун ҳал қилувчи қарор қабул қилишга чақиришди… Баёнотда, шунингдек, «Ғазо блокадасини бузиш ҳамда арабий, исломий ва халқаро гуманитар карвонларни олиб киришга мажбурлаш…» талаб қилиниб, бир қатор ташқи ишлар вазирларига Ғазодаги урушни тўхтатиш учун зудлик билан халқаро ҳаракатларни бошлаш вазифаси топширилди… Бир ярим миллионга яқин аҳолининг Ғазо секторининг шимолидан жанубига кўчириш ишлари…, босқинчи кучларнинг Фаластин шаҳарлари ва лагерларига қарши ҳарбий операциялари…, (Исроил)нинг Қуддусдаги исломий ва масиҳий муқаддас даргоҳларга қилаётган ҳужумлари… қораланиб, тинчликка риоя қилиш стратегик вариант экани яна бир бор таъкидланди… Бунга қўшимча, 1967 йил 4 июндаги чегараларда пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлати доирасида Ғазо ва Ғарбий Соҳилнинг бирлигини кафолатлайдиган кенг қамровли ечимга эришиш кераклиги ҳам таъкидланди…!

Кўриниб турибдики, ҳукмдорлар учрашув уюштириб, нутқ сўзлашди, танаффус олиб, сўнг баёнот беришди. Уларнинг бу ҳаракатлари яҳудийларнинг аёллар, болалар ва қарияларни қирғин қилиш, ҳатто касалхоналар, масжидлар, уйлар ва дов-дарахтларни вайрон қилиш жиноятларини на тўхтатиб қоладиган ва на кечга сурадиган ҳаракатлардир! Ҳолбуки, яҳудий вужуди шунча жиноятлар билан ҳам кифояланмай, Ғазодан электр энергиясини узиб қўйди, ёқилғи ва дори-дармонларни касалхоналар ва беморларга етиб боришига тўсқинлик қилишди. Оқибатда, ўлим ҳолатлари янада ортиб, касалхоналар жасадларга тўлиб кетди, одамлар ўз яқинларининг жасадларини дафн қилолмай қолишди… Буларнинг барчаси мусулмон юртларидаги ҳукмдорларнинг кўз-ўнгида содир бўлди!

Эй инсонлар… эй мусулмонлар… эй исломий армиялар сафидаги аскарлар!

Қандай қилиб бу ҳукмдорлар душманнинг ҳужумига қарши туриш ва ортида турганларни тарқатиб юбориш учун армия кераклигини англашмаяпти, ақллари етмаяпти?!

﴿فَإِمَّا تَثْقَفَنَّهُمْ فِي الْحَرْبِ فَشَرِّدْ بِهِمْ مَنْ خَلْفَهُمْ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ﴾

«Бас, агар уларни жангда топсангиз, уларни ҳалок қилиш билан ортларидаги кимсаларни қўрқитиб қўйинг! Шояд эслатма олсалар»                                                            [Анфол 57]

Қандай қилиб бу ҳукмдорлар пешоналарига хор-зорлик ва расволик битиб қўйилган яҳудийларнинг қаршисида ҳеч ким турмаса, улар ўз ваҳшийликларини давом эттиришини англамаяптилар?! Ахир, душманга бериладиган жавоб қўшинларни жангга сафарбар қилиш ўрнига, ҳукмдорларнинг ялтироқ гаплари билан бўладими?! Куч-қудрат соҳиби бўлган Аллоҳнинг

﴿قَاتِلُوهُمْ يُعَذِّبْهُمُ اللهُ بِأَيْدِيكُمْ وَيُخْزِهِمْ وَيَنْصُرْكُمْ عَلَيْهِمْ وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ﴾

«Уларга қарши жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизларга уларнинг устидан нусрат беради ҳамда мўмин қавм дилларини қондириб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади»                                                 [Тавба 14]

деган каломини наҳотки эшитишмаган бўлишса?!

Қандай қилиб ҳукмдорлар Фаластиннинг Аллоҳ Таоло чор атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсо диёри эканини тушунмайдилар?!

﴿سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ﴾

«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун Масжидул Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир»                                                                                     [Исро 1]

Ҳукмдорлар чақираётган икки давлат ечими Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат эмасми?! Ислом замини унинг мусулмон халқи билан душмани ўртасида бўлишиб олинадими?! Фаластин атрофидаги шунча исломий юртлар ушбу муборак заминни босиб олган ва аҳлини қувиб чиқарган бу жирканч вужудни бўғиб ташлашга қодир аскарларга эга эмасми?! Мусулмон аскарлари яҳудий вужудини йўқ қилишга ва Фаластинни аввалгидек яна нурафшон дорул Исломга айлантиришга қодир эмасми?! Мусулмон юртларига бостириб кирган ва аҳолисини у ердан чиқариб ташлаганларга қарши мусулмон армиялар жанг қилиши ҳамда уларнинг ўзларини ҳам худди ушбу юртлар аҳолисини қувиб чиқарганларидек, ҳайдаб чиқариши лозим эмасми?!

﴿وَاقْتُلُوهُمْ حَيْثُ ثَقِفْتُمُوهُمْ وَأَخْرِجُوهُمْ مِنْ حَيْثُ أَخْرَجُوكُمْ﴾

«(Эй мусулмонлар) уларни топган жойингизда ўлдиринг ва сизни (қувиб) чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқаринг!»                                                                               [Бақара 191]

Қандай қилиб бунинг буюк фарз эканини англашмайди?!

Ҳеч шубҳа йўқки, бу ҳукмдорлар ҳаммасини тушуниб туришибди. Фақат уларнинг бадбахтлиги устун келмоқда. Чунки улар мустамлакачи кофирларнинг, асосан Американинг қўғирчоқлари бўлиб, ўшалар айтган гапни гапиришяпти, нимани қилса, ўшани қилишяпти… Азбаройи ликиллаб қолган курсиларини сақлаб қолиш учун уларга етарли жавоб беришмаяпти.

﴿قَاتَلَهُمُ اللَّهُ أَنَّى يُؤْفَكُون﴾

«Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, қандай адашмоқдалар-а!»                           [Бақара 191]

Эй инсонлар… эй мусулмонлар… эй исломий армиялар сафидаги аскарлар!

Бу Умматнинг мусибати ҳукмдорларидир! Чунки бу ҳукмдорлар шаҳидларнинг жасадларини ўз кўзлари билан кўриб, гўдакларнинг фарёдини ўз қулоқлари билан эшитиб туришибди. Шунингдек, одамларнинг фарзандлари ва аёллари билан уй-жойларидан кўчирилишдек дилларни қон қилувчи манзараларни гувоҳи бўлиб туришибди… Улар буларнинг барчасига гувоҳ бўлиб, ўз танлари билан ҳис қилишди-ю, лекин Мўътасимнинг мардлигини ҳис қилишмади! Буларнинг барчаси ҳукмдорлар яҳудийларни чор атрофдан ўраб туришган бир пайтда амалга ошса ҳам, ҳалигача армияларни ҳаракатга келтиришмаяпти, ёрдамга чақираётганларга қулоқ солишмаяпти… Ҳа, улар ўзлари учун мана шундай хорликни муносиб кўришди. Зеро, мурдалар ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмайди!

Эй инсонлар… эй мусулмонлар… эй исломий армиялар сафидаги аскарлар!

Сиз Аллоҳ ва Унинг Росулига имон келтирган эмасмисиз?! Инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматнинг фарзандлари эмасмисиз?! Бутун дунёга эзгулик улашган мужоҳид фотиҳлар фарзандлари эмасмисиз?! Аскарлар сизнинг фарзандларингиз эмасми?! Аллоҳнинг изни ила ҳақни ўз ўрнига қўйишга ва муборак заминдаги биродарларига нусрат-ёрдам беришга қодир бўлган аскар фарзандларингизни жангга ундашга қодир эмасмисиз?!

﴿وَإِنِ اسْتَنْصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ﴾

«Агар улар сиздан нусрат-ёрдам сўрасалар, ёрдам бериш зиммангиздадир»           [Анфол 72]

Бас, эй аскарлар, муборак заминни босиб олган яҳудий вужудига қарши жанг қилаётган Ғазодаги биродарларингизга ёрдам беришга шошилинг… Келинг, пешоналарига хор-зорлик ва расволик битиб қўйилган ва Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган кимсаларга қарши жанг қилинг… Келинг, Фаластинни қайта Ислом ва мусулмонлар заминига айлантиринг… Келинг, Аллоҳнинг нусрати, яқин бир фатҳ ва мўминларга хушхабар амалга ошиши учун ҳаракатга келинг.

Эй инсонлар… эй мусулмонлар… эй исломий армиялар сафидаги аскарлар!

﴿إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ﴾

«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бор»                                                               [Қоф 37]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                28 робиуссоний 1445ҳ

                                                                                                                    12 ноябр 2023м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here