«Бу – одамлар огоҳлантирилишлари учун бир баёнотдир»

0
1728

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿هَذَا بَلَاغٌ لِلنَّاسِ وَلِيُنْذَرُوا بِهِ﴾

«Бу – одамлар огоҳлантирилишлари учун бир баёнотдир»

Бугун, 2023 йил 18 октябр чоршанба куни Оқ уй жиноятчиси Байден Ғазода яна ёқилмаган нима қолганини, ёқиш ишларини охирига етказишда Америка тарафидан яҳудийларга яна қандай қуроллар етказиб берилиши кераклигини ўрганиш учун яҳудий жиноятчиси Нетаняху билан учрашди. («Исроил» халқи ва бутун дунё АҚШнинг ким тарафида турганини билиши учун ўзининг ушбу ташрифини амалга оширганини ифода этган Байден, «Исроил»нинг Ҳамас ҳужумларига жавоб бериш учун керакли нарсаларга эга эканига Вашингтоннинг ишонч ҳосил қилмоқчилигига урғу берди. У Ҳамаснинг «Исроил»га қарши амалга оширган ҳужумларини ваҳшийлик дея таъкидлади… Ал-Жазира, 2023 йил 18 октябр). Байденнинг айни сафари яҳудийлар Ғазодаги баптистлар шифохонасини бомбалаши натижасида юзлаб одамлар, асосан болалар ва аёллар шаҳид бўлган қирғиндан кейин амалга ошди.

Байден бугун чоршанба куни Тель-Авивдан Аммонга бориши, у ерда Иордания қироли, Миср президенти ва Фаластин маъмурияти раҳбари билан учрашиб, 1967 йилда босиб олинган ҳудудларнинг бир қисмида тикланадиган қуролсизлантирилган давлат орқали Фаластин масаласини қандай якунига етказишни муҳокама қилиши керак эди. Миср президенти ушбу Фаластин давлати ҳақида Германия канцлери билан бўлган учрашувда бундай деди: «Қуролсизлантирилган Фаластин давлатини барпо этиш бўйича БМТ ва халқаро ташкилотларнинг ташаббусларига, улар томонидан чиқарилган қонунларга, шунингдек, араб давлатларининг бу борадаги ташаббусларига қарамай, ишларнинг бундай нуқтага етиб келишига нима сабаб бўлди? Сўнгги ўттиз йил ичида биз яратишга муваффақ бўлган уфқ ёки Фаластин давлати борми?». Лекин бу учрашув яҳудийларнинг баптистлар шифохонасида содир этган жиноятидан кейин бекор қилинди ёки (кейинга қолдирилди). Бу ҳақда Оқ уй расмийси («Президент Байден «Исроил» ташрифидан кейин Иорданияга белгиланган ташрифини бекор қилди», деб билдириб, «АҚШ президенти қирол Абдуллоҳ иккинчи билан маслаҳатлашганидан сўнг ҳамда Фаластин раҳбари эълон қилган мотам кунларини ҳисобга олган ҳолда Иорданияга сафарини кейинга суради», деди.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги «Исроил»нинг баптистлар шифохонасини бомбардимон қилиши натижасида қурбон бўлганлар сони 500 нафарга етганини, шаҳидларнинг аксарияти аёллар ва болалар эканини маълум қилди… Ал-Жазира, 2023 йил 18 октябр).

Шундай қилиб, Америка Фаластинни босиб олган яҳудий вужудини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. У Нетаняхуга (««Исроил» ўз халқини ҳимоя қилишга ҳаракат қилар экан, Қўшма Штатлар «Исроил»ни қўллаб-қувватлашда давом этади», дея уни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. У, шунингдек, «Сиз ёлғиз эмассиз, биз сиз билан биргамиз ва сизнинг орқангизда турамиз», дея Нетаняхуни хотиржам қилиб, Исроилнинг ёлғиз эмаслигини ва АҚШ «Исроил»ни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади. Байден «Биз «Исроил» озодлигини ҳимоя қилишда бугун, эртага ва абадий сиз билан бирга бўламиз», дея қўшимча қилди. Дубай Арабия нет, 2023 йил 18 октябр). Буларнинг барчасига қарамай, мусулмон мамлакатларидаги ҳукмдорлар Америкага мурожаат қилиб, Ғазодаги мазлумларга дори-дармон ва озиқ-овқат ёрдамини етказиш учун Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктини очиб беришини илтимос қилишмоқда… Бу ошкор қилинганлари бўлиб, яширинганлари янада каттароқдир! Яҳудийлар уйларни портлатишмоқда, касалхоналарни бомбардимон қилиб, юзлаб бемор ва уларнинг оилаларини ўлдиришмоқда. Бу ҳукмдорлар эса мана шу яҳудийларни кечаю кундуз қўллаб-қувватлашини яширмасдан очиқ-ойдин айтаётган Байдендан умид қилишмоқда. Дарҳақиқат, Байден яҳудийларнинг барча жиноят ва зулмларини оқлаб турган бир пайтда, баптистлар шифохонаси уларнинг тажовузкорлигини яққол кўрсатиб қўйди.

Байден келишидан олдин АҚШ давлат котиби Блинкен Иордания, Фаластин маъмурияти, Миср, Саудия, Қатар, Араб Амирликлари каби араб давлатлари раҳбарлари билан учрашди… Улардан аввал яҳудийлар билан учрашиб, АҚШ вазири сифатида келишдан олдин, уларга яҳудий сифатида келганини билдирди! Учрашувда назорат-ўтказиш пунктининг очилиши, дори-дармон ва озиқ-овқат юборилиши муҳокама қилинди. Араб давлатлари раҳбарлари Блинкендан Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктини очишга яҳудийларни кўндириб беришни сўрашди! Бу уят ва шармандалик эмасми?! Фаластин атрофидаги армияларимиз Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктини очишдан ожизми?! Ҳатто армияларимизнинг энг кичиги бўлган Иордания армияси ҳам яҳудийлар қалъасини вайрон қилишга қодир. Шундай экан, Миср армияси ҳақида нима дейиш мумкин?! Фаластин атрофидаги мусулмон армиялар Фаластинни озод этишга ожизлик қиладими?! Улар Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктини очиб беришни Байдендан илтимос қилишлари керакми?!

Мусулмонларнинг мусибати уларнинг ҳукмдорларидир. Чунки ҳукмдорлар армияларнинг Ғазодаги биродарларига ёрдам кўрсатишларига тўсқинлик қилишди. Улар фақатгина бўлаётган воқеаларни кузатиб туришибди. Шаҳидларни санаб, уларни ўлганлар деб аташ ҳамда ярадорларни қайд этиш билан қаноатланишмоқда… Уларнинг энг кўзга кўринган ишлари ўликларни дафн этишга ва ярадорларни дори-дармон билан таъминлашга ёрдам кўрсатиш учун Байдендан Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктини очиб беришни илтимос қилиш бўлди… Улар шу билан кифояланиб, Аллоҳ Таолонинг қуйидаги каломида айтилган кимсалардек бўлиб қолишди.

﴿صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لَا يَرْجِعُونَ﴾

«(Улар) кар, соқов, кўрдурлар, демак (йўлларидан) қайтмайдилар»          [Бақара 18]

Фаластин аҳли дори-дармон ва озиқ-овқатга муҳтож эмас, аксинча, уларга ёрдам кўрсатиб душманни яксон қилувчи ва уларнинг азизлигини қайта тикловчи мард кишиларга муҳтож. Улар Иордания армиясига ҳамда Ибн Валид ва Абу Убайда каби Шом заминидан румликларни қувиб чиқарган саркардаларга муҳтож… Миср армиясига ва салибчиларни мағлуб қилган Салоҳиддин каби саркардага муҳтож… Айн Жолутда мўғул татарларни мағлуб қилган Қутуз ва Бейбарс каби саркардаларга муҳтож… Ўзининг «Фаластин сотилмайди ва сотиб олинмайди, аксинча, у мусулмонларники бўлиб, у ерда яҳудийлар ҳукмронлик қилолмайди», деган машҳур сўзини айтган Абдулҳамид каби халифага муҳтож… Шунингдек, яҳудийларга қарши жанг қиладиган ҳамда Росулуллоҳ ﷺнинг Муслим Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда

«لَتُقَاتِلُنَّ الْيَهُودَ فَلَتَقْتُلُنَّهُمْ…»

«Сизлар яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни ўлдирасизлар…», деб айтган башоратларини рўёбга чиқарадиган холис ҳукмдорга муҳтож. Ана шунда Фаластин Аллоҳ, Унинг Росули ва мўминлар ҳузурида муборакли Ислом диёри бўлганидек, яна азиз ва енгилмас ҳолига қайтади.

Эй, мусулмон юртларидаги армиялар:

Душман Ғазо секторини кулга айлантириш учун қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан бомбардимон қилаётганини эшитиб, кўриб турибсиз. Нега биродарларингизга ёрдам бермаяпсиз ёки жанг қилмаяпсиз?!

﴿قَاتِلُوهُمْ يُعَذِّبْهُمُ اللهُ بِأَيْدِيكُمْ وَيُخْزِهِمْ وَيَنْصُرْكُمْ عَلَيْهِمْ وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ﴾

«Улар билан жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизларни уларнинг устига ғолиб қилади ҳамда мўмин қавм дилларини қондиради»                                                            [Тавба 14]

Исро ва Меърож заминини босиб олган, унинг аҳлини у ердан чиқариб юборган, динларингиз борасида сизлар билан урушган ва ҳамон урушаётган яҳудийларга қарши жанг қилишдан ҳукмдорларингиз сизларни қандай қайтараётганини эшитиб, кўриб турибсиз… Ҳолбуки, Аллоҳ сизларни яҳудийларга қарши жанг қилишга буюради, уларга қарши жанг қилишдан қайтармайди.

﴿إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَنْ تَوَلَّوْهُمْ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾

«Аллоҳ сизларни фақат динларингиз тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалардан – улар билан дўстлашишларингиздан қайтарур. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир» [Мумтаҳана 9]

Эй, мусулмон юртларидаги армиялар:

Исро ва Меърож замини сизларни чақирмоқда, нидога жавоб қилинг… Ғазо аҳли сиздан ёрдам сўрамоқда, келинг, уларга ёрдам беринг… Аллоҳ Таоло қуйидаги оятида айтган кимсалардан бўлманг:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الْآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ * إِلَّا تَنْفِرُوا يُعَذِّبْكُمْ عَذَاباً أَلِيماً وَيَسْتَبْدِلْ قَوْماً غَيْرَكُمْ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيْئاً وَاللهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ﴾

«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сизлар эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир»                                                         [Тавба 38-39]

Ҳизб утТаҳрир                                                                                

  3 робиуссоний 1445ҳ

                                                                                                                 

18 октябр 2023м

 

NO COMMENTS